Улар фикрига кўра, шифокор хизмат хонасида мувофиқлаштирмаган ва қайд қилмаган ҳолда ибодат қилиш учун хона ташкиллаштирган, у ерда намоз ўқиган, диний материаллар ва буюмлар сақлаган.
Кўкчатов маъмурий суди художўй шифокорга нисбатан ишни ҳуқуқбузарлик таркиби бўлмаганлиги сабабли бекор қилди, чунки вилоят касалхонаси давлат муассасалари қаторига кирмайди.
Прокуратура эътироз билдирди ва апелляцияда ҚР «Халқ соғлиғи ва соғлиқни сақлаш тизими ҳақида»ги Кодексга кўра, давлат сектори давлат мулкига асосланган ташкилотлардан ташкил топади ва Оқмўла вилоят касалхонаси ҳам улар қаторига киради деб билдирди.
Суд жараёнида шифокор К. ортиқ даражада иш кўплиги туфайли у барча шифкорлар томонидан дам олиш хонаси сифатида фойдаланиладиган хонада бир ўзи намоз ўқишини айтди. Консилиум ўтказиш учун ординаторлар хонаси бор. Икки нафар гувоҳ-шифокор бўлим мудирининг кабинетида ёки ординаторлар хонасида намоз ўқишини билдирди.
Апелляция суди шифокорлар томонидан турли вақтларда ва алоҳида ибодат қилиши, дин эркинлигидан келиб чиқиб, намозхона ташкил этиш сифатида ҳисобланиши мумкин эмас ва маҳаллий ижроия органларида қайд қилиниши шарт эмас деб ҳисоблади.
Суд Кўкчатов суди қарорини кучда қолдириш ҳақида қарор қилди.