loader

Дирор ибн Азвор розияллоҳу анҳу

    Дирор ибн Азвор р.а. Римликларга асир тушдилар ва душман томонидан турли қийноқларга солинди. Қилич зарбаларидан танаси қонлар ичида   қолиб  хушдан кетсада имондан кечмадилар. Дирор ибн  Азвор р.а. дин йўлида қўрқмай курашадиган қаҳрамон... Жасорат ва шижоати ила машҳур бўлган қўмондондир. Машҳур оти Муҳаббарнинг устида турли жангларда арслонлар каби душман устига ташланган жанговор ва айни пайтда ҳар бир жанг учун шеърлар айтган шоирдир.
    Дирор ибн Азвор Баъни Асад қабиласининг бойларидан эди. Мингга яқин туяси ва уларни боқадиган бир қанча чўпони бор эди. Отаси “Бўйни қийшиқ” маъносидаги Азвор лақаби билан танилгани сабабли у ҳам Дирор ибн Азвор номи билан шуҳрат топди. Асл исми Дирор ибн Малик ибн Авс ал  Асъаддир. Дирор ибн Азвор 630 милодий йилда қабиласидан бир ҳайъат билан Мадинага келади. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларида “Ламийя” қасидасини ўқийди. Бу қасидасида у ичкилик, қумор, кайфу сафодан ва оиласию бутун бойлигидан воз кечиб мушриклар билан курашиш мақсадида келганини ва бундан ҳеч қачон зарар кўрмаслигини ифода этди. Суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в) бу қасидани тинглаганларидан сўнг: “Фойдали йўлга ўзингни бағишладинг эй Дирор”, дедилар. Ҳазрат Дирор эса шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлдилар. Қандай гўзал таслимият эди бу...дунё завқларидан воз кечиб абадий завққа эришиш... кўнглини исломнинг нури ила ёритиб ўша нур ила дунёни тарк этиш... Оллоҳим бизларга ҳам шундай гўзал  таслимиятни насиб эт ва шундай нурга эга қилиб ҳузурингга ол! Омин!
    Суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в) Дирор р.а.даги кучли  имонни кўргач, уларни турли қабилаларга элчи қилиб юбордилар. Ўз қабиласи Баъни Асаддан чиққан Тулайҳа ибн Ҳувайлид деган одамнинг дандан қайтиб пайғамбарлик иддаосида юргани учун Баъни Асад раисларига уни яқиндан кузатиш вазифасини топширдилар. Дирор р.а. бу раисларнинг Тулайҳанинг кучидан қўрқаётганларини кўриб, Тулайҳага қарши ҳаракатга ўтиб қабиладаги  барча  мусулмонларни бир ерга тўпладилар. Бироқ шу орада икки Жаҳон Сарвари (с.а.в)нинг оҳиратга риҳлатлари хусусида ҳабар  келди. Шундан сўнг ҳазрат Дирор р.а. мусулмон қабиладошлари билан бирга Мадинаи Мунавварага қайтдилар.
    Дирор р.а. турли худудларнинг фатҳида Холид ибн Валид р.а.нинг амридаги қўшиндан жой олдилар. Баъни Тамим қабиласи устига йўлланган гуруҳларнинг бирига қўмондонлик қилдилар. Закот йиғилишига қарши чиққан Молик ибн Нувайро ва унинг одамлари билан жанг қилди. Барчасини асир олиб Ҳолид ибн Валид р.а.га таслим қилдилар. Ҳазрат  Дирор р.а. Қодисия, Ҳиро, Ярмуқ,  Шом ва Ҳалап фатҳида иштирок этдилар. Ямомада буюк қаҳрамонликлар кўрсатдилар.  Шом атрофида давом этган муҳорабаларда 100 киши билан душман аскарларига асир тушдилар ва шерикларининг шиддатли хужумлари билан тез орада қутулдилар. Иккинчи марта асир  тушганларида қаттиқ азоб уқубатга дучор бўлдилар. Турли азият ва қийноқлар, одам бардош қила олмайдиган қилич зарбаларидан йиқилсада, Ҳираклнинг қаршисида бўйин эгмадилар. Аксинча имонлари тобора ортар эди.  Ҳазрат Дирор р.а. ва Ҳираклнинг учрашуви шундай бўлди: Император Ҳиракл кун сари қўлдан чиқариб бораётган мол мулки туфайли қаттиқ ҳафа эди. Дирор р.а. ва уларнинг шерикларини асир  олинганини эшитгач жуда севинди. Дарҳол ҳузурига олиб келишларини буюрди. Қаршисига келтирилгач: “Арабларнинг fırka қўмондони сенмисан?”, деди. Дирор р.а. эса: “Ҳа Пайғамбар йўлида сизлар билан жанг  қилаётган Дирор менман!”, дедилар. Ҳиракл: “Ўзингни аскарларинг орасидаман деб ўйлаб бундай  қўпол муносабатда бўлаяпсанми?”, деди. Ҳазрат Дирор: “Қаерда бўлсам ҳам кўксимни кериб дин душманларига жавоб қайтаришдан чекинмайман. Сен мени қўрқади деб ўйлаяпсанми?”, дедилар. Ҳиракл: “Кимга ишонаяпсан? Бу ер менинг аскарларим маркази эканини унутдингми?”, деди. Ҳазрат Дирор р.а.: “Ислом қуёш каби адолати билан ҳар тарафни қоплай бошлади. Сен эса ҳамон ўзингга тасалли беришни истайсан!”, деб жавоб бердилар. Бундан ғазабланган Ҳиракл: “Билиб қўй, шу онда сенинг вужудингни тилка пора қилиш мен учун қийин иш эбмас”, деди.  Дирор р.а. эса: “Ҳузури Муҳаммадни топган бир мусулмон етмишта Ҳеракл бўлса ҳам унга парво қилмайди, таҳдидан қўрқмайди. Сенинг оҳирги қиладиган  ишинг  мени  ўлдиришми?  Борадиган ерим ҳузури Расулуллоҳдир. Ислом учун ҳаётни тарк этиш биз учун ҳар нарсадан лаззатлироқдир”, деб жавоб бердилар. Дирор р.а.нинг жасур туриб берган бу жавоблари Ҳераклнинг аскарларини ғазаблантирди. Ҳар бири қўлини қиличига олиб бориб бир овоздан Ҳираклга: “Бу арабнинг валдирашига нима учун имкон бераяпсиз? Унинг ҳаёти сизга зарурми?”, дедилар. Ҳиракл: “Уни сизларга топширдим”, деб буюрди. Бир онда ҳазрат Дирор р.а.нинг устига ўттиз қирқта  қилич зарбаси келиб тушди. Жуда оғир ярадор бўлдилар, қон ичига беландилар. Адоват ва кибридан кўкка сапчиган Ҳиракл: “Уни соғ қўйманглар!” деб бақирарди. Бундай даҳшатли манзара қаршисида бироз аввал яширинча исломни қабул қилган Генерал Мико нима қилишини билмай қолди. Қалби қонли ёш тўкарди. Дин қардошининг ҳалок бўлишига тўсқинлик  қилолмаётганди. Агар уни ҳимоя қилса ўзи ҳам халок бўларди. Ўйлай ўйлай оҳири Ҳираклга деди: “Эй Малик! Буни бу ерда ўлдиришдан нима фойда. Уни даволайлик ва барчага ибрат бўлиши учун халқнинг кўз ўнгида осайлик”. Бу таклиф Ҳираклга маъқул келди ва: “Ундай бўлса уни уйингга олиб бор. Тузалганидан сўнг осамиз”, деди. Бундай озодликдан севинган Генерал Мико Дирор р.а.ни олиб уйига йўл олди. У ерда кўзларини  очган ҳазрат Дирор р.а. Генерал Микога: “Агар мусулмон бўлсанг мендан ёрдамингни аяма, ҳристиан бўлсанг вазифангни бажар”, дедилар. Генерал Мико деди: “Қўрқма Эй Дирор! Расулуллоҳ учун сенга қандай ёрдам лозим бўлса қиламан. Сен тузалсанг бўлгани. Аскарларинг билан бирга қочамиз”.  Миконинг ҳаёт бағишловчи бу сўзларидан мамнун бўлган Дирор р.а. бир неча  ҳафта ўтиб оёққа турдилар. Синглиси Ҳавла бинти Азварга мактуб ёздилар ва мактубни Мико воситасида йўлладилар. Бу орада Антакя мусулмонлар томонидан қамалга олинди. Оллоҳ таоло ҳар ишга қодир. Генерал Мико пайт пойлаб, Дирор ибн Азвар р.а. билан шерикларини ислом қўшини томон қочирди. Бу қаҳрамон жангчи янгидан зирҳини кийиб римларга қарши: Эй аҳли Солиб! Сизлар асир олган Дирор менман!  Ҳамран ва Батросни ўлдирган менман!”, деб майдонга отилди. Қаршисига чиққан Истафанни саросимага солиб бир қилич зарби билан ер тишлатди. У ердан Ҳолид ибн Валид р.а.нинг устига ҳужум қилган Вардонга ташланди. Уни ҳам ер тишлатди. Вардон ўлдирилгач римликлар Шом тарафга қоча бошладилар.
    Дирор ибн Азвор р.а. ҳеч қачон ҳаётини таҳликага қўйишдан чекинмадилар. Дин йўлида доимо жонини фидо қилишга тайёр турардилар. Бу жангда ҳазрат Дирор р.а. билан бирга уч минг аскар шаҳид бўлди. Қабри Урдунда Дирор номли қишлоқнинг масжиди ичида жойлашган. Оллоҳ таолодан шафоатларини сўраб қоламиз! Омин!   

Орқага Олдинга