loader
Foto

Уҳуд жанги мағлубият эдими?

Уҳуд – расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг Макка қурайшликларига қарши иккинчи йирик жанги ва биринчи мағлубиятидир. Агар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таржимаи ҳолидан энг машҳур тўпламларни, Мубаракфурий ва Ибн Ҳишомларни оладиган бўлсак, у ерда воқеа-ҳодисалар батафсил ёритиб берилган ва жангнинг якуни мағлубият деб аталган.

Жанг натижаси эса – мўминларнинг руҳий тушгунлиги, мушрикларнинг зимдан мусулмонларни алдаб чақириб олиб, кичик гуруҳлар бўлиб ўлдира бошлаши ва қўшни душманларининг фаоллашуви бўлди. Кўплаб мунофиқ ва риёкорлар асл юзини очди. Яъни бунгача ўзини мўминлардан қилиб кўрсатганлар ниқобини ечиб ташлади.



Бироқ, замонавий тадқиқотчилар Уҳудга бошқа нуқтаи назардан ёндашмоқда. Жангни умумий уруш нуқтаи назаридан кўриб чиқар экан, улар Уҳуд мусулмонлар учун ғалаба ҳисобланади, деган хулосага келади. Бу фикрни, мисол учун, машҳур дин тарғиботчиси Набил Авадийнинг 30 сериядан иборат пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги ҳужжатли сериалида маълум қилган. Бундай фикрни айрим араб тилидаги форумларда ҳам учратдик, рус тилида ёзилган китобларда бундай баҳо Монтгомери Уотт асарида учрайди: " Уҳуд мусулмонлар учун тўлиқ мағлубият жойи бўлмаган экан, у маккаликлар учун ҳам тўлиқ ғалаба жойи ҳам бўлмаган. Маккаликларнинг стратегик вазифаси мусулмонлар жамоати устидан ғалаба қозонишдан иборат бўлган бўлса, улар бунга ҳатто яқин келгани ҳам йўқ”.

Умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, Уҳуд жангининг оқибатида пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ўз позицияларини сақлаб қолишга қодир бўлган, қурайшликлар эса ўз позицияларини сақлашдан бошқа ҳеч нарса бера олмасди. Аммо, яқиндагина ўзини бутун Арабистоннинг ғарбий қисмини назорат қилаётган маккалик «савдо қироллари» ғурури учун бу жиддий камситилиш эди!



Менга кўра, уммат ҳозирда катта руҳий ларзалардан ўзига келмоқда. Йўқотишлар аччиқ таъми сўна бошлади. Душманлар эса, қанчалик кўп ресурсларга эга бўлмасин, Уолл Стрит савдо қироллари – биз етиб борган ва бу ёғига фақат чекиниш бўладиган энг четки нуқта эканлигини тушуниб етди. Улар ёлғиз вақтдан ютишга ҳаракат қилади. Бу ёки шармандаларча қочиш ёки юзини сақлаган ҳолда бирон нарсага эришиш бўлади.

Фикримча, бу тикланиш даврида яшаш ва келажакдаги ғалабаларни ўз кўзимиз билан кўришимиз катта бахтдир. Лекин тушунишимиз керакки, ҳар нарсада неъмат бор. Уҳуд жангида шаҳид бўлган ва Форс хазинасига эга бўлиш ва Қуддусни озод этишда иштирок этмаган кишилар ҳам, шак-шубҳасиз, ўз хизматларига яраша тақдирланади. Улар келгуси ҳаётда ўз қисматидагини кўради, улар ҳарбий юриш азоблари ва кофир ўрдаларига қарши курашларда йиллар ўтказишига тўғри келмайди.



