loader
Foto

Мусулмон ёмон гумондан узоқ бўлади

Ҳақиқий мусулмоннинг хулқларидан яна бири у одамларга ёмон гумон қилмайди, инсонларни улар пок бўла тўриб, айбга кўмиб ташловчи, уларга туҳмат тошини отувчи тасаввур ва хаёллар тизгинини куйиб юбормайди. У мана бу оятга амал қилади:

Эй муминлар, кўп гумон(лар)дан четланинг-лар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!..” (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гумондан, ҳақиқатдан узок, булган ғайбни гапиришдан каттиқ қайтарганлар: “Гумондан сақланинглар, чунки у сузларнинг ёлгонидир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гумонни ёлғон сўз, деб санадилар. Чинакам мусулмон ёлғонни ҳиди келадиган сузни ҳам айтмайди-ку, ёлгон сузни кандай айтсин.

Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олий кўрсатмалари гумондан кайтарар, уни энг ёлгон сўз деб санар экан, бас, у мусулмонларни одамларнинг ишларини зоҳирини олишга, улар ҳақида ёмон гумон қилишдан узоқ булишга юзлантиради. Инсонларнинг сирларини очиш, уларнинг ишларига аралашиш мусулмоннинг хулқи эмасдир. Бундай ишлардан узоқ булиш саҳобалар ва тобеинлардан иборат салафи солиҳларнинг хулқидир.

Абдурраззоқ Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуддан ривоят қилади, айтади: “Умар ибнул Хаттоб розияллоҳу анҳуни шундай деяётганини эшитдим: “Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида ваҳийдан маълумот олар эдилар. Ваҳий тухтади. Бизлар хозир сизларнинг ишларингиздан зоҳирини оламиз. Ким бизларга яхшиликни курсатса, унга ишонамиз ва уни узимизга яқин оламиз. Унинг ичи билан ишимиз йуқ. Аллох унинг ботинини Узи ҳисоб-китоб қилади. Ким бизларга ёмонликни курсатса, гарчи уни ичи яхши дейишса ҳам, унга ишонмаймиз, уни тасдиқламаймиз”.

Шу сабабдан мусулмон инсон гапираётган ҳар бир сузида, чиқараётган ҳар бир ҳукмида ҳазир булиши керак. Унинг фикри-хаёлидан Аллоҳ таборака ва таолонинг унга хитоб қилиб айтган Сузи кетмаслиги лозим:

“(Эй инсон), узинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ кўз, дил - буларнинг барчаси туғрисида (ҳар бир инсон) масъул булур (яъни, эшитган, курган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Киёмат кунида жавоб беради)” (Исро сураси, Зб-оят).

У мана шу ҳикматли буйруқларга амал ққилар экан, фақат билганини гапиради, аник, ишонганига караб хукм чикаради. У одамларнинг ишига аралашиш, уларга ёмон гумон қилиш гуноҳига тушиб қолишдан куркуви ошади, зеро, унинг калбида тилидан чиққан ҳар бир калимани, ундан содир булган ҳар бир сузни санаб турувчи унга бириктирилган, кузатувчи фаришта гавдаланади.

“У (инсон) бирон сузни талаффуз қилмас, магар (талаффуз килса), унинг олдида ҳозир-у нозир булган бир кузатгувчи (фаришта у сузни ёзиб олур)” (Қоф сураси, 18-оят).

Мана шу оят, ҳадисларнинг маъноларини тушунган мусулмон банда оғзидан чикаётган калиманинг накадар масъулиятли эканини билиб куркувдан титрайди. Шунинг учун уни доимо айтаётган сузининг вазнини улчаётганини, сузлашдан аввал уйлаётганини курасиз, чунки у тилидан чикдётган суз уни Парвардигорининг ризолик мақомига кутаришини, ёки, аксинча, уни Парвардигорининг ғазабига дучор қилишини билади. Бу хақда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтганлар: “Албатта, киши Аллохни рози қиладиган бир сузни айтар экан, бу кандай даражадаги сузлигини билмайди. Аллох, таоло унга уша сузи учун Қиёмат кунига кадар Уз розилигини ёзади.

Яна бир киши Аллохни норози қиладиган сузни айтар экан, у кандай даражадаги ёмон сузлигини билмайди. Аллоҳ таоло унга учла сузи учун Қиёмат кунига қадар уз ғазабини ёзади”.

Суз масъулияти накадар буюк! Вайсовчи тиллар айтган гапларнинг таъсири накадар катта! Тақводор инсон одамларнинг вайсашига кулок, тутмайди, ҳозирги кунда жамиятимизда тулиб-тошган сузлар, миш-мишлар, гумонлардан иборат эшитган гапларга парво қилмайди. Яна у одамлардан эшитган ана шу миш-миш, гумонларнинг аниклигини билмай туриб, уларни айтиб юришга рози булмайди. Балки у эшитган нарсасини туғрилигини билмай туриб бош-каларга етказишни Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг сузлари далолат қилган ҳаром қилинган ёлғон деб билади: “Эшитган нарсасини айтаверишлик - кишининг ёлғончилигига кифоядир” (Муслим ривояти)

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи"китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси