1.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиққанларининг ҳақ ва ҳақиқатга бўйин эгиш ниятлар йўқ эди. Бу қарорга келишда бир қанча далиллар ёрда?. бера олади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни ошкора даъват қилаётганларида, уни бошқаларга эшиттирмаслик учун атрофда шовқин бўлмаслигига ҳаракат қила; эдилар. Бу ҳаракат маданий меъёрлар ичида изоҳлана олмас эди. Нима дейилаётганини тушуниш ва унга керакли жавобни бериш ўрнига эшитмаслик ва бошқаларнинг ҳам тинглашларига тўсқинлик қилишни тўғри деб бўлмасди Бу ҳолат Қуръони каримда бундай айтиб ўтилган:
«Кофир бўлган кимсалар (бир-бирларига: “Муҳаммад тиловат қилаётган вақтда) сизлар бу Қуръонга қулок солмангиз ва (уни чалғитиш учун) жаврайверингиз! (Шунда) зора ғолиб бўлсангиз”, - дедилар» (Фуссилат сурсаси, 26-оят).
Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни жим қилиш учун бундай йўлни синаб кўришга, тиловат қилинга? Қуръоннинг маъносини тушунишга ҳаракат қилишмас а ўзларини нималарга даъват қилинаётганлигини ўйлаш масмиди? Улар шу билан чекланишмаган, Расулуллоҳ со лаллоҳу алайҳи васаллам ўқишни бошласалар “Қуръонга ҳам, Қуръонни нозил қилганга ҳам, уни ёйиб, хабар берганга ҳам...” деб ҳақорат қила бошлар эдилар. Бу ҳақида Исро суранинг ушбу оятлари нозил бўлган эди:
«(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон деб чорлангиз. Қандай чорласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг гўзал исмлари бордир”. (Эй Муҳаммад!) Сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар). Шуларнинг (жаҳрийлик билан махфийлик) ўртасидаги йўлни истанг!» исро сураси 110-оят
Бадр жангига чиққанларида Абу Жаҳл бу сўзларни айтган эди:
«Улар: “Эй Аллоҳ! Агар шу (Қуръон) Сенинг ҳузурингдан экани ҳақ бўлса, (майли) устимизга осмондан тош ёғдир ёки бизга аламли азоб келтир”, - деганларини есланг!» (Анфол сураси, 32-оят).
Ҳақиқатан ҳам ишонмаган бир инсоннинг буларни айтиши керакмиди? Тўғри ва ҳақиқатни истаган бир ин-соннинг, агар бир қарорга келолмаса, “Аллоҳим, бу Сен томонингдан келган ҳақ дин бўлса, кўнгилларимизни бунга майлли қил, қалбларимизга кенглик бер...” деб дуо қил-масмидилар?
“Илло, мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак” (Зуҳруф сураси, 23 оят), дейдиганлар, ота-боболарининг жоҳил, ўқиш-ёзишни билмайдиган, илм-ирфондан маҳрум инсонлар эканлигини билишар эди.
Ҳолбуки, ҳақ ва ҳақиқатни кўриб таний оладиган ва оқни қорадан ажрата оладиган ақл ва заковатга эга инсонлар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Агар пайғамбар бўлсанг...” деб, иложсиз нарсаларни хоҳлашган, осмондаги ойни иккига бўлишларини, иккита алоҳида-бўлакни икки тоғнинг устига қўйишларини, кейин яна бирлаштиришларини сўраганлар. Мўъжиза ўзлари хоҳлагандек амалга оширилгани эса “бу сеҳрдан бошқа нарса эмас, бизнинг кўзларимизни шамғалат қилдинг, аммо бу ерда бўлмаганларни сеҳрлай олмагансан, улар келгач ҳақиқат юзага чиқади, дейишган. Аммо келганлар ҳодисанинг рўй берганини тасдиқлаганларида ҳам бунинг сеҳр эканлигини айтаверишган.
