loader
Foto

Италия меҳмонхоналарида кўп хотинли мусулмонлар учун хоналар пайо бўлди

Тоскананинг маъмурий маркази бўлган Флоренциядаги ўн бешта меҳмонхона ислом динига эътиқод қиладиганларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истаклари учун мослаштирилган.

"Muslim-friendly" хоналарда совутгичга спиртли ичимликлар сонлинмайди, бунинг ўрнига ҳалол маҳсулотлар жойлаштирилади. Кўп сонли хотинлари билан ташриф буюрадиган эркаклар учун хоналар, шунингдек, Макка йўналишини кўрсати турадиган компасли жойнамозлар бўлган хоналар кўзда тутилган.

Меҳмонхоналар Флоренцияда сайёҳлик индустрияси фойдалилик даражасини ошириш учун мусулмонлар эҳтиёжларига мослаштирилади. Тоскана пойтахти араб мамлакатларидан ташриф буюрадиган сайёҳлар учун  Венеция, Рим ва Милан билан бир қаторда энг оммавий дам олиш жойларидан саналади.