Қайд этилишича, Аомори шаҳрида ҳар йили кучли қор ёғади. У ерда декабрь ойида ташландиқ бошланғич мактаб бассейнда сақланган қор ва атроф-муҳит ҳавоси ўртасидаги ҳарорат фарқидан фойдаланган ҳолда энергия ишлаб чиқариш имкониятини ўрганиш учун синовлар бошланди.
"Қўшма лойиҳа доирасида маҳаллий ИТ стартап Forte Cо. ва Токиодаги Электр алоқа университети турбинани теварак-атрофдаги ҳавонинг иссиқлиги туфайли тўпланган қор билан совутилган суюқликнинг буғланиши натижасида ҳосил бўладиган энергия ёрдамида қувватлантиришни режалаштирмоқда", — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ўтган йили қордан тозалаш учун сарфланган маблағ рекорд даражадаги 5,9 миллиард иен (44,6 млн доллар)га ошгани маълум.
"Қор ноқулайлик деб ҳисобланган, аммо биз ундан унумли фойдаланишимиз мумкин", деди шаҳар расмийси.
16 декабр куни Forte компаниясининг 10 га яқин ишчиси қор совуқ ҳолда қолавериши учун ҳовуз ичига изоляция материаллари ётқизишди. Ушбу инновация учун катта қор сақлаш омборини топиш, шунингдек, совуқ мавсумда иситиладиган ҳавони таъминлаш қийинчилик ҳисобланади.
Катта ҳарорат фарқини олиш учун компания иссиқ булоқ иссиқлигидан фойдаланишни кўриб чиқади.
"Бу қайта тикланадиган энергия манбаи бўлиб, кучли қор ёғадиган минтақада ноёбдир. Шунингдек, бу янги саноатнинг пайдо бўлишига олиб келади", — деди Forte раҳбари.