loader

Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу

    Расулуллоҳ (с.а.в) Маккада барчани имонга даъват этар, Ислом нури ила куфр зулматини тобора ёритиб, қалбларга Оллоҳ севгисини жойлаштиришга ҳаракат қилар  эдилар. Макканинг бутларга топинувчи араблари бу ҳақ даъватни тушунмас, Исломни қабул қилишда ўзларини ортга ташлар эдилар. Жуда оз одам мусулмон бўлган эди. Уларга эса  мушриклар ақл бовар  қилмайдиган азиятлар етказар эдилар.
    Расулуллоҳ (с.а.в) ҳар йили ҳаж мавсумида ва Указ panayırı кунларида Макка шаҳридан ташқарига чиқиб, бошқа жойлардан келган қабилалар билан кўришар ва уларни исломга даъват қилардилар. Набийликнинг ўн биринчи йилида ҳаж мавсуми пайти Макка ташқарисига чиқдилар. Ақоба деган жойда Мадина халқидан бир тўда кимса билан учрашдилар. Улар билан ўрталарида шундай суҳбат бўлиб  ўтди:
-    Сизлар қайси қабиладансиз?
-    Ҳазраж қабиласидан.
-    Яҳудийларнинг дўсти ва шериклари бўлган
Ҳазражийларданмисизлар?
-    Ҳа.
Шундан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар:
-    Ўтирсангизлар бироз сизлар билан суҳбатлашар эдим.
Улар ўтиргач Расулуллоҳ (с.а.в) Қуръони каримдан Иброҳим
сурасининг 35, 52 оятларини ўқидилар ва ислом ҳақида уларга маълумот бердилар. Бу динга киришларига даъват қилдилар. Аслида улар ҳам қабиласининг катталаридан ва Мадинада яшовчи яҳудийлардан яқинда бир пайғамбарнинг келиши ҳақида эшитган эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) уларни динга даъват қилар  эканлар улар бир бирларига боқдилар ва “Яҳудийлар аломатларини айтган пайғамбар мана шудир”, деб ўзаро суҳбатлашдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларида шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлдилар. Сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в)га дедилар:
-    Биз қавмимизни ҳам бир бирларига қарши, ҳамда яҳудийларга
қарши ораларида душманлик ва ёмонлик билан ортда қолдиргандекмиз. Умид қиламизки, Оллоҳ уларни ҳам сизнинг соянгизда бир жойга тўплайди. Биз дарҳол ортга қайтиб, уларга сизнинг пайғамбарлигингизни ва ислом динини қабул қилишни таклиф этамиз ва диндан ўрганганларимизни уларга ҳам айтамиз. Агар Оллоҳ таоло  уларни бу дин устида тўплаб бирлаштирса, Сиздан азиз ва шарафли кимса бўлмайди.  
    Мадиналик бу  олти кимса ҳақиқатан Оллоҳнинг Пайғамбарига ишондилар ва уларни қабул қилиб, тасдиқладилар. Ватанларига қайтиш учун Пайғамбаримиздан изн олиб айрилдилар. Бу янги мусулмон бўлган олти кишидан иктаси Баъни Нажжор қавмидан Абу Умома Асъад ибн Зурора р.а. билан Авф ибн Ҳорис р.а. эдилар. Улар Мадинага қавмлари ёнига қайтишлари билан дарҳол уларга Пайғамбаримиз (с.а.в) ва ислом дини ҳақида айтиб исломга даъват қила бошладилар. Бу ишни улар шу даражада тезлик ва катта ҳаракат билан  амалга оширганлари сабабли Мадинада Пайғамбаримиз (с.а.в) ва ислом дини ҳақида баҳс этилмаган бирор уй қолмади. Шу тарзда ислом дини Ҳазраж қабиласи орасида тарқалганидек Авс қабиласидан ҳам баъзи кимсалар мусулмон бўлдилар.
