loader
Foto

Ҳар қандай зарар шариатга биноан кетказилади

Маъноси: Бу қоида асосида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:«Зарар етказиш ҳам, зарарга зарар кайтариш ҳам йўқ», деган ҳадиси шарифлари мужассам. Бу қоидани Ислом шариатининг умумий руҳи ҳам қувватлайди.

Шунга кўра, айтиш мумкинки, динимизда бировга зарар-зиён етказиш ёки ўзига етказилган зарарга бошқа бир зарар билан жавоб бериш ножоиздир.

1-мисол. Бировнинг молига талафот етказган кишининг молидан (талафот етказиш ўрнига) товон ундирилади. Акс ҳолда, зарар кўрганлар сони ошар эди (бу эса мумкин эмас).

2-мисол. Ернинг ижара муддати ҳосил ўримидан олдин тугаб қолса, ер қўшимча ҳақтўлаш муқобилида ижарага олган киши қўлида қолдирилади (зарар кўрмаслиги учун).

"Мусулмон учун зарур билимлар"китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қизиқарли қоидалар