loader
Foto

Қозоғистон гибрид урушга тайёрланмоқда

Москва ва Остона ўртасидаги зиддият бир қатор "яширин" можаролардан келиб чиқади. Иккала томон ҳам икки томонлама муносабатларда ҳамма нарса яхши эканини бошқаларга исботлаш учун курашаётганда, лекин аслида улар кундан-кунга "орқа кўчаларда тутамлаб жун юлиш" учун тайёргарлик кўраётгандай.

Тўқаев Қозоғистон яхлитлигини сақлаб қолиш учун армия таркибидаги ўзгаришларни маълум қилди

Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев Кремлни ташқи сиёсий саргузаштларида қўллаб-қувватлашдан қатъиян воз кечиб, кенг кўламли сиёсий ислоҳотларни бошлаб юборди, Россия раҳбарининг Марказий Осиёдаги сиёсатига қаршилик кўрсатишнинг амалда етакчисига айланди. Россия ва Қозоғистон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги, қуруқликдаги катта чегара ва бошқа омилларни ҳисобга олсак, бу унинг учун жуда ноқулай. У ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат йўналишига– имкон қадар Кремл билан зиддиятлардан қочишга бажонидил амал қилган бўларди.

Аммо Қозоғистон президенти учун "ўз кўйлаги" – Қозоғистоннинг 21-асрдаги келажаги – муҳимроқ. Шунинг учун "ташқи муаммоларнинг мисли кўрилмаган табиати" ўз жавобларини, шу жумладан ҳарбий жавобларни излашга мажбур қилади. Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Қозоғистон мудофаа учун қўшимча 1 миллиард долларга яқин маблағ ажратишга қарор қилди. Ўтган йили 1,7 миллиард доллар бўлган мамлакат ҳарбий бюджети қарийб 1,5 баробарга ошган.

Мамлакат армияни ҳарбий амалиётлар ва киберҳужумлар, дезинформация ва сайловларга аралашувни ўз ичига олиши мумкин бўлган "гибрид уруш"га тайёрламоқчи. Ва бу яна бир бор тасдиқлайдики, жорий йилнинг январь ойида Қозоғистонда содир бўлган воқеаларда "шимолий қўшнининг қўли" билан ҳаммаси Оқ-Ўрда тақдим қилмоқчи бўлган даражада оддий бўлмаган.

Россиянинг Украинага бостириб криганидан сўнг Қозоғистон мудофаага қўшимча 1 млрд доллар ажратишга қарор қилди.

Албатта, ҳеч нарса тўғридан-тўғри айтилмайди ва Москвага ҳеч қандай айблов қўйилмайди. Лекин қизиқ томони шундаки, апрель ойида Қозоғистон ХХР билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олди ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин шу ёзда Қозоғистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги кафолатларини расман эълон қилди, буни илгари умуман тасаввур қилиб бўлмасди. Жорий йилнинг май ойида Тўқаев Туркия билан дронларни ишлаб чиқариш, кейинроқ разведка маълумотларини алмашиш бўйича шартнома имзолаган эди. Шундай қилиб, Анқарани ўз хавфсизлигининг яна бир кафолати сифатида таклиф қилди.

Яъни, деярли ўттиз йилдан бери мавжуд бўлган Россиядан бошқа ҳеч ким Марказий Осиёда барқарорлик кафолати бўлмаган Москва схемасини амалда йўқ қилинди.

Си Цзиньпин Қозоғистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги кафолатларини расман эълон қилди, буни илгари тасаввур қилиб бўлмасди.

Москва Остонанинг бу ташаббусларига аллақачон жавоб бериб, унга нафақат Россия ҳудуди орқали нефть экспорт қилиш, балки Қозоғистонни ғалла бозорларидан сиқиб чиқаришда ҳам муаммоларни ваъда қилган. Ўтган ҳафта Россия Федерацияси Дон экспортчилари иттифоқи раҳбари Эдуард Зернин айтганидек, "Россия Тожикистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига дон етказиб беришни сезиларли даражада кенгайтирмоқчи".

Аммо Ўзбекистон ва Тожикистонга етказиб бериладиган доннинг 90 фоизи Қозоғистондан келади. Келгуси йилларда эса бу маҳсулотларга талаб фақат ошади. Аслида Москва – яна яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, Қозоғистонга яна "ўргатиш" ва Россиясиз ҳам муаммолар бўлишини англатиш ниятида. Оқ-Ўрда бунга мутлақо қўшилмайди. Ва у Ўрта коридорга бориш ниятида, охир-оқибат ўз товарларини Россия ҳудуди орқали транзит қилишдан воз кечади ...