loader

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу

    Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.нинг отаси Абдуллоҳ ибн Амр иккинчи Ақоба байъатида исломни қабул қилиб, Расулуллоҳ (с.а.в) тарафларидан Баъни Ҳасанга вакил этиб тайинланган эдилар. Бу пайтда Жобир ёш йигитча эди. У ҳам отаси билан бирга Ақобада қатнашиб, Расулуллоҳ (с.а.в)га байъат қилган эди. Еттита синглиси бўлиб, укаси йўқ эди. Сингиллари орасида ҳар жиҳатдан етуги Умму Маъбад эди.
    Ҳазрат Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. Бадр жангига қатнашолмадилар. Уҳуд жангига қатнашиш учун Расулуллоҳ (с.а.в)дан изн сўрадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) агар оталаридан изн олсалар жангга қатнашишлари мумкинлигини билдирдилар. Ҳазрат Жобир р.а. отасидан изн сўраганларида, шундай жавоб олдилар:
-    Ўғлим сингилларингни ёлғиз қолдиришдан қўрқмасайдим, кўз
ўнгимда сени шаҳид бўлишингни истардим.
    Отаси ҳазрат Жобир р.а.нинг шаҳид бўлганларини кўра олмай, ушбу жангда ўзи шаҳид бўлди. Бу ҳақда ҳазрат Жобир р.а. шундай дейдилар: “Отам Ухудда шаҳид бўлганди. Синглим менга туя бериб шундай деди:
-    Бориб отамизнинг жасадини туяга ортиб олиб келинг. Уни Баъни
Салама қабристонига кўминг.
    Мен эса туяга миниб жанг майдонига бордим. Ёнимда бир неча киши ҳам бор эди. Расули Акрам (с.а.в) отамни ердан олганимни кўриб оиламиз қабристонига кўммоқчилигимни англадилар. Ўша  пайтда Расулуллоҳ (с.а.в) Уҳудда эдилар. Мени ҳузурларига чақириб буюрдилар:
-    Нафсим етти қудрат қўлида бўлган Оллоҳга қасамки, Абдуллоҳ
албатта шериклари билан бирга кўмилади.
    Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ушбу сўзларидан сўнг отамни олиб кетиш фикридан воз кечдим. Уни Ухуд шаҳидлари билан бирга кўмдим. Отам шаҳид бўлгач Расулуллоҳ (с.а.в) мендан сўрадилар:
-    Эй Жобир! Сенга хушҳабар айтайми?
-    Ҳа Ё Расулуллоҳ!
-    Отанг Ухудда шаҳид бўлгач Оллоҳ таоло  уни тирилтирди ва “Эй
Абдуллоҳ! Мендан бирор истагинг борми?”, деди.
Отанг эса:
-    Ё Роббий! Мен сенга қуллик қила олмадим! Мени дунёга
қайтаришингни ва яна сенинг йўлингда жанг қилиб қайта шаҳид бўлишни орзу қиламан, деди.
    Оллоҳ таоло унга жавобан:
-    Мен шаҳидлар ортга қайтмайдилар,  деб  хукм  қилдим, деди.
Шундан сўнг отанг Абдуллоҳ:
-    Ундай бўлса Ё Раббий ортда қолганларга ҳам шаҳидлик  насиб эт,
деди.  
    Шундан сўнг Оли Имрон сурасининг 169-170 оятлари нозил бўлди”.
