loader
Foto

Ҳақ билан ботилни аралаштирмоқ

 Ибн Йасор ривоят қилади: Аллоҳ Расули буюрдилар:

— Инсонлар шундай замонларга етнб борадиларки, у пайтларда баданларни ёпиб турадиган либослар қандан эскириб, чиригани сингари инсонлар қалбида ҳам Қуръон шу тарзда эскириб, чирийди. Аллоҳдан қўрқмайдиган бу инсонларнинг бугун хатти-ҳаракатлари биргина нарса — тамаъга қаратилган бўлади. Бир одам бир яхшилик қилиб қолса: «Бу яхшиликни мен қилдим, бу — мақбул бўлиши турган гап!» деб керилади. Ёмонлик қилса (гуноҳ иш қилса), «Аллоҳ мени афв этади!» — деяверади.

Пайғамбаримиз бу ҳадисда, инсонлар, Қуръоннинг қўрқитувчи оятларини ва ундаги бошқа жиҳатларни билмаганлари учун, қалбларини Аллоҳ қўрқуви ўрнига тамаь эгаллашини хабар қилганлар. Бу фикр насронийлар тўғрисида Курьонда шундай хабар қилингандир:

— Улардан сўнг Китобга (Тавротга) меросхўр бўлган бир авлод келадики (яъни насронийлар келадики), улар бу тубан дунё нарсаларини (ҳалол, ҳаромлигига қарамай) оладилар ва: «Албатта бизлар мағфират қилинурмиз», — дейдилар. Ҳолбуки, агар ана ўшанга ўхшаган нарса келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан олдинги китобда (Тавротда) Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтишлари борасида аҳд-паймон олинмаганмиди? Ундаги оятларни ўқиб ўрганган эдилар-ку! (Аъроф сураси, 169)

— Парвардигори (ҳузурида) туришидан қўрққан кнши учун икки жаннат бордир. (Раҳмон сураси, 46)

— Бу менинг ҳузуримда туришдан қўрқувчи ва Менинг ваъдамдан хавф қилгувчи кишилар учундир. (Иброҳим сураси, 14)

Қуръон бошидан охиригача ана шундай ҳушёрликка чақирувчи ва қўрқитувчи оятлар билан тўла. Куръонга имон келтирган ва ундаги оятларнинг мағзини чаққан бирон бир мутафаккир йўқки, узундан-узоқ хаёлларга толиб, маъюс тортмаган бўлса, беадад даҳшатга тушмаган бўлса.. Инсонлар Қуръон борасида ҳар хил бўлар-бўлмас гапларни айтадилар. Қуръон ўқиркан, ҳарфларни (товушларни) маҳражларидан (оғиз билан бўғизнинг турли жойларидан) чиқаришга алоҳида эътибор берадилар. Устун (забар)га, асраъга ва ўтраъга кўпроқ диққат қиладилар. Ул муҳтарам бечоралар гўё араб шеъриятининг энг гўзал бир намунасини ўқиётгандай ўқийдилар. Маъносини ўйлаш, унга амал қилиш масаласи гўё уларга ҳеч алоқасиз бир гапдай. Дунёда бундан ҳам ортиқ чалғиш бўладими?

Уларнинг ичида ўзгарувчан яна бир тоифа бор. Бу тоифа ибодат ҳам қилади, гуноҳ ҳам қилаверади!.. Фақат гуноҳлари ибодатларидан кўпроқ. Лекин улар мағфиратни кутадилар ва яхши амаллари устунроқ деб топилишига ишонадилар. Ҳолбуки, тарозининг гуноҳлар палласидаги юклар кўпроқ. Бундай тарозининг гуноҳлар палласидаги юклар кўпроқ бўлгани ҳолда, мағфират кутиб, яхши амаллар (савоблар) палласининг оғир босишига ишонмоқ жаҳолатнинг сўнгги пардасидир. Масалан, бу тоифа инсонлардан бирини олайлик. Бу киши ҳалол ва ҳаром фойдаларининг йиғиндисида бунёд бўлган давлатидан бир неча чақасини, боринг ана, тангаси ё динорини садақага бериб, савоб истайди. Ҳолбуки, бошқа томондан, унинг мусулмонлардан қўлга киритган фойдалари ва шубҳали бойликлари, берган ана шу чақаларидан бениҳоя ортиқ. Эҳтимолки, садақа тарзида берган ана шу пуллари бутунлай бошқаларнинг ҳақидир, яъни ғайриқонуний бойлиқдир. У, садақа қилиб берган шу бир неча чақасига ишонади ва ҳаромдан топилган минглаб динорга жавобан, ҳаром ва ҳалол фойдадан ўн динор берса, бу ўн динорлик садақа минг динорлик ҳаром фойданинг гуноҳини ювиб юборади, деб ҳисоблайди. Бу тарозининг бир палласига ўн мисқол, бошқа палласига эса юз мисқол юк қўйиб, оғир паллани енгил палла даражасига келтирмоқ бўлган кишининг ҳолига ўхшайди. Бу ҳол, у кимса жаҳолатнинг энг баланд чўққисида эканлигини кўрсатади, холос.

