Мусулмонлар нафақат турли савдогарлар учун, балки ўз мижозлари доирасини кенгайтириш мақсадида «шариат бўйича» молиявий хизматлар таклиф қилаётган банклар учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Аммо бугунги кунда ўзича маҳорат чўққисига чиқиб олган ақл соҳиблари ўз хоҳиш-истакларини Шариат меъёрларига мослаштириб кўрсатиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланаётган бир пайтда жинсий муносабатлар каби соҳага нисбатан ҳам бундай ёндашувлар пайдо бўлаётгани ҳайратда қолдирмайди.
Илгари бундай бўлмаган деб айта олмаймиз. Фоҳишалик Ислом мамлакатларида ҳам бўлган, лекин бу соҳани «ҳалол»лаштириш ҳақида ўйлаб кўриш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган. Лекин ҳозир ҳаммаси бошқача. Хусусан, Бельгиянинг Нордпрессе газетаси Амстердамда «ҳалол фоҳишахона» очиш режалари ҳақида хабар қилди.
Қолаверса, энди рухсат этилмаган алоқаларни «ҳалоллаш» ёки «талоқ» каби расмиятчиликларга амал қилмасдан никоҳ тузиш борасида яна бир ташаббус ҳақида гапиришни истардик.
Айрим мусулмон минтақаларда маълум бир доираларда ота-онаси ва васийларнинг розилигини сўрамасдан туриб қизлар билан турмуш қуриш, кейин эса дарҳол ўйлаб топилган сабабларга кўра ва умуман бесабаб ажрашиш одат тусига кирган. Шундан кейин, собиқ хотин, қоидага кўра, навбат бўйича кейинги турганларга «узатилади».
Караван сайтининг хабар беришича, Қозоғистонда бир қиз шу тариқа 5 йил ичида тўққиз марта «эрга тегиб чиққан» ва бундай «никоҳ»лардан бирида унинг отаси кимлигини аниқ билмасдан туриб фарзанд ҳам кўрган. Бунда уч талоқ қилингани баҳонасида идда (ажрашаётган аёлнинг ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслигини аниқлаш мақсадида исломда кўрсатилган 3 ой ва 10 кун давомида жинсий алоқадан узилиш талаби) муддатига риоя қилинмаган.
«Мен 9 марта турмушга чиқдим ва 9 марта мени талоқ қўйишган. Мен билан ажрашганлар 10-12 кундан кейин яна уйланган. Улар аёл кишига худди латтага бўлган каби муносабатла бўларди», - ҳикоя қилади Атирау шаҳрида яшайдиган Куляш исмли 35 яшар аёл.
Ҳаттоки анъанавий оилалар ҳам айни пайтларда доимий ажрашиш васвасасига дуч келмоқда. Замноавий тамаддуннинг асосида индивидуализмга сиғиниш ётади. Айниқса, улкан мегаполисларда бутун инфратузилма «зерикмасдан» вақт ўтказишга хизмат қилади.
Асосан эркаклар пул ишлаб топиш учун чет элга иш қидириб кетиб, ўша ерларда кўпинча янги оила қуриб оладиган Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси ўртасида ҳам бу жиддий муаммога айланди. Вазият шу даражага бориб етдики, Ўзбекистон президенти имомларни биттадан ортиқ никоҳ ўқимасликка чақирди, кўп хотинлиликни эса жиноий жазоланадиган ҳаракат деб ҳисоблашни таклиф қилди.
Бундай хулқ-атворнинг асосида оила манфаатларини қўриқлаш учун хизмат қиладиган шароитлар қоидалари айланиб ўтиш ва ўз эҳтиросларини қондириш учун «туйнук» топиш истаги ётади. Бежизга бу ҳолатларда кўпинча никоҳ қуриш учун Ислом борасида билимга эга бўлмаган, Ислом никоҳ қонунчилигидан эса умуман бехабар бўлган аёллар танланмаяпти.
«Ортиқча» саволларга йўл қўймаслик учун қизнинг ота-онаси бехабар бўлган ҳолда уйланишга уриниш кўплиги ҳам бежиз эмас.
Бундай никоҳлар маълум бир шартлар амал қилганда оила институтини мустаҳкамламайди, аксинча, унга рахна солади. Никоҳ қуриш ва ажрашишнинг осон бўлиб кўриниши асло мустаҳкам оила ришталарини боғлаб бермайди.
Дарҳақиқат: «Расман тўғри, моҳиятан эса таҳқирлашдан бошқа нарса эмас»!
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади