loader
Foto

Мариуполда Ахмат Қодиров фонди черков қурмоқда

Мариуполда черковни мусулмонлар томонидан қайта тиклаш ишларига черков рухонийси изоҳ берди



Россия православ черкови мусулмонлар томонидан черковларни, шу жумладан махсус ҳарбий операция зоналаридаги черковларни қайта тиклашда кўрсатилаётган ёрдамни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Москва патриархати молия ва хўжалик ишлари бошқармаси раҳбари митрополит Наро-Фоминский Никандр (Пилишкин) матбуот анжуманида маълум қилди.



Рухоний Архангел Михаил православ черкови мисолида Ахмат Қодиров фонди томонидан Мариуполда амалга оширилаётган тиклаш ишларини мисол сифатида келтирди.



Архиерей бундай конфессиялараро ҳамкорликни муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.



«Қаердадир биз мусулмон биродарларимизга ёрдам берсак, бошқа жойларда улар бизга черковларни тиклашда ёрдам бераяпти, бу ҳолат бизнинг умумий дардда бирлашишимизни кўрсатади», — дея таъкидлади Россия православ черкови вакили.



Аввалроқ маълум бўлишича, Ахмат Қодиров фонди Мариуполда православ черковини тиклаш билан чекланиб қолмасдан, вайрон бўлган бинолар ўрнида кўп қаватли якшанба мактабини ҳам қурмоқда (насронийлар мактаби).

Манба