2.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъволарини тўхтатиш йўлида ҳамма нарсани қидириб топишга, ҳамма йўлни синаб кўришга рози бўлганлар бироз ўйлаб кўришлари керак эмасмиди? Шу кучларини ҳақ ва ҳақиқат йўлида сарфлай олмасмидилар? Бу борада қуйида келтирган мисолларимиз ҳақни қабул қилганларни ҳикоя қилиши билан ажралиб туради:
Набийи Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг олтинчи йилида Эрон шоҳи Кисро Абравиз ибн Ҳурмузга бир мактуб йўллаб, уни Ислом динига таклиф қилганлар. Кисро Мадинадек шаҳарга ҳоким бўлган бир зотдан шундай таклиф келганлигидан жуда дарғазаб бўлиб, мактубни йиртиб ташлаган, Ямандаги волийси Бозонга буйруқ жўнатиб, “Ҳижозда пайғамбарлик даъвоси билан чиққан одамга иккита кучли йигитингни юбор, тутиб менинг ҳузуримга келтиришсин” деган.
Бозон кучли икки одамни танлаб юборган. Одамлар келишган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни топишган, мақсадларини айтишган. Пайғамбаримиз сол-лаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уларни меҳмон қилдилар ва тонг отгач, уларни ёнларига чақириб, бундай дедилар: “Бугун кечаси Аллоҳ таоло Кисронинг ўғлини бошига бало қилиб, Кисронинг унинг қўли билан ўлдиртирди. Бориб волийингизга хабар беринг ва айтинг: “Бу менинг диним ва ҳукмим, Кисронинг мулки ва салтанати етиб борган ҳамма жойга етиб боради. Агар сен мусулмон бўлсанг, қўл остингдаги ерларни яна ўзингга қайтараман, сени қавмингга амир этиб тайинлайман...”
Одамлар бу хабарни Бозонга етказишди. Бозон бу ҳолатда ақлини ишлатди. “Кўрайликчи, натижа нима бўлади. Агар келтирган хабарингиз тўғри бўлса, у одам ростдан ҳам пайғамбар бўлади, нотўғри бўлса, унда шунга қараб қарор қабул қиламиз”, - деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган кунлари ва кечалари белгилаб қўйилди. Неча кун ўтганлиги ҳисобланди ва кута бошлашди. Орадан кўп вақт ўтмади, Эрон шоҳи юборган мактуб етиб келди. Отаси халққа зулм қилганлиги учун ўлдирганлигини, энди унга итоат қилишларини ёзган ва Ҳижоздаги одамни ўз ҳолига қўиишини аитган эди.Бозон Эрон шоҳининг қачон ўлдирилганлигини сўраб билди. Ҳисоблаб кўрилди, айни Пайғамбаримиз айтган вақтга тўғри келаётган эди. Шу заҳоти ёнидаги эронликлар билан бирга мусулмон бўлди.
Бу борада яна бир мисол келтирайлик:
Бани Мусталиқ ғазотида бир қанча асирлар қўлга олинди. Асирлар орасида Жувайрия исмли жуда чиройли бир аёл ҳам бор эди. Ташланган қуръа натижасида Собит ибн Қайс ибн Шаммосга тушган эди. Аслида Бани Мусталиқ қабиласи раиси Хорис ибн Аби Дирарнинг қизи эди.
Жувайрия янги хожаси Собитга мурожаат қилиб, ўзини озод қилиши учун бироз пул таклиф қилди, кейин эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, ўзининг қабила раисининг қизи эканлигини ва ёрдам беришларини сўраган.Хорис ҳам қизини қутқариш учун ёнига бир нечта туяни олиб, Мадинага йўл олди. Ақиқ водийсига етиб келганида туяларини яна бир кўздан кечирди, орасидан иккитасини беришни хоҳламади, уларни ҳеч ким кўрмайдиган жойга яшириб, қолганларини олиб Мадинага етиб борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб, ўзини таништирди:
- Қизим Жувайрияни қулликдан озод қилиш учун ва бу туяларни фидя сифатида олиб келдим, - деди. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: -Ақиқ водийсида хилват жойга яшириб келган туяларингчи? Уларни нега олиб келмадинг? - дедилар. Хорис:
-Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, сенинг Муҳаммад ва Унинг Расули эканлигингга шаҳодат келтираман. Қасам ичаманки, бу ҳодисани Аллоҳдан бошқа ҳеч зот кўрмаган эди, - дейишдан бошқа чораси қолмаган эди.
Мана шу ҳақни ҳурмат қилувчиларнинг ҳолати.