    Уҳуд шаҳидларининг қабри 46 йилдан сўнг сув чиқариш сабаби билан очиладиган бўлди. Жобир  ибн Абдуллоҳ, отасининг қабри очилганда унинг жасадини уҳлаб ётган ҳолда эканини, жасадда ҳеч қандай ўзгариш юз бермаганини, юзидан оёғигача қора чизиқли мато билан кафанланганини ва орадан 46 йил ўтган бўлсада худди ҳозиргина шаҳид бўлган каби ётганини кўргани ҳақида айтганлар. Жобир ибн Абдллоҳ р.а.нинг отаси шаҳид  бўлган пайти унинг мўмайгина қарзи бор эди. Бу қарзларнинг асосий қисми Мадина атрофида  яшовчи яхудийлардан олинган эди. Отасининг шаҳид бўлганини эшитган яхудийлар қарзларини сўраб, Жобир р.а.ни ҳар тарафдан эза бошладилар. Бироқ Жобир р.а.нинг қўлларида отасидан қолган кичик хурмозордан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Бироқ у  ердаги хурмолар ҳам  қарзни тўлашга етмасди. Жуда қийин аҳволда қолган ҳазрат Жобир р.а. ҳолатлари ҳақда инсонларнинг энг марҳаматлиси бўлтган Расулуллоҳ (с.а.в)га арз  қилдилар: “Ё Расулуллоҳ! Отам Ухудда шаҳид бўлди. Катта миқдорда қарзи бор эди. Қарз эгалари қарзларини талаб қилиб турибдилар. Илтимос менга ёрдам қилинг, қарзнинг бир қисми кейинги йилга қолсин”. Расулуллоҳ (с.а.в) унинг таклифини қабул қилдилар ва бир қисм хурмо тўплаб уларга ҳабар қилишларини айтдилар. Жобир р.а. уйларига қайтгач ҳозирлик кўриб аёлига дедилар:
-    Уйимизга Расулуллоҳ ташриф буюрадилар. Уларни асло безовта
қилмаслигимиз керак.
    Расулуллоҳ (с.а.в) Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.нинг уйига келгач дедилар:
-    Қарз эгаларини чақиринглар!
Қарз эгалари келдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) йиғилган хурмодан барча
қарз эгаларига ҳақларини улашганларидан сўнг ҳам яна бир миқдор хурмо Жобир р.а.га қолди. Пайғамбаримиз (с.а.в) бу мўжиза ҳақида саҳобаларга ҳам маълум қилишни Жобир р.а.га буюрдилар. Шу орада Расулуллоҳ (с.а.в)нинг келганларини парда ортидан кўрган Жобир р.а.нинг рафиқаси деди:
-    Ё Расулуллоҳ! Менинг ва эримнинг хаққига дуо қилинг!
Расулуллоҳ (с.а.в): “Оллоҳ таоло сени ва эрингни мағфират айласин”,
деб дуо қилдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) кетганларидан сўнг ҳазрат Жобир р.а. аёлига: “Мен сенга Расули Акрамни безовта қилмаймиз демаганмидим”, деганларида шундай жавоб олдилар: “Расулуллоҳ бизнинг уйга ташриф буюрадилару мен улардан эримнинг ва ўзимнинг ҳаққимизга қандай қилиб дуо сўрамайман. Аҳир биз Расулуллоҳнинг ҳимматлари ва ёрдамлари ила қарзларимиздан қутулдикку”.
    Ҳандақ ғазотида Расули Акрам (с.а.в)нинг ёнларида бўлган Жобир ибн Абдуллоҳ ўша кунлар ҳақида шундай дейдилар:
    “Ҳандақ муҳорабасида Расулуллоҳ (с.а.в) билан асҳоблари уч кундан буён оғизларига бир луқма олмагандилар. Шу пайтда Расули Акрам (с.а.в)ни кузатдим. Муборак қоринларига тош боғлаб олгандилар. Ҳандақ қазиш билан машғул бўлган саҳобалар бир катта тошни жойидан қўзғата олмаётганлари ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в)га ҳабар қилдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уларга “Ҳарсангга бироз сув сепинглар”, деб буюрдилар. Сўнг болға билан тошга уч марта урдилар, ҳар урганларида тошдан олов чиқди. Шунда Яман, Истамбул ва Форслар кўринди. Бунинг ҳикматини сўраганларга Пайғамбаримиз (с.а.в) “Бу ерларнинг мусулмонлар томонидан фатҳ этилишига ишоратдир”, деб марҳамат қилдилар.
