Таққослаш учун, ҳар қандай динни тан олмаган эркаклар ва аёллар учун COVID-19 ўлим даражаси ҳар 100000 кишига 80,7 ва 47,9 ни ташкил этади, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Express and Star нашрига таяниб.
Шунингдек, яҳудий эркаклар коронавирусдан ўлимнинг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради - ҳар 100000 кишига 187,9 ўлим. Таққослаш учун, насроний эркаклар орасида бу кўрсаткич 92,6 ўлимни ташкил қилади.
Социологлар дин гуруҳлари орасидаги ўлимнинг бундай аниқ фарқи учун аниқ сабабларни келтирмайдилар, аммо хавфли вирусдан мусулмонларнинг касалланиши ва нобуд бўлиш омиллари орасида кўплаб Британия мусулмонлари орасида битта уй остида яшайдиган оила аъзоларининг сони ва ёшига боғлиқлиги ва кўплаб мусулмон иммигрантлар орасида тиббиёт ходимларининг улуши жуда катта эканлигида деб айтилади.