Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Теҳрондаги бир нечта давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 80 фоизи фоҳишалик билан шуғулланади, деб ёзади «Ал-Ватан Войс».
Таъкидлаш жоизки, «фоҳишалик» деганда Эрон ҳукумати нафақат фуқароларнинг ўз танасини сотишини, балки никоҳдан ташқари жинсий муносабатларни тушунади.
Аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиша ундайдиган сабаблар орасида иқтисодий, психологик ва ижтимоий характердаги муаммолар саналиб ўтилади. Хусусан, аёллар кўпинча эри билан ажрашганидан кейин ёки кун кўриш учун пул етишмаслиги сабабли фоҳишалик билан шуғулланишга аҳд қилади.
Бундан ташқари, кўплаб эронликлар уйланиш ва оила қуриш мақсадини кўзламайди. Уларни вақтинчалик ва ҳеч нарсага мажбур қилмайдиган муносабатлар ҳам қондиради.
Фоҳишаликнинг олдини олиш чора-тадбирлари сифатида Марказ вақтинчалик никоҳни (мутъа) қонунлаштириш ва ФҲДЁ бўлимларида айнан шундай иттифоқлар тузиш билан шуғулланадиган махсус бўлинмалар очишни таклиф қилади.
Ижтимоий муаммолар билан шуғулланадиган «абам» сайти Эронда фоҳишалик ҳақида репортаж жойлаштирди. Унда айтилишича, енгил табиат қизлар Теҳрон кўчаларида одатий ҳолатга айланиб қолган. Шу билан бир вақтда, Эрон пойтахтида фоҳишахоналар сони ҳам оши бормоқда, уларда нархлар 30 доллардан бошланади.
Қизлардан бирининг нашрга айтишича, у ўгай онаси томонидан мунтазам равишда калтакланишлардан қочиб кетганидан сўнг бу йўлга қадам босган экан.
Ўзини Атус деб атаган бошқа бир аёл эри билан бундай 10 йил аввал ажрашган бўлиб, етти йилдан бери фоҳишалик шуғулланади. Унинг сўзларига қараганда, бир кунда 10 та эркакка, гоҳида бир вақтнинг ўзида бир нечтасига хизмат кўрсатади. У Муса исмли тадбиркор очган фоҳишахона орқали ишлайди. Ундан ташқари бу ерда яна 50 нафар аёл ўз хизматларини тақдим этади. Муса бу аёлларнинг ҳар бирини шахсан ўзи мижозларнинг уйига элтиб қўяркан. Олинган фойдани у «тунги капалаклар билан баб-баравар бўлишаркан.