    Пайғамбаримиз (с.а.в) Хандақ ғазотида бир тошни парчалаётганларида муборак қоринлари кўринди. Очликдан қоринларига тош боғлаб олганларини кўрдик. Бу ҳолни кўргач қаттиқ эзилдим. Дарҳол Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига бориб улардан изн олдим ва уйга бориб аёлимга дедим:
-    Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳолатларини кўриб чидай олмадим.
Очликдан қоринларига тош боғлаб олибдилар. Уйда бирор егулик борми?
Аёлим:
-    Биласиз, уйда бир улоқча билан бир неча ҳовуч арпадан бошқа
ҳеч вақо йўқ, деб жавоб берди.
    Сўнг дарҳол улоқчани сўйдим, арпани қўл тегирмонида чиқариб ун қилдим. Ҳамир қилиб нон ёпдик, гўштни эса қозонга солиб қайнатдик. Таёргарлик битгач севинч билан Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига бориб дедим:
-    Ё Расулуллоҳ! Озроқ емагим бор. Ёнингизга бир неча кишини
олиб уйимизга бора оласизми?
-    Таоминг қанча чиқади?, деб сўрадилар.
-    Бир улоқ ва бир нечта арпа нони, деб жавоб бердим.
-    Таоминг ҳам кўп, ҳам яхши. Аёлингга айт мен боргунга қадар
тандирдан нонни, қозондан таомни олмасин, деб буюрдилар.
    Сўнг саҳобаларга қараб буюрдилар:
-    Эй Ҳандақ аҳли! Таринглар Жобирнинг зиёфатига борамиз.
Саҳобалар дарҳол тўпландилар. Расулуллоҳ (с.а.в) бошчиликларида
уйимиз томон кела бошладилар. Мен улардан аввал уйга бориб аёлимга дедим:
-    Расулуллоҳ асҳоблари билан бирга меҳмонга келяптилар. Биласан
таомимиз оз, энди  нима қиламиз?
-    Расулуллоҳ сиздан таомингизнинг қанча эканини сўрадиларми?
-    Сўрадилар. Мен таомимиз шунча деб айтдим.
-    Саҳобаларни сиз таклиф қилдингизми, ёки Расулуллоҳми?
-    Расулуллоҳ таклиф қилдилар.
-    Ундай бўлса қўрқишнинг асло ҳожати йўқ.
Бироздан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) катта оломон билан эшик ёнига
келдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) аввал гўшт ва ноннинг барокотли бўлиши учун дуо қилдилар. Сўнг тандирдан олиб шаҳсан ўз қўллари билан нон ва гўштни тарқатдилар. Барча саҳобалар тўйгунларига қадар едилар. Оллоҳга қасамки, мингдан ортиқ киши таом еди. Бироқ на гўшт, на нон камаймади. Таом ва нондан қўшинларга ҳам тарқатдик”.
    Жобир р.а.нинг отаси Ухудда шаҳид бўлгач сингиллари ёлғиз қолдилар. Шундан сўнг ҳазрат Жобир р.а. бева бўлган Суҳайма бинти Масъудга уйландилар. Еттита синглисига қараш уларни яхши парвариш қилиши учун бева аёлни танладилар. Расулуллоҳ (с.а.в) бундан ҳабар топгач сўрадилар:
-    Эй Жобир! Демак отангдан сўнг уйландинг.
-    Ҳа Ё Расулуллоҳ!
-    Бевами ёки қизми?
-    Бевага уйландим.
-    Қиз олсанг яхшироқ бўлмасмиди?
-    Ё Расулуллоҳ! Отам Ухудда шаҳид бўлгач ортида еттита синглим
қолди. Тўғриси мен ёши каттароқ аёлга сингилларимга ўз фарзандидек қараб, уларни парвариш қилиши учун уйландим. Шундан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в):
-    İsâbet қилибсан. Оллоҳ таоло завжангни сен учун ҳайрли ва муборак қилсин, дедилар.
