loader

Марям сураси

Калбий: - ушбу оят Убай ибн Халаф ҳақида нозил бўлган. У чириган суякларни олиб, қўли билан эзиб, майда-майда қилиб ташлади ва: - Муҳаммад сизларга биз ўлганимиздан сўнг қайта тириламиз, - деб айтаяптими?! – деди.
 
77-оят. (Эй Муҳаммад), Бизнинг оятларимизга кофир бўлган ва: “Қасамки, албатта (охиратда ҳам) менга мол-мулк ва бола-чақа ато этилур”, деган кимсани кўрдингизми?
Ҳаббоб ибн Арат: - мени Ос ибн Воилда қарзим бор эди. Шу қарзни талаб қилиб олдига бордим. У Аллоҳга қасамки токи Муҳаммадга кофир бўлмагунингча бермайман, - деди.
Мен: - Йўқ Аллоҳга қасамки, ўлсанг ҳам, сўнг қайта тирилсанг ҳам Муҳаммадга кофир бўлмайман, - дедим. У: - Мен ўлиб қайта тирилсам олдимга келгин. Ўшанда менга мол-мулк, бола-чақа бўлади, ўшанда (сенинг қарзингни) бераман, - деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Масруқ Ҳаббоб ибн Аратдан: - Мен темирчи эдим. Ос ибн Воилда қарзим бор эди. Шуни сўраб бордим.
У: - Токи Муҳаммадга кофир бўлмагунингча бермайман, - деди.
Мен: - Сен ўлиб қайта тирилсанг ҳам кофир бўлмайман, - дедим. У: - Мен ўлимдан кейин қайта тириламанми? Ўшанда менга мол-мулким қайтариб берилса, сенинг қарзингни бераман, - деди. Шунда у ҳақида ушбу оят нозил бўлди.
Бухорий ва Муслим ривояти
Калбий ва Муқотил: Ҳаббоб ибн Арат темирчи эди. Ос ибн Воил Ас-Сахмий учун ишларди. Ос унинг ҳақини беришни кечиктирарди. У ҳақини сўраб келди.
Шунда Ос: - Ҳозир сенга беришга ҳеч нарсам йўқ, - деди.
У: - Токи қарзимни бермагунингча кетмайман, - деди. Шунда Ос: - Эй Ҳаббоб, сенга нима бўлди. Сен бунақа эмас эдингку. Чиройлироқ талаб қилсанг бўлади-ку, - деди.
Ҳаббоб: - Мен сенинг динингда вақтимда чиройли муомала қилардим. Бугун сенинг динингни тарк қилиб, исломга кирдим, - деди.
У: - Сизлар жаннатда олтин, кумуш, ҳарир матолар бор дейсизлар- а? – деди.
У: - Ҳа, - деди. Шунда Ос исеҳзо қилиб: - Менга индамай тур, жаннатда сенинг қарзингни тўлайман. Аллоҳга қасамки, агар сен айтаётган нарса ҳақ бўлса, жаннатда мен сендан кўра афзалроқ мартабада бўламан, - деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оят ва ундан кейинги оятларни нзил қилиб Осни назарда тутди.

Орқага Олдинга