loader
Foto

Лавров Хитойда уйғурлар билан боғлиқ вазиятга шарҳ берди

ТИВ раҳбарининг айтишича,у мусулмон аҳолининг сиқувга олиниши ҳақида яхши хабардор эмас экан.

 "Мен бу ҳақида билмайман. Мен яқинда ўқидимки, АҚШ бу масалани, жумладан, Пекиндаги элчихонаси орқали масалани фаол кўтармоқда. Биз бошқа мамлакатларнинг ичи ишларига аралашмаймиз ва ўзаро муносабатларимизда муаммолар топишга уринмаймиз", - деди Лавров Қирғизистон-Россия Славян университетида.

Лавровнинг сўзларига қараганда, муаммонинг бошқа томони яхши маълум – уйғурлар истиқомат қиладиган худудларда экстремизм даражаси юқори эмиш. 

 "ХХР Шинжон-Уйғур автоном районида экстремизим муаммоси қанчалик долзарб эканлигини биламиз. Хитойнинг ушбу минтақасидн юзлаб, ҳатто минглаб экстремист ИШИД ва Суриядаги бошқа террорчи структуралар таркибида, Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларида жанг қилаётганини яхши биламиз", - деди РФ ТИВ раҳбари.

Ўтган йилнинг кузида Хитой ҳукумати жаҳон ҳамжамияти босими остида  «қайта тарбиялаш лагерлари» мавжудлигини тан олган бўлиб, бу ерда БМТ маълумотларига кўра, 1 млн.дан ортиқ киши судсиз номаъум муддатда сақланарди.

Бундай муассасаларга ШУАРда амал қиладиган жиддий диний чекловларни бузганлик учун тушиш мумкин. Масалан, маҳаллий аҳолига мусулмон таомиллари бўйича никкоҳ маросимлари ўтказиш, «радио ва телевидениедан воз кечиш» ва «ҳалол тушунчасини озиқ-овқат соҳасидан ташқарида тарқатиш» тақиқланган.

Шунингдек, масжидларга тез-тез ташриф буюриш, тақиқланган адабиётларни ўқиш, хитой тилини ўрганишдан воз кечиш ёки чет элда қариндошлар борлиги ва ҳ.к. туфайли бу лагерларга тушиб қолиш мумкин.