Ҳазрат Жобир р.а. келишган, суюкли, гўзал аҳлоқли, суннатга мувофиқ амал қилишда қаттиқ ғайрат кўрсатувчи, марҳаматли, қалби гўзал ва хушмуомала бир зот эдилар. Ҳазрат Жобир р.а. Масжиди Набавиядан икки чақирим узоқда туришларига қарамай, ҳар намозни Пайғамбаримиз (с.а.в) билан бирга ўқиш учун Масжиди Набавияга келардилар. Ҳақни айтишда адолатдан айрилманг, деган амри маъруф, наҳийи мункарни одамларга англатишдан чарчамасдилар. Расули Акрам (с.а.в)нинг қандай намоз ўқиганларини кўрмоқчи бўлганлар ҳазрат Жобир р.а.нинг ёнига келар, улар эса келганларга Расулуллоҳ (с.а.в)нинг намоз ўқишларини таъриф этардилар. Бу ҳақда ҳазрат Жобир р.а. шундай дейдилар: “Расули Акрам ваҳий келгач Маккада яшаган ўн йиллик ҳаётлари давомида Укоз ва Мажанна каби тепаликларга ҳамда Мино тоғига чиқиб ҳалққа хитобан: “Роббимнинг рисолатини инсонларга ёйишда ким менга ёрдам қилса Жаннатга эришади”, дердилар. Бироқ Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб каби кофирлар: “Бизларни шунинг учун чақирдингми? Унинг ёлғонига асло ишонманглар!”, деб одамларни алдар эдилар. Ниҳоят биз Мадинадан келиб Расули Акрам (с.а.в)ни топдик, Уларга ишондик ва шаҳримизга таклиф қилиб ул зоти шарифга ёрдам қилдик. Мусулмонларга Расули Акрам (с.а.в) Қуръони каримни ўқирдилар.   Мусулмонлар эса уйларига қайтгач аҳли оилаларини Исломга даъват қилиб, уларни имон билан шарафлантирардилар. Бир куни қалблари имонга тўла бўлган ва Пайғамбаримиз (с.а.в)ни ҳар нарсадан кўра кўпроқ суйган Мусулмонлар йиғилиб шундай дедилар: “Расули Акрамни мушриклар ҳақорат қилиб, уларга азият етказишларига қачонгача индамаймиз?”. Шундан сўнг орамиздан етмиш киши Хаж мавсумида бориб Расулуллоҳ (с.а.в)ни топдик. Расули Акрам (с.а.в) билан Ақобада кўришишга келишдик.  Биттадан, иккитадан келиб Ақобада йиғилдик. Расули Акрам (с.а.в)га уларга байъат қилиш ниятида эканимизни айтдик. Расулуллоҳ (с.а.в) шундай буюрдилар: “Менга яхши ва ёмон кунларда итоат қилишга, оғир кунларингизда ҳам, енгил кунларингизда ҳам эҳсон қилишга, амру маъруф ва наҳийи мункарга риоя қилишга, ҳар сўзингизни Оллоҳ таоло учун сўзлаб, бу йўлда ҳеч нарсадан қўрқмасликка, менга ёрдам бериш учун жонларингиз ва молларингизни, фарзандларингизни қандай қўрисангиз мени ҳам шундай қўришга  байъат қилинглар, мукофотингиз Жаннатдир”. Расулуллоҳ (с.а.в) сўзларини битирганларидан сўнг ўрнимиздан туриб уларга байъат қилдик”.
     Жобир ибн  Абдуллоҳ р.а. Байъати Ридвонда иштирок этдилар. Бу ҳақда ўзлари шундай деганлар: Расулуллоҳ (с.а.в) шундай марҳамат қилдилар: “Дарахт остида менга байъат берганларнинг ҳеч қайсиси Жаҳаннамга кирмайди”.
    Бир куни ҳазрат Жобир р.а. ҳасталаниб қолдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) уларнинг зиёратларига келдилар. Оғир ҳолатда ётган Жобир р.а.нинг юзларига сув сепиб, хушларига келтирдилар. Хушларига келгач Расулуллоҳ (с.а.в)дан ортидан қоладиган еттита синглисига қандай миқдорда мерос  қолдириши мумкинлиги тўғрисида сўрадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қилдилар: “Эй Жобир! Сен бу хасталикдан вафот этмайсан”.
    Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Ҳазрат Жобир р.а. кексайганларида кўриш қобилияти пасайган эди. Шунинг учун икки ўғиллари уларнинг қўлларидан ушлаб юрардилар. Бир куни фитна чиқарган баъзи кимсалар кетаётган пайтларида қаршисидан чиқдилар. Шу пайт ҳазрат Жобир р.а.нинг оёқлари тойиб кетди. Икки ўғиллари дарҳол оталарининг қўлидан ушлаб йиқилишига монеъ бўлдилар. Шу пайт ҳазрат Жобир р.а. шундай дедилар:
-    Расулуллоҳни қўрқитишга уринганларнинг ҳолига вой!  
Буни эшитган ўғиллари шундай дедилар:
-    Пайғамбаримиз (с.а.в) вафот этган бўлсалар, уларни қандай қилиб
қўрқитиш мумкин.
    Ҳазрат Жобир р.а. ўғилларига:
-    Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг шундай деганларини эшитганман:
“Мадина халқини қўрқитмоқчи бўлганлар, мени қўрқитишга уринган бўлади”, деб жавоб бердилар.
    Расулуллоҳ (с.а.в) ҳазрат Жобир р.а.ни жуда яхши кўрар ва тез тез зиёратларига келиб турардилар. Ҳазрат Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. шундай дейдилар: “Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в) бизнинг уйимизга келдилар. Уйда сочлари таралмаган бир одам бор эди. Уни кўргач шундай дедилар:
-    Бу одам сочларини тузатиб олиш учун нарса топа олмабдими?
Уст боши кир юрган бир одамни кўриб шундай дедилар:
-    Кийимини ювиб олишга ҳеч нарсаси йўқми?”.
Ҳазрат Жобир р.а. шундай дейдилар: “Йўлда кетаётганимизда
дўстларимдан бирининг боши яраланди. “Тумор тақиш жоизми”, деб сўради. “Жоиз эмас, бошингни юв”, деган жавоб олгач, бошини ювди ва ўлди. Мадинага келгач Расулуллоҳ (с.а.в)га ҳабар қилдик. Шундай дедилар:
-    Унинг ўлимига сабаб бўлибдилар. Билмаганларини нима учун
сўраб ўрганмадилар. Жоҳилнинг давоси сўраб ўрганишдир!”.
    Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. бир куни қўй сўйиб пиширдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) саҳобалар билан бирга едилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) буюрдилар:
-    Суякларини синдирманглар!
Расулуллоҳ (с.а.в) суякларни бир жойга тўплаб дуо қилдилар. Оллоҳ
таолонинг изни билан қўй тирилди ва қуйруғини ликиллатиб югуриб кетди.
    Ҳазрат Жобир р.а.нинг куняси Абу Абдуллоҳ ва Абу Абдураҳмондир. Онасининг исми Насиба. 601 йилда Мадинада туғилиб, 694 йилда 95 ёшида Мадинада вафот этганлар. Жаноза намозини Мадина волийси бўлган ҳазрат Усмон р.а.нинг ўғиллари Абон ўқиган.
***
    Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳарам ибн Каъб ибн Ғанам ибн Салама Мадинанинг Ҳазраж қабиласидандир. Баъзи ривоятларга кўра ҳазрат Жобир р.а. Бадр ва Ухуд жангидан ташқари барча жиҳодларда иштирок этганлар. Ҳазрат Жобир р.а. Анмор ғазотида Расулуллоҳ (с.а.в)нинг туялари устида намоз ўқиганларини ривоят қилганлар. Ҳазрат Жобир р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)дан бир минг беш юздан ошиқ ҳадис ривоят қилганлар. Булардан эллик саккизтаси Буҳорий ва Муслимда келтирилган муттафақун алайҳдир. Саҳобалар орасида Жобир ибн Абдуллоҳ номли яна икки саҳоба бўлиб, улардан бири Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Рабоҳ, иккинчиси Жобир ибн Абдуллоҳ ар Робиъ р.а.лардир.
    Ҳазрат Жобир р.а.нинг Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилган энг муҳим ҳадислари қуйидагилардир:
    Истиҳора ҳадиси: Расулуллоҳ (с.а.в) Қуръондан бир сура ўргатган каби каттаю кичик ишларимизнинг барчасида бизга истиҳора дуосини айтишни буюрдилар ва ушбу дуони  ўргатар эканлар шундай дедилар: “Сизлардан бирортангиз бир ишни қилишга азм қилганингизда истиҳора нияти ила фарздан ташқари нафл сифатида икки ракат намоз ўқисин. Намоздан сўнг шундай дуо қилсин: “Эй Роббим! Менинг учун ҳайрлисини ўзинг билгувчисан, шунинг учун Сенинг даргоҳи иноятингдан менга ҳайрлисини ато этишингни сўрайман. Ва менга берган ҳайрли неъматингда менга куч ато этишингни сўрайман. Эй Роббим, ҳайрли ишни менга кўрсатилишини ва тақдирини Сенинг у буюк фазл ва карамингдан тилайман. Оллоҳим Сенинг кучинг ҳар нарсага етади, мен эса ожиз ва кучсизман. Сен ҳар нарсани билгувчидирсан, мен эса билмайман. Муҳаққақки, Сен шууримиздан узоқ бўлган ҳар нарсани яқиндан билурсан. Эй Раббим, билгувчисан, билишингга ҳеч шубҳа йўқдир, агар манашу азм этган ишим диним, дунё ва оҳиратим учун ҳайрли бўлса уни менга осон қил. Сўнг ишлашга куч ато этган ва ишлашни насиб этган ушбу ишни Ўзинг менга муборак айла. Агар азм қилган ишим диним, дунё ва оҳиратим учун ҳайрсиз бўлса бу ишни мендан узоқлаштир. Ва ҳайр қаерда бўлса, ҳайрни менга тақдир айла. Сўнг нафсимни ушбу тақдирингни қабул қилишга рози қил”.
    Ҳазрат Жобир р.а. Истиҳора дуосини ўқиган мўмин, дуода бу иш деб айтилган жойларда ўз ишининг номини айтиши кераклигини буюрганлар.
    Ҳазрат Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.дан ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифга кўра шундай дейилади: “Сизлардан бирингиз фарз намозини масжидда ўқиганингиздан сўнг уйингизга қайтгач суннат, мустаҳаб ва қазо намозларини уйингизда ўқиш билан уйингизни ҳам намознинг файз ва барокотидан насибдор қилсин. Оллоҳ таоло унинг намозидан уйида барокот яратади”.
    “Бир куни ёнимиздан бир жаноза ўтди. Расулуллоҳ (с.а.в) жаноза ўтаётгани учун қиёмда турдилар. Бизлар ҳам ўрнимиздан турдик ва “Ё Расулуллоҳ! Аҳир бу бир яҳудийнинг жанозасику!”, дедик. Расулуллоҳ (с.а.в) “Бир жаноза кўрганингизда мусулмон бўлсин, кофир бўлсин қиёмда туринглар. Чунки ўлим қўрқинчли нарса”, деб буюрдилар”.
    “Эй Жобир диққат қил! Сенга Қуръонда нозил бўлган энг буюк сурани билдираман. Бу Фотаҳаи шарифадир. Зеро унда ҳар дардга қарши бир шифо бордир”.
    “Расулуллоҳ (с.а.в) замонларида биз от гўшти ердик”.
    “Азон билан баробар тижорат ҳаромдур. Хутба (жума хутбаси) асносида сўз айтиш ҳам ҳаромдир. Сўз айтиш хутбадан сўнг ҳалол бўлади. Тижорат ҳам намоздан сўнг ҳалол бўлади”.     
    “Расулуллоҳ (с.а.в)нинг масжидларида хурмодан ясалган бир устун бор эди. Ҳазрат Расулуллоҳ ҳутба пайтида унга суянардилар. Уларга минбар ясалгач, бу устундан бўғоз туяларнинг инграшига ўхшаган овоз эшитдик. Пайғамбаримиз (с.а.в) минбардан тушиб муборак қўлларини устунга қўйгач инграш тинди. Шу пайт устун гўё йиғлашдан тинган гўдак каби ҳиқилларди. Жим бўлгандан сўнг “У ёнида эканимни билгач зикр айтиб тўҳтади”, деб марҳамат қилдилар”.
    Бир куни биз Расули  акрам (с.а.в) билан бирга Жума намозини ўқиётган эдик, Шом тарафдан бир туяда егулиги бор юк келди. Жамоат битта биттадан карвон томон йўналиб, ўн икки киши қолгунга қадар барчаси тарқалди. Шу пайт оят нозил бўлди: “Onlar bir ticaret yahut bir eğlence buldular mı hemen oraya koşup dağılıyor ve seni ayakta hutbe irad ederken bırakıp savuşuyorlar. Onlara de ki, namaz ve niyazları mukabili olarak Allah katında saklı duran sevap, eğlenceden de ticaretten de daha hayırlıdır. Allah rızık verenlerin en hayırlısıdır”.
    “Мендан аввал ҳеч кимсага берилмаган беш нарса менга берилди: Бир ойлик йўл олдидан душманларимнинг қалбига қўрқув солиб зафарга эришдим. Бутун ер юзи менга масжид қилинди. Шунинг учун умматларим қаерда бўлмасин намоз вақти киргач намозини ўқийверсин. Ўлжа менга ҳалол қилинди. Ҳолбуки мендан аввал ҳеч кимсага ҳалол қилинган эмас. Менга шафоат мақоми берилди. Бошқа пайғамбарлар бир қавмга юборилар экан, мен бутун инсониятга юборилдим”.
    “Расули Акрам (с.а.в) пешинни заволдан сўнг, кундуз қуёшида; асрни ҳануз қуёш оқ ва тоза пайтида; шомни қуёш ботганда; хуфтонни гоҳ эрта гоҳ кеч ўқир эдилар. Жамоат тўпланган пайти намозни эрта бошлар, кечиккан пайти бироз кечиктарар эдилар. Бомдод намозини эса улар, ёҳуд Расулуллоҳ (с.а.в) қоронғи пайти ўқирдилар”.
Ҳазрат Расулуллоҳ (с.а.в) саримсоқ ҳақида: “Кимки бу сабзавотни истеъмол қилса масжидларимизга, ёнимизга келмасин”, деб буюрдилар.
Ҳазрат Жобир р.а. Мадинада вафот этган энг оҳирги саҳоба бўлиб, ҳадис, тафсир ва фиқҳда муҳим ўрин тутганлар. Müttaki  ёки фожир одамнинг Жаҳаннамга  киришини, бироқ мутткиларни ёқмаслигини, Оллоҳ уларни оташдан қутқаришини билдириб, Мариям сурасининг ўн еттинчи оятини тафсир қилганлар. Ҳазрат Жобир р.а.дан қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ривоят қилинган: “Инсонлар Оллоҳнинг динига тўда тўда бўлиб кирдилар, ундан тўда тўда бўлиб чиқадилар”.

Орқага Олдинга