Учинчи бир мисолни Мадина аҳлидан келтирамиз:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада экан-ликларида Мадиналик бир неча киши билан учрашган ва улар мусулмон бўлишган эди. Бир йилдан кейин келган-ларида ёнларида яна бир қанча одам бор эди. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзлари учун бир Қуръон муаллими беришларини сўрадилар. Мусъаб ибн Умайрни юбордилар.
Мусъаб Мадинада мусулмон бўлиши кутилаётган инсонлар билан кўришди ва уларга Исломдан таълим берди. Шу пайтда Мадинадаги Авс қабиласининг икки аъзоси Саъд ибн Муоз ва Усайд ибн Хузайрлар унинг яширинча Исломга даъват қилаётганлигини сезиб қолишди. Дарҳол бунинг олдини олишга киришишди. Бир боғда суҳбатлашиб ўтиришганида, узоқдан Усайд ибн Ҳузайрнинг келганлигини кўришди. Мадина мусулмонларидан Асъад ибн Зурора (р.а.) Мусъабга:
-Қара Мусъаб, бу одам Абдул Ашҳал қабиласининг буюкларидан. Агар уни Аллоҳнинг бирлигига ишонтиролсанг, катта ютуққа эришган бўласан, - деди.
Ўтирганлар келган одамга, қалблари эса Аллоҳ таолога йўналди. Мусъаб ва дўстлари: “Аллоҳим, бу одамни ҳидоятингга бошла”, деб дуо қилишди.Усайд хомуш, бирор-бир муаммоси борлиги аниқ эди. Бир неча оғиз сўкинишдан кейин, ёнларига келди:
-Сизнинг муаммоингиз нима? - деди. Бу ёшлардан нима хоҳлайсиз? Бир қанча ёшларни йигиб уларнинг онгларини заҳарлаяпсизми? Агар жонингиз керак бўлса, бу ердан кетинг.
Камонини қаттиқ ушлаб олган эди. Кўзлари ҳам камонининг учидек ўткир, овози қарашларидек қаттиқ эди.
Мусъаб бир онда ўзини Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг ёнларида ҳис қилди. У зотнинг юмшоқ та-биатлари, очиқ чеҳралари, ширин муомалалари кўз ўнгидан ўтди. Бу қўпол одамга қаттиқ гапириш фойда берармиди?
-Бироз ўтирсанг, гаплашар эдик. Бизни тингла, ёқтирсанг қабул қиларсан, ёқтирмасанг биз ҳам сени безовта қилмаймиз, - деди.
Бу овоз жуда майин эди. Бу овозда назокат, одоб ва тарбия бор эди. Бу сўзларни айтган инсоннинг юзида ёмонлик ва фасод излари йўқ эди. Усайд бирдан юмшади. Юзидаги жаҳл ифодаси бироз бўшашди.
-Ҳақ сўзларни айтдинг, - деди.
Қўлидаги ўқни тупроққа санчиб қўйди ва чордана қуриб ўтирди. Мусъаб сўзларини бошлади. Эски ҳолатларини айтиб берди. Расулуллоҳ айтаётган нарсалардан, Аллоҳ таолонинг Китобидан сўз юритди.
-Менга шу Китобдан бирор нима ўқиб бера оласанми?
Мусъаб “Бисмиллаҳ”ни айтиб тиловат қила бошлади. Усайд ибн Ҳузайр кўнгилларнинг энг чуқур ерига жойлашаётган бу сўзлар, ҳеч бир шоир ёки нотиқнинг айтолмайдиган гўзал сўзларини қалбида ҳис қилди. Тиловат қилинаётган бу илоҳий каломни тинглаётганда кўринмас куч уни ўраб олар, ўзини нурли йўлга бошлаётганлигини ҳис қилди.
Мусъабга қараб:
-Бу қандай ёқимли, қандай гўзал калом.... Сиз бу динга кириш учун нима қиласиз, қандай кирасиз? - деди.
-Ғусл қиламиз, кийимларимизни поклаб, кейин шаҳодат калимасини айтамиз ва намоз ўқиймиз...
Усайд ўша ернинг ўзида мусулмон бўлди. Аслида мусулмон бўлиш учун эмас, уларни у ердан ҳайдаш, ёшларнинг онгини “заҳарлаш”ларининг олдини олиш учун келган эди. Улар мадиналикларни ёмонлик ва фасодга чорлаяпти деб ўйлаган эди.