Охирги пайтларда замонавий маданиятнинг асосий бадиий жанри бўлган кинематографнинг апокалипсис йўналиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Ҳалокатга тўла охир замон тасвирланмоқда. Улар ўлим ҳақида ўйламоқда. Улар айтмоқчи бўлган ҳамма нарсаларини айтиб бўлган – энди улар маданиятидаги бу тенденция сўзлари билан айтганда, уларнинг фақат ўлиши қолди. Дарвоқе, бу компьютер ўйинларида ҳам кучли йўналиш ҳисобланади. Бу кўнгилочарлик ўйинларга эса, жуда кўп одамлар кўп вақтларини исроф қилмоқдалар.



Душманнинг кўплаб омиллардан руҳи тушиб кетганлигидан ташқари, биз яна бир муҳим устунликка эгамиз. Душманлар шашти кетган бир пайтда, биз соғлом ақл ва ғайрат-шижоатга тўламиз. Бизнинг ҳали айтадиган нарсаларимиз кўп. Мусулмонлар янги технологияларга энди ўзлаштира бошлади. Масалан интернет сайтлари сони худди ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндек кўпайиб бормоқда. Кўпи кўримсиз ҳамда кўнгилдагидек бўлмаса ҳам. Ҳарна-да. Ташаббускор-таржимонлар ва профессионаллар араб тилидан жуда кўп китоб ва мақолаларни бошқа турли тилларга таржима қилишмоқда. Ғоялар жонланмоқда, тарқалмоқда. Улар ҳаётга доим умид билан қарашга ундайди, уларни тарғиб қилиш истаги пайдо бўлади, одамларнинг улар учун эртга тонгда тургиси, фарзанд кўргиси ва йўлда учраганларга табассум улашгиси келади. Агар қандайдир дарров тушуна қолмайдиган калтафаҳмлар китобларни, мақолаларни тақиқлашга уринадиган бўлса, бу ахборот бошқа йўллар орқали кириб келмоқда. Бу каби маърифатга қарши курашишни истаганлар эса фош қилинмоқда ва шарманда бўлмоқда, кулги остида қолмоқда. Кимдир умуман, ўзингиз буни яхши тушунасиз, буткул чириб битмоқда.

Кўпинча шундай бўлиб чиқадики, аълочи ўқувчи мактабни битиргандан кейин ичкиликка берилиб кетади ва ОТМдан ҳайдалади, зўрға қониқарли баҳоларга ўқиганлар эса, аксинча вазиятнинг ўзгариши туфайли нарсаларга янгича қарай бошлайди ва якунда олим бўлиб етишади. Шундай экан, мактаб ўтаб бўлинади, ОТМда ўқиш вақти келади. Тоза «зачетка» билан, аттестатга ҳеч ким қарамайди ҳам.

Ғарб одамлари бугунги ҳолатга эришгунга қадар босиб ўтишларига тўғри келган йўлни унутмайлик. Айтишларича, афсонавий Версал саройида ҳаттоки чўмилиш учун ванна ҳам бўлмаган (ҳозир ҳам бўлмаслиги мумкин). Лекин айни дамда ғарб аҳолисининг аксарияти ўз ваннаси ва ҳатто джакузисига эгадир.

Биринчи бўлиб ясси экранли япон телевизори сотиб олганлар билан  нима бўлгани ёдингиздами? Бир неча йилдан сўнг янаям яхшироқ телевизорлар пайдо бўлди ва ҳамма уларни сотиб олишга ошиқди, биринчи бўлиб сотиб олганлар эса, эскирган ўз зобмиқутилари билан яна 10 йилга қолиб кетди. Ташлаб юборишга қизғонасан, янгисини сотиб олишга эса ҳали эрта.

Сайтлар энди пайдо бўла бошлаган пайтлар кимдир «islam.ru» доменини сотиб олиб, ўзининг ахборот сиёсатини жойлаштирган. Лекин ўшанда ишга туширилган сайт  эндиликда маънавий эскирган. У ерда ҳатто мақола ёзилган сана ҳам кўрсатилмасди, шундай экан, унинг қачон, қаердан ва нимага пайдо бўлганини тушуниш ҳам қийин эди. кеча оқшомдами ёки йигирма йил аввалми? Энди эса сайт умуман йўқ.

