Зайд ибн Ҳориса ибн Суроҳил ал Қалбий Усоманинг отаси, буюк саҳобалардан бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг энг суюкли дўстларидан эдилар. Шу сабабли саҳобалар орасида “ал ҳубб”, деган ном билан танилганлар. Насаби: Зайд ибн Ҳориса ибн Суроҳил (баъзи манбаларга кўра Сураҳбил) ибн Каъб ибн Абдулуззо ибн Имриулқайс ибн Амир ибн Абдувуд ибн Авф ибн Кинона ибн Бакр ибн Узро ибн Зайд ал Лот ибн Руфайдо ибн Савр ибн Қалб ибн Вабро ибн Тағлиб ибн Ҳулвон ибн Имрон ибн Луҳаф ибн Қузоа.
Манбаларга кўра жоҳилия даврида Зайднинг онаси Суда ёнида ўғли билан қариндошларини зиёрат қилишга боради. Шу орада Баъни ал Қайн ибн Жисрга мансуб баъзи отлиқлар Суданинг қавми бўлган Баъни Маън уйларига хужум қиладилар. Кичик Зайдни ўзлари билан олиб кетадилар. Зайд бу пайтда кичик бола эди. Уни Укоз бозорига олиб бориб сотадилар. Ҳазрат Ҳадича р.а.нинг жияни Ҳоким ибн Ҳузом ибн Ҳувайлид ўша пайтда бозорга келиб Маккага олиб кетиш учун бир неча қул сотиб олади. Зайд ибн Ҳориса ҳам ўша қуллар орасида эди. Ҳоким Маккага қайтгач аммаси ҳазрат Ҳадича уни зиёрат қилиш учун келади. У эса аммасига қулларни кўрсатиб истаганини танлаб олиши мумкинлигини айтади. Ҳазрат Ҳадича р.а. Зайд ибн Ҳорисани танлайдилар. Кейинчалик уни Расулуллоҳ (с.а.в)га инъом қиладилар.
Қалб қабиласига мансуб баъзи кишилар хаж учун Маккага келганларида Зайдни кўриб танийдилар, Зайд ҳам уларни танийди. Қайтганларидан сўнг Зайднинг отасига уни кўрганларини ҳабар қилиб, унинг жойини айтадилар. Зайднинг отаси Ҳориса билан амакиси Каъб ёнларига фидя олиб Маккага келадилар ва Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига бориб: “Эй Абдулмутталибнинг ўғли! Эй қавми раисининг ўғли! Сизлар Ҳарам аҳлисиз, қулларни озод қилиб, асирларни едириб, ичирасизлар. Ўғлимиз учун сенинг ёнингга келдик. Бизга яхшилик қил, сенга ошиғи билан фидя берамиз”, дейдилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) Зайдни чақиртирадилар ва ундан бу кишиларни таниш танимаслиги ҳақда сўрайдилар. Зайд улардан бири отаси, бири амакиси эканини айтади. Расулуллоҳ (с.а.в) Зайдга истаса отаси билан кетиши, истаса қолиши мумкинлигини айтади. Зайд Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ёнларида қолишни ихтиёр этади. Пайғамбаримиз (с.а.в) Зайднинг қўлидан тутиб Ҳижр деган жойга чиқарадилар ва: “Шоҳид бўлинглар, Зайд менинг ўғлимдир. У менга меросҳўрдир, мен ҳам унга меросҳўрман”, деб Зайдни фарзанд қилиб олганларини эълон қиладилар. Зайд ибн Ҳориса Муҳаммад (с.а.в)га рисолат келгунига қадар уларнинг ёнларида қолди ва Пайғамбар бўлишлари билан шаҳодат келтириб мусулмон бўлдилар. Биргаликда намоз ўқиб, “Onlarıbabalarının isimleriyle çağırın..." (el-Ahzab, 33/5)” ояти нозил бўлгунига қадар “Муҳаммаднинг ўғли”, деб танилди. Ушбу ояти карима нозил бўлганидан сўнг Зайд р.а. Зайд ибн Ҳориса деб чақирила бошлади. Зайд ибн Ҳориса р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг яқин сирдошларидан бўлиб, доимо қийин ва оғир вазиятларда ёнларида эдилар. Ҳаттоки ташқи қабилаларни исломга даъват қилиш учун Тоифга кетаётган Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ёлғиз боришларига йўл қўймай бирга бориб, Тоифликлар томонидан Расулуллоҳ (с.а.в)га отилган тошларга ваужудларини қалқон қилгандилар ва бошидан ярадор бўлтгандилар. Мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилишни бошлагач, Зайд ибн Ҳориса р.а. ҳам ҳижрат қилдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳижратдан сўнг Мадинада асҳоблари орасида қардошлик алоқаларини таъсис этганларида Зайд р.а. билан Ҳамза ибн Абдулмутталиб р.а.ни қардош деб эълон қилгандилар. Шунинг учун ҳазрат Хамза р.а. Ухуд куни шаҳид бўлишларидан аввал ҳазрат Зайд р.а.ни ўзларига васий этиб тайинладилар.
Зайд ибн Ҳориса р.а. Бадр, Уҳуд ва Ҳандақ жанглари билан бирга Ҳудайбия ва Ҳайбар фатҳида ҳам қатнашдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) Мурайсий ғазотига чиққанларида ҳазрат Зайд р.а.ни Мадинага ўрниларига вакил қилиб қолдирдилар. Шу билан бирга Зайд р.а. қўмондон сифатида бир қанча юришларда иштирок этиб муваффақият қозонган эдилар. Ушбу юришлар: Қарода, Жамун, ал Иёс, ат Тарафа, Ҳисмо ва Умму Кирфодир. Оҳирги иштирок этган жанги Муто бўлиб, ушбу жангда шаҳид бўлдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) туғни биринчи бўлиб ҳазрат Зайд р.а.га бердилар ва: “Агар Зайд шаҳид бўлса, Жаъфар олсин, у ҳам шаҳид бўлса Абдуллоҳ ибн Равоҳа олсин”, деб буюрдилар. Ушбу уч саҳоба Муто жангида қаҳрамонларча олишиб шаҳид бўлдилар ва Ҳақнинг раҳматига этишдилар.
Зайд ибн Ҳориса р.а. шаҳид бўлганларида 50 55 ёшлар атрофида эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) бу уч қаҳрамон дўстларининг шаҳидлик ҳабарини эшитганларидан сўнг кўзёшларини тута олмай йиғладилар ва уларни: “Оллоҳим Зайдни мағфират қил! Оллоҳим Зайдни мағфират қил! Оллоҳим Зайдни мағфират қил! Оллоҳим Жаъфарни мағфират қил! Оллоҳим Абдуллоҳ ибн Равоҳани мағфират қил!”, деб дуо қилдилар.
Зайд ибн Ҳориса р.а. бир неча аёлга уйланган бўлиб, улардан бири Зайнаб бинти Жаҳш р.а. эдилар. Яна бири Умму Гулсум бинти Уқба. Зайд р.а. ундан ажралиб Дурро бинти Абу Лаҳабга уйландилар. Сўнг ундан ҳам ажралиб Хинд бинти ал Аввом (Зубайр ибн Аввом р.а.нинг синглиси) билан турмуш қурдилар. Оҳири Пайғамбаримиз (с.а.в) Зайд р.а.ни энагаси ва жорияси бўлган Умму Айманга уйлантирдилар. Буюк саҳобалардан бўлган Усома р.а. манашу никоҳдан дунёга келдилар. Зайд ибн Ҳориса р.а. паст бўйли, қорамағиз, пучуқ бурунли эдилар.