Бироздан кейин дўсти ҳам шу мақсадда келган, аммо у ҳам бу ердан мусулмон бўлиб чиққан эди.
Аваал ҳам айтганимиздек, туянинг тезагини кавлаб кўриб, ичидаги емларга қараб, уларнинг мадина еми билан озиқланган туялар эканлигини билган Абу Суфён қандай қилиб Аллоҳнинг каломини тинглаганда ҳеч бўлмаса унинг ёмонликка чорламаётганлигини билолмас эди?
3.Уларнинг мусулмонларга қарши хатти-ҳаракатлари ҳеч қачон инсоний ўлчовларга мос келмаган. Уларни тинглаш, қандай йўлни танлаганларини, бу йўлнинг фойда ва зарарларини кўриб чиқиш ўрнига, уларга босим ўтказиб, ўзларига бўйсундиришга ҳаракат қилишган.
Ёшларнинг, заиф ва ожиз кишиларнинг эътиқодларининг ўзгаришини хоҳламас эдилар. Шу сабабдан янги динни ва бу дин билан боғлиқ бўлган барча инсонларга қарши чиқишни олдиларидаги буюк вазифа деб билдилар.Насиҳат қилиш, сўкиниш, таҳдид қилиш, уриш, азоб ( риш, устиларидан мазаҳ қилиш ва ўлдириш... Буларни бари мусулмонларга қаратилган азоблар эди.
Ҳар куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни! уйлари олдида оёқларига ботиши учун қўйилган тикалар, тўкилган нажаслар, намоз ўқиётганларида устил; рига тўкилган ичаклар инсонийлик ўлчовларига, мадг ний меъёрларга умуман мос эмас эди.
Шоир, сеҳргар, телба каби туҳматлар, “Аллоҳ сенда! бошқа Пайғамбар бўлишга арзирли одам тополмади ми?” каби мазаҳ қиладиган сўзлар ўзини ҳурмат қила диган инсонлар айтадиган сўзлар эмас эди. Ҳақни қабут қиладиган инсон, рўпарасидаги пайғамбар эканлигини айтаётган зотга “Сенда бундай айб бор экан, шу сабабдан рад қиляпман” деяётганда арзирли сабаб келтиришлари керак эди.
Мусулмонларга етказилган азиятлар чидаб бўлмас даражада эди. Оч ва сувсиз қолдириб, хоналарини тутун би-лан тўлдириб, бўғилишларини хоҳлаган, бошларини сувга тиқиб нафаслари тиқилгунича ушлаб туриш, қизиган темирларни баданларига босиб таналарини куйдириш, иссиқ қумлар устига ётқизиб, устиларига оғир тошлар қўйиб ва бу ҳолатда соатлаб қолдириш, ёниб турган олов устида олов ўчгунигача ётқизиш, икки туянинг орасига боғлаб таналарини икки томонга тортқилаш каби инсоннинг ақли бовар қилмайдиган азоблар шулар жумласидан эди.
Буларнинг барини йиллаб давом эттирадиган даражада мусулмонлар билан овора бўлганлар қилганлари ҳақида бироз фикр юритсалар, бу йўлда сарфлаганларининг жуда оз миқдорини Қуръонни ўйлашга сарфласалар, масала ўз-ўзидан ҳал бўлар, ноҳақ эканликларини тушунар эдилар.
Булар ҳаққа боғланган, Ҳаққа бўйин эккан инсонларнинг қиладиган ишлари эмас эди.
Уларга:«Уларнинг оёқлари бормики, улар билан юрсалар ё қўллари бормики, улар билан куч кўрсатсалар, ёки кўзлари бормики, улар билан кўрсалар, ёхуд қулоқлари бормики, улар билан эшитсалар?! Айтинг: ‘Ширк (бут ва санам)ларингизни чақирингиз ва менга муҳлат бермасданоқ менга макр қилингиз!”» (Аъроф сураси, 195-оят), дейилганида, ўйлаш ўрнига жанг қилиш, ақл ва мантиққа тегишли жавобларни мазаҳ қилиш ва туҳмат қилиш ҳаққа боғланган инсонларнинг қўлидан келадиган иш эмас эди.
Аҳмад Лутфий Қозончи
"Расулуллоҳга нега ишонмадилар"китобидан