Беш йиллар олдин бутун бошли жамоалар меҳнат қилган, бюджети юз миллионлаб сўмни ташкил қилган сайтларни ҳозирда бир киши атиги юз минг сўмга бажариши мумкин. Биз яқиндагина, бундан 30 йиллар муқаддам, у ерда фақат қум ва нефть бўлган жойда Америкада бу ҳақида ҳали фақат орзу қилинаётган фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилган шаҳарларни кўрмоқдамиз.

Мана, ақл тиниқлиги ва фурсатнинг устунлиги нимада. Қачондир вақти келиб биз ҳам қариймиз, лекин ҳозир фурсатни йўқотмаслик керак! Қўш қўллаб ва икки оёқлаб ва ҳатто 32 тиш билан бу имкониятга маҳкам ёпишиб олиш керак! Агар кимгадир тишлар етишмаса, тезда  янги тиш қўйдириб олинг, айтишларича, ҳозир жуда яхши протезлар қуйишмоқда экан.

Салоҳиддин Айюбийнинг таржимаи ҳолини ўқиганда бутун китоб давомида Ричард Шерюракка қарши бўлганини кўриш мумкин. Ричард мафтункор эди, унга хамма таҳсин ўқирди, ҳамма ундан қўрқарди. У мусулмонлар қўшинига қарши бир ўзи чиқарди ва бирга-бир жанг қилишга чақирарди, лекин ҳеч ким унга қарши чиқмасди. Бир неча марта шундай ҳолат рўй берган. Лекин китобни охиригача ўқиб чиқсангиз, унинг касал бўлиб қолиши ва хизматкорлардан бирини Салоҳиддин ҳузурига ўрик олиб келиш учун жўнатганини кўришингиз мумкин. Пировардида у, бутун ҳаётини нимага сарфлаганини ўзи тушунмасдан, бемор ҳолда, ҳориб-толиб, ўзининг муттасил ёмғир ёғиб турадиган  Англиясига қайтади.



Ҳозир эса бизнинг давримиз. Иш ва ижод учун майдон – жуда улкан, ҳали-бери унинг адоғига етиб бўлмайди. Ўқинг, тайёрланинг, ишланг, нимани фойдали деб ҳисобласангиз, шуни қилинг. Фақат думингизни сиқиб, бир жойда ўтирманг. Исталган пайт юрак тўхтаб қолиши, қарилик туфайли ақли заифлик кучайиши, мушаклар эса мункайиб, осилиб қолиши мумкин. Вақти келиб, қачондир биз айтишни истаган нарсани гапириш жонимизга тегади, лекин бу ҳолат ҳали рўй бермаган экан, бор гапни айтиб олишга улгуриш лозим!



P.S. Уҳуд жанги билан боғлиқ яна бир жиҳат. Эҳтимол, бу ушбу мақола нуқтаи назаридан муҳим эмасдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам, отлиқ аскарларга эга бўлмасдан, камчилик бўлгани ҳолда, қурайшликлар ҳужум қилганида ўз шаҳрида қолмайди, лекин қурайшликларга қарши юзма-юз ҳам чиқмайди (гарчи бу вариантларнинг иккаласи ҳам ҳарбий кенгашда таклиф қилинган бўлсада). У Уҳуд тоғи этагига боради. Бунда Мадинага йўл душман учун очиқдай бўлиб кўринади. Лекин қурайшликлар у ерга боришдан қўрқади, яъни мусулмонларни  орқа томонида қолишидан хавфсирайди ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам учун қулай бўлган жойда жанг қилишга мажбур бўлади. Қурайшликлар жанг бошидан отлиқлардан фойдалана олмайди. Мусулмонлар тоққа қараб чекингач, уларни таъқиб қила олмайди. Шундай қилиб, кўпчилик бир қарашда тушуниши қийин бўлган ҳолда ҳам мусулмонлар ғолиб бўлади.

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади