loader
Foto

Аллоҳнинг йўлида яхши кўришнинг мусулмонлар хаётидаги таъсири

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ҳадисларида мўминлар орасидаги бу муҳаббат ўз эгасини жаннатга киргизадиган иймон шартларидан бири эканлигини таъкидлаганлар.Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, мўмин бўлмагунча жаннатга кирмайсизлар, бир-бирларингизни суймагунча мўмин бўлмайсизлар. Уни қилсанглар, ораларингда муҳаббатни уйғотадиган нарсани айтайми? Ораларингда саломни ёйинглар” (Муслим ривоятй).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ёлғиз Аллоҳнинг одобидан суғорилган тарбиявий ўткир нигоҳлари билан шуни идрок қилдилар, албатта, мусулмонлар ҳаётини бошқарувчи муҳаббат, дўстлик, холислик, биродарликустига қурилган олий ва чинакам биродарликкина диллардан гина адоватларни чиқариб, нафслардан ҳасад, рақобат кирларини суғуриб ташлайди. Ундан ҳийла, алдов, ҳасад, нафрат, ғамгинликни кетказади. Шунинг учун ҳам у зот қалблар муҳаббатга очилиш, яхшиликда учрашиши учун биродарлар орасида саломни ёйишга чақирдилар.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларга муҳаббат уруғини ташлаш, унга эътибор бериш, ҳатто бу пок муҳаббат уруғи Ислом дини ирода қилган самарани бергунича уни парвариш қилиб туриш мақсадида шу маънодаги сўзларини саҳобаларининг қулоқларига бот-бот такрорлар эдилар.

Ана шундай холис муҳаббат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи Ислом авлодини қурдиларки, бу авлод одамлар учун Исломнинг баланд қасрини кўтариб турадиган мустаҳкам пойдевор бўлди.

Зеро, аввалги мусулмонлар жиҳод машаққатларини кўтаришда, Ислом давлатини қуриш чоғида катта Қурбонликларни қилишда, унинг байроқларини дунёнинг тўрт томонига ёйишда мана бундай соф муҳаббатсиз матонат билан жипс бўлиб, бир тан, бир жон бўлиб туришга қодир бўлмас эдилар. Бу ажиб, чинакам муҳаббат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоният тариҳида мўминлар жамиятини пайдо қилишга қодир бўлдиларки, унинг ажиб жипслашувини шу сўзлари билан тасвирлаганлар: “Мўмин мўминга бинолар кабидир, бири бирини ушлаб туради”. “Мўминлар ўзларининг дўстликлари, бирликлари, меҳр-оқибатларида бир жасад кабидир. У жасад-нинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аьзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирларини у аъзога (ёрдам беришга) чақиришади” (Бухорий ва Муслим ривоятй).

“Мусулмонлар бир киши кабидир, унинг кўзи оғриса, бошқа аъзолари ҳам оғрийди, боши оғриса, бошка жойлари ҳам оғрийди” (Муслим ривояти).

Чинакам онгли мусулмон одам мана бундай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаси олдида қалби дўстларига бўлган муҳаббатга тўлади. Уларга ўз қалби ва туйғуси билан иқбол қилади. Бу иши дунёда яхшилик унсури бўлса, Охиратда Парвардигори ризоси ва муҳаббатига эриштиради. Дўстларидан алоқани узмайди, улардан четланмайди Ўз динининг аҳкомларини тушунган мусулмон банда, албатта, муҳаббатга, бирдамликка, меҳр-оқибатга чақираётган Ислом дини ўзаро нафрат, алоқани узиш, юзкўрмаслиқцан қайтариши табиийлигини билади. Яна бу Дин чинакам бир-бирини суювчиларнинг орасини ўт-кинчи хатолар ажратиб юбормаслигини баён қилади. Зеро, Аллоҳ йўлидаги муҳаббат арқони қилинган бир айб-хато ажратиб юборишидан мустаҳкамроқцир. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтганлар: “Аллоҳ азза ва жалла йўлида ёки Ислом йўлида икки киши дўстлашиб, улардан бирининг биринчи қилган хатоси ораларини бузар экан, бу иккови Аллоҳ ва Ислом Йўлида дўстлашмабди” (Бухорий ривоятй).

