loader
Foto

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Эроннинг «аҳмоқлиги» ҳақида гапирди

Маълумки, ар-Риёд ва унинг ғарблик иттифоқчилари Эронни 14 сентябрь куни учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда Saudi Aramco заводларига кенг миқёсли ҳужумда айбламоқда, ваҳоланки, бу ҳужум учун жавобгарликни яманлик исёнчи-хусийлар ўзларига олган. Теҳрон ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Валиаҳд шаҳзоданинг фикрига кўра, жаҳон нефт захираларининг 5%ига ҳужум қилиш фикри фақат аҳмоқ одамнинг хаёлига келиши мумкин.

У ҳужум килганларнинг ягона стратегияси «ўз аҳмоқлигини» намойиш этиш бўлган ва улар бунинг уддасидан чиқдилар деб қўшимча қилди.

Аввалроқ Эрон хусийларнинг ар-Риёдга қилган Яманга нисбатан ракеталар ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолдаги ҳужумларни тўхтатиш борасидаги даъватини қўллаб-қувватлаганди. Акс ҳолда яманликлар ҳам худди шундай тарзда жавоб беришни айтишганди.