Ҳақ билан ботилни аралаштирган баъзи бир гуруҳлар, савоблари гуноҳларидан кўпроқ деб ўйлайдилар. Булар нафс билан ҳисоб-китоб қилмайдиган кимсалардир. Улар гуноҳларини назорат остида тутмайдилар. Аммо бирон савоб иш қилсалар борми, буни дафтарларига ҳеч ўчмайдиган қилиб ёзиб қўядилар. Лекин қилган гуноҳлари ҳеч дафтарга туширилмайди. Масалан, тили билан Аллоҳга истиғфор қилади ёхуд кунда юз карра Аллоҳни тасбиҳ этади, шундан кейин эса мусулмонлар тўғрисида ғийбат қилади. Тили билан уларнинг ор-номусларини парчалайди (ор-номусларига доғ туширади). Бутун кун бўйи ҳеч уялмай-қўрқмай Аллоҳ рози бўлмайдиган бемаъни сўзларни ишлатади. Ишлатса ишлатибди, хўш, нима бўпти? «Астағфируллоҳ»ни унутгани йўқ-ку?! Кунда юз марта такрорласа, қутулиб кетишига ишонади. Ҳолбуки, кун бўйи бемаъни сўзларни ундан ҳам кўпроқ ишлатганидан хабари ҳам йўқ. Агар бу бемаъни сўзлари ҳам ёзилиб борган бўлсайди, айтган тасбиҳлари ва қилган истиғфорлари юзта бўлса, булар мингталигини кўрарди. Ваҳоланки, унинг барча бемаъни сўзларини «Ёзувчи фаришталар» қайд қилиб қўйишган.

Аллоҳ эса ҳар куфр калимага жавобан бир жазо ваъда қилган. Мана унинг буюргани:

— У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳознру нозир бўлган бир куза-тувчи (фаришта) у сўзни ёзиб олур. (Қоф сураси,18)

Лекин у, Аллоҳга қилган «Тасбиҳ ва таҳлил»ларининг фазилатлари ва савобларини ҳеч қачон хаёлидан қочирмайди. Ғийбатчиларга, ёлғончиларга, туҳматчиларга, икки юзли мунофиқларга... бериладиган жазоларга ҳеч эътибор бермайди. Бу ҳол, тўла алданишдир. Агар у кишининг куфр сўзларини ёзиб борувчи малаклар, ўз котиблик вазифаларининг маошини ундан сўрашсайди, турган гапки, у киши тилини бундай куфр сўзлардан тийиб юрган бўларди. Ҳаттоки, котиблик харжи кўпайиб кетмасин деб, бир қанча муҳим мажлислардан ҳам воз кечар, мажбурий мажлисларда бекорчи гапларни эшитиб, сиқилиб кетарди. Шунақа, у бечоралар котиблик харажатлари ошиб кетмасин, деб бундай зарурий мажлисларда сиқилиб кетсалар ҳам Аллоҳ тақиқлаган куфр сўзлардан қочмайдилар. Фирдавс жаннатини ва неъматларини қўлдан чиқармаслик учун, кундалик ҳаётда ва суҳбатларда тилга эҳтиёт бўлиб сўзлашга ҳаракат қилмайдилар. Бу ҳол, тушунганлар назарида, аслида катта бир бахтсизликдир. Бу ҳол бизни шундай ҳукм чиқаришга бошлайди:

— Агар Қуръонда шубҳамиз бўлса, имонсизларданмиз. Йўқ тасдиқ этатуриб шундай қилаётган бўлсак, аҳмоқ мағрурлардан. Ва ҳар икки ҳолда ҳам, қилаётган ишимиз Қуръон ҳукмларини тасдиқ ва қабул қилган одамларнинг иши эмас.

Ё Аллоҳ, бизни имонсизлар сафида бўлишдан Ўзинг асра!..

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг

“Мукошафат ул-қулуб” китобидан