    Асъад ибн Зурора р.а. исломни қабул қилган ўн икки дўсти билан бирга келаси йилга яна Мадинага бордилар ва Ақобада Расулуллоҳ (с.а.в) билан кўришдилар. Уларга байъат қилдилар. Уларга ҳар ишда эргашишларини айтиб,  барча амр ва истакларини бажаришга сўз бердилар. Бу онтлашувда Оллоҳга шерик қўшмасликка, зино қилмасликка, ўғрилик қилмасликка, тухматдан қочишга, айбланиш ва ризқдан қўрқишлари туфайли фарзандларини ўлдирмасликка онт ичдилар.  Иккитаси Авс қабиласига, қолганлари Ҳазраж қабиласига мансуб бўлган 12 кишининг бош раиси Асад ибн Зурора р.а. эдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) бу 12 кишини қабилаларига вакил қилдилар. Улар қабиладошларига исломни ўргатиб, Расулуллоҳ (с.а.в)га нисбатан кафил бўладиган бўлдилар. Бу келишувдан сўнг Мадинага қайтган ҳазрат Асъад ва унинг шериклари дарҳол қабилаларига қайтиб исломни ўргатиш ва уни ёйиш билан машғул бўлдилар. Шу орада Пайғамбаримиз (с.а.в) Меърожга олиб чиқилиб, Жаннат ва Жаҳаннамни кўрдилар. Оллоҳ таоло билан воситасиз шаклда сухбат қилдилар. Беш вақт намоз фарз бўлди.
    Ислом дини Арабистон Яриморолида ёйила бошларкан, Мадинада бу иш жадал суръатлар билан борарди. Ҳаттоки бироз аввал бир бирларига душман бўлган Авс ва Ҳазраж қабилалари ярашиб, ислом динини яхши ўрганиш мақсадида Расулуллоҳ (с.а.в)дан муаллим сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в) уларга Қуръони карим ва ислом динини ўргатиш учун Мусъаб ибн Умайр р.а.ни юбордилар. Мусъаб р.а. Мадинада ҳазрат Асад р.а.нинг уйларида яшадилар. Иккиси биргаликда уйма уй кезиб исломни ўргатдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг севгисини ва Уни бутун душманлардан асраш учун жонлари ва молларини аямай курашишга сўз беришларини уқтирдилар. Бир неча кун ичида 30 киши мусулмон бўлди. Шу тарзда Мадинадаги мусулмонлар сони қирққа етганди. Бир куни бу мусулмонларнинг барчаси ҳазрат Асъад ибн Зурора р.а.нинг уйларида йиғилганларида шундай дедилар:
-    Яҳудийлар ва ҳристианлар ўзларига ҳафтада бир кунни  танлаб,
ўша кунни савдо сотиқни тўҳтатиб, фақат ибодат қиладилар. Ҳозир бизлар ҳам ҳафтанинг етти кунидан бирор кунни танлаб ўша куни тоат ибодат қилишимиз зарур. Бу фикр раислари ҳазрат Асад р.а. бошчилигида барчаларига маъқул келди. Дарҳол жума кунини ибодат учун танладилар. Жума куни ўшу кунга қадар Арубо куни деб аталр эди. Сўнг мўминлар тўпланиб ибодат қиладиган кун маъноси билан “Жума” дейила бошлади.
    Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Мадинага ҳижратларидан аввал ҳазрат Асад ибн Зурора р.а. Мадинадаги қирқта мусулмонни тўплаб бир Жума куни Нақибул Ҳодамотдаги Баёдага олиб бориб, улар билан Жума намозини ўқидилар. Шу  гўзал ишлари билан ҳазрат Асад ибн Зурора: "Кимки чиройли бир суннатни ташкил қилса, ҳам унинг савобига, ҳамда қиёматга қадар ўша суннатга амал қилганларнинг эришадиган савобларига ноил бўлурлар", деган ҳадиси шарифнинг юзага келишига сабаб бўлдилар.  Ислом динида шу тарзда илк Жума  намози ҳазрат Асад р.а. воситасида ўқилди. Мадиналик мусулмонларнинг бу ҳайрли мақсадлари Оллоҳ таолонинг розилиги билан уйғун ҳолда давомий тарзда Жума намозининг ўқилиши амр қилинди. Бу пайтда Пайғамбарликнинг ўн учинчи йили эди. Макка мушрикларининг мусулмонларга бераётган азиятлари чидаб бўлмас ҳолга етган эди. Мадиналиклар эса Асъад ибн Зурора р.а. билан Мусъаб ибн Умайр р.а.ларнинг ҳизматлари натижасида мусулмонларни ишқ тўла қалблари билан қучоқ очиб кутиб олишга тайёр ҳолда эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг бироз аввал Мадинага ташрифларини орзу қилар, Уларнинг йўлида жонлари ва молларини фидо этишга сўз берар эдилар. Ҳаж мавсуми келди. Ҳазрат Мусъаб ибн Умайр р.а. билан Мадиналик 73 эркак ва икки аёл мусулмон Маккага келдилар. Каъбани зиёрат қилгач, Расулуллоҳ (с.а.в) билан уларнинг бир қисми кўришди. Расулуллоҳ (с.а.в)га дедилар:
-    Ё Расулуллоҳ! Биз бойлик, қурол ва ҳайвонларимиз томондан
тайёрмиз. Бизнинг ёнимизда сизга ёрдам бор, жонларини фидо қилувчилар бор. Ўзимизни нималардан асрасак сизни ҳам ўшандан асраш бор. Сиз билан кўришишни истаймиз.
    Сўнг Ақобада кўришишга келишилди. Мадиналик  мусулмонлар ва Расули Акрам (с.а.в) яна Ақобада кўришдилар. Ҳазрат Асад ибн Зурора р.а. мадиналик мусулмонлар номидан Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг Мадинага боришларини сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в) Қуръони каримдан баъзи ояти карималар ўқиганларидан сўнг ўз жонларини ва оилаларини қандай қўрисалар Уларни ҳам шундай қўришларига сўз беришларини сўрадилар. Авс ва ҳазраж қабилаларининг вакиллари бироз ўйлаганларидан сўнг дедилар:
-    Сизнинг йўлингизда молларимиз ва жонларимизни берсак бунинг мукофоти нима?
Расули Акрам (с.а.в) жавоб бердилар:
-    Оллоҳ таолонинг розилиги ва Жаннат бор.
Уларнинг ҳар бири қабиласининг вакили сифатида сўз бердилар.
Биринчи бўлиб ҳазрат Асад ибн Зурора р.а. дедилар: “Мен Оллоҳ ва унинг Расулига берган сўзимнинг устидан чиқиш учун жоним ва молим билан Унга ёрдам бериш хусусидаги сўзимни ишларим билан амалга оширишга байъат қиламан”. Сўнг қўлларини узатиб байъат бердилар. Уларнинг ортидан шу шаклда ҳар бири байъат қилди ва “Оллоҳ таолонинг ва Расулининг даъватини тингладик, қабул этдик ва бўйинсундик”, деб хушнутликлари ва таслимиятларини ифода этдилар. Шу билан Расулуллоҳ (с.а.в)нинг йўлларида жонлари ва молларини ҳеч иккиланмай ўртага қўйдилар. Аёллар билан байъат фақат сўз орқали қилинди. Иккинчи Ақоба байъатидан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) Макка мусулмонларининг Мадинага ҳижрат қилишларига изн бердилар. Кейинчалик Оллоҳ таолонинг изни билан Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам Мадинага ҳижрат  қилдилар. Ҳижратдан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳазрат Ҳолид ибн Зайд, Абу  Айюб ал Ансорий р.а.ларнинг уйларига жойлашиш билан бирга ҳазрат Асад ибн  Зурора р.а.нинг ҳам уйларида қолиб ҳоналарини нур ва барокотга тўлдирдилар. Зеро ислом дини Мадинага унинг уйидан ёйилган эди. Ислом динини ўргатиш учун Пайғамбаримиз (с.а.в) томонларидан Маккага юборилган ҳазрат Мусъаб ибн Умайр р.а. унинг уйида қолганди. Ҳижрат пайти Пайғамбаримиз (с.а.в) минган туялари тўҳтаган илк арсо Асад ибн Зурора р.а.нинг ёнида улғайган икки етим Баъни Нажжордан Саҳл ва Суҳайлга тегишли эди. Расулуллоҳ (с.а.в) масжид қилиш учун ушбу арсони сотиб олиш фикрини билдирганларида ака укалар сотмасликларини, бироқ Расули Акрам (с.а.в)га ҳадия қилишларини айтгандилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) арсо эгалари етим бўлганликлари сабабли уларнинг ҳаққини ўтамай олишни истамадилар. Сўнг арсони пулга сотиб олдилар. Ҳазрат Абу Бакр р.а.га айтиб ернинг пулини бердирдилар. Ҳазрат Асад ибн Зурора р.а. бу икки етимга Баъни Буёда тарафдан ер бериб уларнинг тирикчилик ўтказишлари учун шароит яратиб бердилар. Мадинада Масжиди Набавиянинг қурилиши давом этар экан ҳижратдан тўққиз ой кейин ҳазрат Асад ибн Зурора р.а. ҳасталандилар. Турли ҳил йўллар билан даволаш ишлари олиб борилмасин, соғликлари яхшиланмади. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳазрат Асад ибн Зурора р.а.нинг зиёратларига келдилар ва уларнинг соғликлари ва офиятларини сўраб дуо қилдилар. Ҳолатлари оғир, сўнгги онларини яшаётган эдилар. Даволаш учун ҳар турли чора қилиб кўрдилар. Қисқа муддат ичида ҳасталик зўридан вафот этдилар. Баъқи қабристонига дафн қилинди. Шу  тарзда Баъқи қабристонига дафн қилинган илк ансор, баъзи  маълумотларга кўра илк мусулмон ҳазрат Асад ибн Зурора р.а. бўлдилар.  
    Асад ибн Зурора р.а. Бадр жангига қатнаша олмай вафот этдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) уларнинг вафотларидан қаттиқ эзилдилар. Мадиналик яҳудийлар унинг ўлимидан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Пайғамбарлиги тўғрисида шундай миш миш чиқардилар: “Муҳаммаднинг бирор қудрати бўлганда биродарини қутқариб қоларди”. Шу гап сўзлар билан мўминларни Расулуллоҳ (с.а.в)дан совутиб, исломга киришни истаганларни ундан узоқлаштирмоқчи эдилар. Душманликларини очиқчасига қилиб, инсонларни шубҳага солишни истардилар. Расули Акрам (с.а.в) уларнинг бу ҳолатларини яхши билганликлари сабабли дедилар:
-    Яҳудийлар “нима учун биродарини қутқара олмади”, дейдилар.
Мен эса биродаримнинг бу ҳоли учун бирор манфаат ёки  зарар етказишга қодир эмасман.
    Аслида Расулуллоҳ (с.а.в)га берилган вазифа инсонларни жоҳилликдан, куфр ва бузиқликдан қутқариб, имон ёруғлигига чиқариш, Оллоҳ таоло рози бўладиган тўғри йўлга даъват этишдан иборат эди. Асъад ибн Зурора р.а. Иккинчи Ақоба байъатидан сўнг Баъни Нажжор қабиласига вакил этиб тайинланган эдилар. Вафот этганларидан сўнг Баъни Нажжор қабиласидан бир гуруҳ инсонлар келиб  Расулуллоҳ (с.а.в)га дедилар:
-    Бизнинг вакилимиз вафот этди. Бизга бир вакил тайинласангиз.
Расулуллоҳ (с.а.в) уларга янги вакил тайинламасдан шундай марҳамат қилдилар:
-    Сизлар менинг тоғаларимсиз. Мен эса сизларнинг вакилингизман.
Баъни Нажжор қавмидан келган одамлар бу сўзлардан жуда севиниб
ортга қайтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Баъни Нажжор қавмига қилган бу илтифотлари улар учун катта шараф бўлди.  
***
    Асад ибн Зурора р.а.нинг асл исми Абу Умома Асад ибн Зурора ибн Удас ибн Убайд ибн Саълаба ибн Ганм ибн Молик ибн Нажжордир. Ансор ва ҳазражнинг катталаридан бўлиб, исломнинг Мадинага ёйилишида катта хизмат қилдилар. Ҳижратдан сўнг ҳасталаниб, Бадр жангидан аввал Шаввол ойида вафот этдилар.  
    Мадиналик араблар бирга яшаётган яҳудийлар қавмидан кўра дин ва пайғамбарлик каби билимлар борасида оқсоқ эдилар. Бироқ яҳудийларнинг тез орада бир пайғамбарнинг келишини кутаётганларини билардилар. Чунки яҳудийлар тез тез “Бир пайғамбар юборилиш арафасида. У келадиган замоннинг сояси тушди. Ўша пайғамбар келиши билан бизлар унга тобеъ бўламиз ва у билан бирга бўлиб Од ва Ирам қавмлари ўлдирилгани каби сизларни ҳам ўлдирамиз”, деб арабларга таҳдит қилардилар.  Шу сабабли Асад ибн Зурора мусулмон бўлишдан аввал янги бир пайғамбар келишига ҳозир эди. Бундан ташқари Асад ибн Зурора оз сонли бўлсада мавжуд бўлган Ҳанифлардан эди. Ибн Саъднинг маълумотига кўра Оллоҳнинг бирлигини айтар, дўстларидан Абул Ҳайсам Малик ибн Тайяҳан билан тавҳид борасида суҳбатлашар эди. Асад ибн Зурора Пайғамбармиз (с.а.в) билан илк марта нубувватнинг 11 йили ҳаж мавсумида кўришдилар. Ёнидаги бешта Ҳазражлик билан Ақобада Расулуллоҳ (с.а.в)ни учратдилар. Ҳазрат Расули Акарам  (с.а.в) уларнинг  ким эканликларини сўраб билгач, улар билан бироз суҳбатлашмоқчи эканликларини билдирдилар.
Асад ибн Зурора р.а.нинг ортидан Кабша, Ҳабиба ва Фариа исмли уч  қиз фарзанди қолди.   
Ваҳший
    Ваҳший ҳазрат Ҳамза р.а. Бадр жангида ўлдирган Туайманинг жияни бўлган Жубайр ибн Мутимнинг қули эди. Ҳабашлик бўлгани учун қўли билан ўқ ва ёй отишга уста эди. Уҳуд жангида Жубайр унга шундай деди:
-    Ҳамзани ўлдирсанг сени озод  қиламан!
У пайтда ҳали имон келтирмаган Абу Суфённинг аёли Ҳинд ҳам отаси
ва амакисининг ўчини олиш мақсадида Ваҳшийга мукофот ваъда қилди. Ваҳший Уҳудда жанг давом этаркан тош орқасида пайт пойлаб пусиб ётди. У фақат ҳазрат Ҳамза р.а. ни кузатар ва имкон бўлишини кутарди. Ҳазрат Ҳамза р.а. саккизта кофирни ўлдирар эканлар Ваҳший ёй отиб уларни шаҳид этди. Сўнг бориб бу ҳақда Ҳиндга ҳабар қилди. Ҳинд севинганидан устидаги барча зеб зийнатларини ечиб Ваҳшийга берди. Булардан ташқари яна ҳадиялари борлигини айтди. Уҳуд пайти Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир қанча кофирни дуоибад қилдилар, “Нима учун Ваҳшийга лаънат айтмаяпсиз?”, деб  сўраганларга, шундай дедилар:
-    Меърожда Ҳамза билан Ваҳший бирга қўл ушлашган ҳолда
жаннатга кириб кетаётганларини кўрдим.
    Ҳижратнинг саккизинчи йилида Макка фатҳ этилганидан сўнг Ваҳший Маккадан қочди. Бир муддат узоқ жойларда яшириниб юрди. Сўнг пушаймон  бўлиб Мадинага Масжиди Набавияга келиб салом берди. Расулуллоҳ (с.а.в) саломига алик олдилар. Ваҳший деди:
-    Ё Расулуллоҳ! Бир одам Оллоҳга ва Расулига душманлик қилса,
энг оғир гуноҳларни қилиб, сўнг  пушаймон бўлиб имон келтирса, Расулуллоҳни жонидан ҳам қаттиқ севиб унинг ёнига келса унга қандай жазо берилади?
    Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қилдилар:
-    Имон келтириб, пушаймон бўлса гуноҳлари афв этилади ва
бизнинг биродаримиз бўлади.
-    Ё Расулуллоҳ! Мен имон келтириб, пушаймон бўлдим. Оллоҳ
таолони ва Унинг Расулини дунёдаги жамики нарсадан кўпроқ севаман. Мен Ваҳшийман.
    Расулуллоҳ (с.а.в) Ваҳшийнинг номини эшитгач, ҳазрат Хамза р.а.нинг шаҳид этилишлари воқеаси кўзлари олдига келиб, йиғлай бошладилар.
    Ваҳший ўзининг ўлдирилишини ўйлаб эшик томон юрди. Саҳобалар қиличларини ушлаб, ишора кутардилар. Ваҳший “Сўнгги нафасларимни олаяпман” дер экан, Жаброил алайҳиссалом келди. Оллоҳ таоло буюрдики:
“Эй суюкли Пайғамбарим! Бутун умрини бутларга сиғиниб ва  қулларимни менга душман қилишга уриниб ўтказган бирор кофир шаҳодат келтирса, мен уни афв этаяпман. Сиз нима учун амакимни ўлдирди, деб Ваҳшийни афв этмаяпсиз. У пушаймон бўлди ва сизга ишонди. Мен афв  этдим, Сиз ҳам афв этинг!”.
Барча “ўлдиринглар” деган буйруқни кутаркан, Расулуллоҳ (с.а.в) марҳамат қилдилар:
-    Биродарингизни чақиринглар!
“Биродар” сўзини эшитган саҳобалар ҳурмат билан Ваҳшийни
чақирдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) Ваҳшийга афв этилгани ҳушҳабарини бердилар:
-    Бироқ, сени кўргач чидай олмаяпман, амакимни эслатаяпсан.
Ҳазрат Ваҳший р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)ни ҳафа қилмаслик учун бошқа
Сарвари Олам (с.а.в)нинг ҳузурларига келмадилар ва уларга кўринмадилар. Бошлари эгик ҳолда яшадилар. Ўша найза билан ўзини пайғамбар деб эълон қилган ёлғончи, каззоб Мусайламани ўлдирдилар ва дин йўлида буюк хизмат қилдилар. Ҳазрат Усмон р.а.нинг халифалик даврида вафот этдилар. 

Орқага Олдинга