Ислом дини башарият табиатига беэътибор эмас. Инсон табиати ғазаб шиддатига, заиф лаҳзаларда туйғуларни ўзгаришига рўпара келади. Ана шу пайтда Ислом дини бундай ҳолатга маълум муддатни қўядики, бу муддатда ғазаб ўти, ҳаяжон алангаси ўчади ва бир-бири билан тортишиб қолган мусулмонларга ана шу белгилаган муддатни ўтказиб юборишни, тезроқ бир-биридан кечирим сўрашни орқага суришни ҳаром қилади. Бу ҳақца Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Мусулмон одам биродари билан уч кундан ортиқ гаплашмай, учрашганда бир-биридан юз ўгириши ҳалол эмас. Уларнинг яхшиси - биринчи салом берганидир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Зийрак мусулмон бу ҳадис ҳақида фикр юритади, қанчалар сабаблар бўлмасин, биродари билан алоқа узишда оёқ тираб туриб олмайди, балки орани яхшилашга, унга салом беришга ошиқади, чунки уларнинг яхшиси биринчи салом берганидир. Агар шериги саломига алик олса, икковлари ҳам ўртани ўнглаш аж-рида шерик бўладилар, агар алик олмаса, салом берган ажр олади, алик олмаган гуноҳига яраша жазо олади. Бу гапимизни Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадис қувватлайди, у айтади: “Мен Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: “Мусулмон киши учун мўмин биродаридан уч кундан ортиқ юз ўгириши ҳалол эмасдир. Уч кун ўтгач, биродарига йўлиқиб, унга салом берсин, алик олса - икковлари ҳам ажрда шерик бўладилар, алик олмаса - салом берган киши юз ўгириш гуноҳидан пок бўлади” (Бухорий ривояти).

Узилиш, айрилиш қанча узайса гуноҳ, хатолар ҳам зиёдалашаверади ва ана шундай узилган, тортиш-ганларга ваъда қилинган жазо қаттиқлаша боради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким биродари билан алоқаси бир йил узилса, гўё ўша биродарини қонини тўккан каби гуноҳкор бўлади” (Бухорий ривояти).

Ислом динининг нафсларни тарбия қилишдаги йўли яқинлик ва бир-бирини суйишликка, мунисликка асосланган. Демак, чинакам мусулмоннинг ҳаётида нафрат, ҳасад бўлмайди. Зеро, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овози унинг қулоғига Ер юзида инсон зоти пайдо бўлгандан буён башарият таниган ахлоқларнинг энг гўзал манҳажини айтиб турган экан, унинг ҳаётида мана бундай паст хулқлар қаердан бўлсин! Бу манҳажни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Узилманглар, орқа ўгирманглар, бир-бирларингни ёмон кўрманглар, ҳасад қилманглар, Аллоҳ сизларга буюрганидек биродар бўлинглар” (Муслим ривояти).

“Гумондан сақланинглар, чунки гумон - сўзнинг ёлғонидир, бировнинг айбини изламанглар, жосуслик қилманглар, рақобат қилманглар”. “Ҳасад қилманглар, ўзаро нарх кўтарманглар, нафратланманглар, орқа ўгирманглар, бировингиз бировингизни савдосинн устига савдолашмасин. Эй Аллоҳнинг бан-далари, биродар бўлинглар! Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, ёрдамсиз қўймайди, ҳақорат қилмайди.

Тақво бу ердадир (кўкрагига уч маротаба ишора қилдилар), мусулмон ўз биродарини пастга уриши унга ёмонлик жиҳатидан етарлидир, мусулмонга мусулмоннинг қони, моли, обрўси ҳаромдир” (Муслим ривояти).

Албатта, мусулмон банда муҳаббат, меҳр-оқибат, биродарликдан иборат барча ахлоқларни ўзида жамлайди, мана бундай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмасини тафаккур қилади, фақат қалбида мараз, табиатида қўполлик, фитратида эгрилик бўлган кимсагина биродарларидан нафратланади, уларни ёмон кўради.

Шу сабабдан биродари билан алоқа қилмасликда қаттиқ туриб олиш билан Исломий хулқ йўлидан оғган, унинг илтифотидан, самимиятидан тўсилган тошқалб қўпол одамларни Охиратдан қўрқитиб, улардан Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати тўсилгани, натижада улар учун жаннат эшиклари ёпилганини билдирадиган қаттиқ огохдантириш ваъдаси келди. Бу ҳакда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади ва Аллоҳга ширк келтирмаганки ҳар банданинг гуноҳи кечирилади, лекин биродари билан орасида адоват бўлган кимсанинг гуноҳи кечирилмайди ва фаришталарга: “Мана бу иккисини ярашгунларича (гуноҳларини кечирилишини) кечик-тириб туринглар, Мана бу иккисини ярашгунларича кечиктириб туринглар, Мана бу иккисини ярашгунларича кечиктириб туринглар”, дейилади” (Муслим ривоятй).

Улуғ саҳобий Абу Дардо айтади: “Сизларга на-моздан ҳам, рўзадан ҳам яхшироқ бўлган нарсани айтайми? Урушганларнинг орасини яхшилаш. Огоҳ бўлинг, нафрат - қирувчидир. Бу гаплар буюк саҳоба тарафидан ҳамдардлик ва муҳаббат устига барпо бўлган бу диннинг ички руҳиятига чуқур ва синчков назар солишдир. Шунинг учун чиройли тафаккури ва англай олиши билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишончларига кирган улуғ саҳобий Абу Дардо ўзаро нафрат-адоват амални ҳабата қилиб, ажрни кетказишини, ҳасанотларни ўчиришини айтди. Шунинг учун ҳам биродари билан алоқасини узган мусулмоннинг орасини ўнглаш ўша Инсон учун нафл намоз ва садақадан яхшидир, зеро, унинг мана шу нафратида қолиши унинг тўплаган яхши амалларини йўқ қилади.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи"китобидан



СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР