loader
Foto

Нима сабабдан мусулмонлар дунёси илмий тараққиётда ортда қолмоқда?

Бу савол бугунги кунда илгари мисли кўрилмаган даражада долзарб, чунки гап илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга маблағлар сарфлаш ҳақида кетганда Яқин Шарқ ҳамон бутун дунёдан ортда қолмоқда, бу эса минтақадан «ақллар қочиши» туфайли янада хавотир уйғотади. Мусулмонлар илму-фанида Олтин аср қачон тугади?

Бу саволга жавоб топиш учун шу йилнинг бошида «Мусулмонлар дунёсида фан маданияти» йўналиши бўйича тезкор гуруҳ ташкил қилиниб, унда БАА, Покистон, Малайзия, Ливан ва Австралия каби мамлакатларда жойлашган ўнлаб мусулмон олимлар иштирок этди.

Бу гуруҳ яқинда Урдунда Ўлик денгиз қирғоғида бўлиб ўтган Бутунжаҳон илмий форумида ўз хулосаларини муҳокама қилиш учун мажлис ўтказди.

Асосий масала шундан иборат эдики, нима сабабдан тахминан 8-асрдан 13-асргача давом этган ислом дунёси Олтин асри инновациялари давом этмади?

“Ўйлайманки, Олтин аср 7-аср ёки 8-аср бошларида бошланган ва Қуръоннинг илоҳий матни борасида низоларни ҳал қилиш воситаси сифатида юнонлар, рационализм фалсафасини қабул қилган илоҳиёт мутахассислари туфайли куч-қувват олди”, – деди мақсадли гуруҳ аъзоларидан бири Жалол Эззин, Туниснинг ал-Манар университети бошқарув ва тизимлар назарияси профессори.

“Бағдод бу фаолият марказларидан бири бўлган, машҳур Байт-ул-Ҳикмат [Донишмандлик уйи, кутубхона ҳамда юнон ва сурия тилидан араб тилига таржима қилиш маркази] эса илмий тадқиқотлар учун ўзига хос Макка каби аҳамиятга эга бўлиб, бу ерга бутун дунёдан барча динлар вакиллари бўлган олимлар келган ва маърифат ишига хизмат қилган”.

Олимлар жавоб беришга тайёр …

Профессор Эззиннинг фикрига кўра, олимлар нималар рўй бергани борасида жавоб беришга тайёрлар, чунки уларда “фанни ва фан амалиётини тушуниш” мавжуд. Улар бетараф назар ташлай оладилар.

"Оқилона методологияга эга бўлиш, максимал даражада объектив бўлиш, имкон қадар нохолисликни тарк этиш ва таҳлилни бифуркация ёки ўз вақтида аҳамиятсиз кўриниши мумкин бўлган, аммо аслида йирикроқ динамик ўзгаришларга хизмат қилиши мумкин бўлган ҳодиса деб аталадиган асосий воқеалар билан чеклаш зарур", деди у.

Бундай муҳим динамик ўзгаришларнинг аҳамияти бугунги кунгача сақланиб қоладиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Глобал миқёсда тадқиқот ва ривожланиш харажатлари 2015 йилда ўртача 2,23% ни (Жаҳон банкининг маълумотлари бўйича) ташкил қилди, аммо Яқин Шарқдаги аксарият мамлакатларда бу кўрсаткич анча паст.

Мисол учун, Бирлашган Араб Амирликларида бу рақам 2015 йилда ЯИМнинг 0,87 фоизини ташкил этган бўлса, 2013 йилда Саудия Арабистонида бу кўрсаткич 0,82 фоизни ташкил этган (расмий маълумотлар эълон қилинган сўнгги йил). 2013 йилда Кувайтда бу кўрсаткич 0,3%, Уммонда 2015 йилда 0,25% ташкил этган.

Кўплаб араб давлатлари, айниқса ихтилофлар оқибатида бетартибликни бошдан кечираётганлар, ИТТКИ харажатлари сезиларли даражада пастдир.

Лекин шунга қарамай, араб дунёсида ИТТКИга инвестициялар усмоқда, бунда БААда ушбу кўрсаткич 2015 йил тўрт йил олдинги кўрсаткичга нисбатан қарийб тўрт баравар юқори бўлди, Саудия Арабистонида эса 2003 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда ИТТКИ харажатлари 10 баравар ўсди. Қолган бутун дунёда ўсиш анча камтар кўринишга эга бўлди – 2005 йил ЯИМ 1,97%идан 2015 йил 2,23%гача.

Отрда қолиш сабаблари

Мусулмонлар дунёси нима сабабдан ислом Олтин асридан кейин ортда қола бошлаганининг сабабларига келадиган бўлсак, профессор Эззин айтадики, учта омил – дин, сиёсат ва фанга тенглаштириладиган «ҳукмдорлар, дин арбоблари ва рационалистлар» кўриб чиқилиши лозим.

Тунислик профессорнинг фикрига кўра, бу жараёнда салбий роль ўйнаган асосий тарихий шахслардан бири 11-асрда туғилган форс мутафаккири ва сўфий ал-Ғаззолий ҳисобланади.

”У Аллоҳнинг ихтиёридан ташқарида сабаб-оқибат алоқалари мавжудлигини инкор қилган”, – деди кўплаб кузатувчиларнинг ал-Ғаззолий ислом дунёсида илмий тараққиётнинг секинлашувига хизмат қилган деган фикрига қўшиладиган профессор Эззин.

Гарчи 12-асрда Марокашда туғилиб ўсган олим Ибн Рушд (Аверроэс) ўз асарларида Арасту фалсафасини Ғаззолий томонидан ҳужумлардан ҳимоя қилиб, бошқа нуқтаи назарга амал қилган бўлсада, профессор Эззиннинг ҳисоблашича, фалсафага қарши курашга йўналиш олган.

“Ғаззолийнинг афсунларидан кейин одамнинг ўзига келиши қийин”, – деди у.

Тадқиқотчилар нима сабабдан ислом дунёси илм-фанда ортда қолганлиги ҳақида турли хил шарҳларга эга бўлган бир пайтда профессор Эззин, шунингдек, ислом олтин даврининг ютуқлари кўпинча этарли даражада баҳоланмагани ва тан олинмаганини тушунтирди.

У 1332 йил тунисда туғилиб ўсган ва асарлари кенг доирадаги масалаларни қамраб оладиган араб мутафаккири Ибн Халдун сўзларидан иқтибос келтиради. Профессор Эззиннинг айтишича, шотландиялик муаллиф Адам Смит томонидан сиёсий иқтисод ҳақида ёзилган нарсаларнинг катта қисми Ибн Халдун таъсиридан холи бўлмаган.

Тунислик олимнанг айтишича, фандаги янги йўналишлар тарихий ҳодисалар ҳақида тушунча бериши ва замонавий дунёда энг яхши натижаларга эришишга хизмат қилиши мумкин.

”Бу жуда ва жуда кенг муаммо, билим олиш психологияси, мураккаб динамик тизимлар ва долзарброқ хулосалар олиш учун янги соҳалар ҳақида янги фанлардан фойдаланган ҳолда объектив илмий таҳлил учун чуқурроқ иш қилиш керак”.

“Мақсад шундан иборатки, мусулмонлар ва қолган дунё манфаатларида, бутун Ер шаридаги тинчлик йўлида мусулмон дунёсида фан амалиётини тиклаш зарур”.

Дэниэл Бардсли / thenational.ae

Абу Муслим таржимаси

Муаллиф келтирган маълумотлар сайт таҳририяти нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин