Ҳижратнинг иккинчи йили Бадр жанги арафасида Пайғамбаримиз (с.а.в) асҳобаларининг улуғларини тўплаб мажлис қилдилар. Ҳали мусулмонлар оз бўлиб, жангга ҳозирликлари деярли йўқ эди. Моддий тарафдан ҳам танг аҳволда эдилар. Аввал ҳазрат Абу Бакр ва ҳазрат Умар р.а.ларнинг фикрларини билдилар. Улар:
- Ҳеч қандай ҳизмат ва фидокорликдан қочмаймиз, деб Расулуллоҳ
(с.а.в) истаганларидек ҳаракат қилишни айтдилар.
Ҳазрат Микдод ибн Асвад р.а. шундай дедилар:
- Эй Оллоҳнинг Расули! Роббимизнинг амрларини бизга
билдиринг. Биз Сизга итоат қиламиз. Яҳудийлар ҳазрат Мусога айтганидек: “Сен Роббинг билан бориб душманларга қарши кураш... Биз манашу ерда сени кутувчилармиз”, демаймиз. Биз барчамиз сизнинг чап, ўнг тарафингизда, ортингизда ва олдингизда туриб жанг қилишга тайёрмиз.
Бу сўзларни эшитган суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг муборак чеҳралари ёришди. Жуда мамнун бўлдилар. Чунки мушриклар тўдаси катта қўшин билан келаётган эди. Ҳазрат Микдод ибн Асвад р.а.нинг шижоат ва ишонч билан айтган бу самимий сўзларидан Пайғамбаримиз (с.а.в) жуда мамнун бўлдилар ва уларни дуо қилдилар.
Ҳазрат Микдод р.а.нинг айтган сўзлари жуда таъсирчан бўлиб, қолган саҳобалар ҳам унинг каби сўзладилар. Шу тарзда Исломнинг илк жанги ва илк зафари амалга ошди.
Бадр жангида буюк қаҳрамонлик кўрсатган Микдод ибн Асвад р.а. жангда Ислом қўшинида суворий эдилар. Шунинг учун “Расулуллоҳнинг суворийси” деган ном олдилар.
Ҳазрат Микдод р.а. ўқ отишда, от минишда жуда моҳир эдилар. Бадрда кўрсатган қаҳрамонликлари тарихий асарлар ва ҳадисларда қайд этилган. Ҳазрат Микдод р.а. илк имон келтирган мусулмонлардандирлар.
Бир куни ҳазрат Микдод р.а. ва икки дўстлари жуда хорғин ва оч эдилар. Оҳири Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига бордилар. Ҳовлиларида учта эчки бор эди. Суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в) уларни паришон ҳолда кўргач буюрдилар:
- Эчкиларни соғиб, сутларини бўлашинглар.
Ҳурсанд бўлиб эчкиларини соғиб ичдилар ва очликдан қутулдилар.
Кейинги кунлари ҳам шундай қилдилар. Ҳар оқшом ҳонаи саодатга яъни Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳузур берувчи уйларига кирар, ўзларига ажратилган хонага киришдан аввал эчкиларни соғар, қоринлари тўйгунча сутдан ичар ва Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг улушларини ажратиб олиб қўярдилар. Икки Жаҳон Сарвари (с.а.в) агар улардан кеч келсалар уйғоқларга уҳлаётганларни уйғотиб юбормайдиган овозда салом берардилар ва намозларини ўқиб, ўзларига ажратилган сутни ичардилар. Бир оқшом Пайғамбаримиз (с.а.в)ни ансордан бир саҳоба уйига таклиф қилган эди. Ҳазрат Микдод р.а. “У ерда иззат ва икромда бўлиб қайтадилар. Уйдаги сутни ичишга эҳтиёж сезмайдилар!”, деб ўйладилар ва Пайғамбаримиз (с.а.в)га ажратилган сутни ичиб қўйдилар. Бироқ ичиб бўлганларидан сўнг қилган ишларидан пушаймон бўлиб, “Ҳозир Пайғамбаримиз келасалар ва ўзларига ажратилган сутни топа олмай ҳафа бўлсалар”, деб ўйлай бошладилар. Ётган жойларида тўлғониб ухлай олмадилар. Устиларида бир чойшаб бўлиб, бошларини ёпса оёқлари, оёқларини ёпса бошлари очилиб қоларди. Ниҳоят Пайғамбаримиз (с.а.в) ташриф қилдилар. Ҳар доимгидек аста салом бердилар ва намозларини ўқидилар. Сутни аҳтариб идишга қарадилар. Идиш бўм бўш эди. Ҳазрат Микдод р.а.нинг юраклари қиндан чиқай деб тез тез урарди. Пайғамбаримиз (с.а.в) қўлларини дуога очдилар ва: “Ё Раббий! Бизни едирганларни Сен ҳам едир! Бизни ичирганларни Сен ҳам ичир!”, деб дуо қилдилар. Қулоқларига ишона олмаган ҳазрат Микдод р.а. устидан чойшабни олиб секин аста эчкилар турган жойга бордилар. Бироз аввал уларни соғган эдилар, “Қай биридан бўлса ҳам бироз сут олиб Расулуллоҳга олиб борай”, деб қарор қилдилар. Қай кўз билан кўрсинки эчкиларнинг барини елини сутга тўла эди. Дарҳол соғдилар. Меш сутга лиқ тўлгандан ҳатто сут кўпиклари меш устини безади. Сутни тўкмасдан эҳтиётлаб Коинот Сарвари (с.а.в)нинг ҳузурларига олиб келдилар ва дедилар:
- Марҳамат ичинг Ё Расулуллоҳ!
Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳайрат ила сўрадилар:
- Эй Микдод! Сизлар бу кеча сут ичмадингизми?
Ҳазрат Микдод р.а. яна илтимос қилдилар:
- Ичинг Ё Расулуллоҳ!
Суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в) сутни олиб ичдилар. Сўнг сут мешини
қайтиб узатдилар. Ортиб қолган сутни ҳазрат Микдод р.а. ичдилар. Буюк лаззат ва роҳат туйдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в)дан ортиб қолган сутни ичгач қалбидаги ҳавотир буткул йўқолиб кулдилар. Шунда Расули Акрам (с.а.в) сўрадилар:
- Нима бўлди эй Микдод?
Ҳазрат Микдод р.а. бўлиб ўтган воқеани бирма бир айтиб бердилар. Икки Жаҳон Сарвари (с.а.в) табассум қилдилар ва буюрдилар:
- Бу ҳол Оллоҳ таолонинг бизларга раҳматидир. Роббимизга шукр
қилайлик!
Ҳазрат Микдод р.а. баланд бўйли, бақувват, келишган зот эдилар. Бир дўстининг қариндошига уйланишни истадилар. Бироқ дўстлари рози бўлмади. Сўнг ҳолатни Пайғамбаримиз (с.а.в)га билдирдилар. Қаттиқ хафа бўлганини кўрган Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳазрат Микдод р.а.нинг кўнглини кўтариш мақсадида ўз амакиларининг қизи ҳазрат Дибога уйланишини тавсия қилдилар. Шу тарзда Оллоҳнинг Расули билан қариндош бўлишдек шарафга эришдилар.
Ҳазрат Микдод р.а. барча мушкулларини Расулуллоҳ (с.а.в)дан сўраб ҳал қилардилар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в)дан сўрадилар:
- Ё Расулуллоҳ! Мен бир кофир билан олишаётган пайтим у менинг
қўлимни кесса ва дарахт орқасига ўтиб “Оллоҳ ризоси учун мен мусулмон бўлдим”, деса уни ўлдириш менга жоиз бўладими?
Расулуллоҳ (с.а.в) жавоб бердилар:
- Йўқ уни ўлдирма!
- Бироқ у менинг қўлимни кесгандан сўнг Шаҳодат калимасини
келтирган бўлсачи? Унда ҳам ўлдирмайми?
Оллоҳ Расули (с.а.в) такрор буюрдилар:
- Уни ўлдирма! Чунки мусулмон бўлгандан сўнг уни ўлдирсанг сен
уни “шаҳодат” келтиришдан аввалги ҳолига қайтасан. У ҳам сени уни ўлдиришдан аввалги ҳолингга қайтади..
Ҳазрат Микдод р.а. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг вафотларидан сўнг ҳам барча жангларда қатнашдилар. Қилич қўллаш ва ўқ отишда маҳоратли эдилар. Жанг майдонларида Қуръони Каримдан суралар ўқиб ислом аскарларига руҳ берар эдилар. Ҳазрат Абу Бакр р.а.нинг даврида бўлиб ўтган Ажнодин муҳорабасида барчани ҳайратлатлантирдилар. Юзлаб Қуръони Каримни ёд олган саҳобаларни атрофларига тўплаб Ислом аскарларига жўшқинлик берардилар.
Ҳазрат Умар р.а. даврида Мисрга юриш бўлди. У ерга юборилган ислом қўмондони ҳалифадан ёрдам сўради. Ҳазрат Умар р.а. унга йўллаган мактубларида шундай деб ёзгандилар: “Сенга ёрдам учун тўрт мусулмонни юбораяпман. Чунки уларнинг ҳар бири минг аскарга бадалдир. Оллоҳнинг ўзи паноҳида асрасин!”. Минг кишига бадал бўлган мусулмонлардан бири ҳазрат Микдод р.а. эдилар. Аввало Оллоҳ, сўнг уларнинг ёрдами билан баракотли Нил водийси фатҳ этилди. Мисрнинг зулмат тупроқлари Ислом нурлари ила ёришди.
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг Мадинага ҳижратларидан 24 йил кейин ҳоинлардан бири ҳалифа ҳазрат Умар р.а.га ҳанжар тиқди. Яшашларига умид йўқ эди. Ўрниларига ҳалифа тайинлашни истадилар. Сўнг энг улуғ саҳобалардан олтитасини танладилар. Уларнинг барчаси суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в) тарафларидан жаннат ҳушҳабари берилган саҳобалар эди. Сўнг ҳалифа ҳазрат Микдод р.а.ни чақирдилар ва:
- Эй Расулуллоҳнинг суворийси! Мени қабримга қўйиб
бўлишингиз билан шу олти мусулмонни бир уйга тўпла! Ораларидан бирортасини ҳалифа этиб сайламагунча уларни қўйиб юборма, деб буюрдилар.
Ҳазрат Умар р.а.нинг шу даражада ишончини қозонган ҳазрат Микдод р.а. зиммасига юкланган вазифани нуқсонсиз адо этдилар. Ҳазрат Усмон р.а. ҳалифа этиб сайландилар. Бироз вақт ўтгач ҳалифанинг ҳузурига иши тушган баъзи одамлар келиб ҳазрат Усмонни юзларига қараб мақтай кетдилар. Шу пайт ҳазрат Микдод р.а. ердан бир ҳовуч тупроқ олиб мақтовчиларнинг юзларига сочдилар. Нима сабабдан бундай қилганларини сўраганларга дедилар:
- Чунки Расули Кибриё: “Юзингизга қараб сизни мақтаганларнинг
юзларига тупроқ сочинглар”, деб буюрганлар.
Ҳазрат Микдод р.а. ҳазрат Абу Бакр р.а.нинг ҳалифалик даврида бўлиб ўтган муртадларга қарши жангда қатнашдилар. Ҳазрат Абу Бакр р.а. тарафидан Қуръони Карим оятлариининг бир ерга тўпланиши учун қурган ҳайъатда ҳазрат Микдод ибн Асвад р.а. ҳам бор эдилар.
Ҳазрат Микдод р.а. борган ҳар бир ерларида Қуръони Карим ва ҳадиси шариф ўргатишга уринардилар. Мисрда яшаётган пайтлари бир одам ҳазрат Микдод р.а.нинг кўзларига қараб: “Расулуллоҳни кўрган бу кўзлар қандай бахтли!”, деяверди. Ҳазрат Микдод р.а. бироз ҳафа бўлдилар ва шундай дедилар: “Бундай дейишга сизларни нима мажбур қилаяпти? Ўша даврда яшаб Расулуллоҳ (с.а.в)га қарши ҳаракат қилишингизнинг жазоси нима бўлишини билармидингиз? Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ (с.а.в) уларни тингламаган ва тасдиқ этмаган бир қанча қавмлар билан учрашган эдилар. Ҳолбуки Оллоҳ таолонинг сизларни шу даврда яратиши сабаби билан Расулуллоҳ (с.а.в)нинг сизга келтирганларини тасдиқ қилиб, ёлғиз Оллоҳни билаяпсиз ва унга имон келтираяпсиз. Сизларнинг азобларингизни бошқалар чекди. Инсонлар йўлдан адашганлари сабабли Пайғамбарлар юборилган. Расулуллоҳ (с.а.в) инсонлар бутлардан бошқа ҳеч нарсани тан олмайдиган жоҳилият ва ваҳшат даврининг энг аянчлисида юборилдилар. Ул зот Қуръони Каримни келтирдилар ва у билан ҳақ ва ботилни ажратдилар. Бу ҳолат шу даражага бордики, бир кимсанинг қалбига имон жойлашгач отасини, боласини ёки ака укасини куфрда кўрса уларга қарши чиқадиган бўлди. Ҳеч кимнинг Жаҳаннамга тушишидан севинмас, имон келтиришини орзу қилар, бунинг учун қўлидан келганча ҳаракат қилиб Жаҳаннамдан қутулиб қолишини истарди. Бу ҳусусда Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Фурқон сураси, 74 оятида шундай дуо қилишни амр этди: “Ey yüce Rabbimiz! Hanımlarımızdan ve çocuklarımızdan gözlerimizi aydın edecek, bizi sevindirecek olanları bahşet”.
Ҳазрат Микдод ибн Асвад р.а. 653 йили 70 ёшларида ҳасталаниб қолдилар ва кўп ўтмай вафот этдилар. Ҳазрат Усмон р.а. шундай дедилар: “Эй мусулмонлар! Суюкли Пайғамбаримиз бизларга билдирдиларки: “Оллоҳ таоло асҳобимдан тўрт кишини жуда севишини ва мени ҳам уларни севишимни амр этди. Булар: Али, Микдод, Салмон ва Абу Зардир...”.
Жаноза намозини ҳазрат Усмон р.а.нинг шаҳсан ўзлари ўқидилар. Ҳазрат Микдод р.а.нинг туғилган жойлари Баҳро Арабистон Яриморолининг шимолидадир. Қабиласи бошқа қабилалар билан қарама қарши эди. Шу сабаб аввал Кинда тарафларга, сўнг Маккага келдилар. Маккада уни жуда яхши кўриб қолган Асвад ибн Абду Ягус ҳазрат Микдодни фарзанд қилиб асраб олди. Асл отасининг исми Амр бўлсада, Асваднинг ўғли сифатида танилдилар. Ҳазрат Микдод р.а. илк мусулмонлардан бўлиб, мусулмонлигини яширмаган етти мужоҳиддан бири бўлдилар. Макка мушриклари Пайғамбаримиз (с.а.в)га имон келтириб, бутлардан юз ўгирган янги мусулмонларнинг барчасига азиятлар етказди. Исломни қабул қилган ҳазрат Микдод р.а. ва бошқа кимсасиз мусулмонларни қўлга олиб уст бошларини ечдилар ва темирдан зирҳлар кийдириб қуёш тиғида қизиб турган қумлар устига ётқазиб соатлаб, кунлаб қийноқларни орттириб бордилар. Бу ҳол такрорланавергач мусулмонларга Ҳабашистонга ҳижрат қилишлари учун изн берилди. Ҳазрат Микдод ибн Асвад р.а. Ҳабашистонга ҳижрат қилиш учун йўл олган иккинчи гуруҳдан жой олдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг Мадинага ҳижрат қилишларига қадар ўша ерда қолдилар. Ҳабашистондан Мадинага қайтдилар. Микдод ибн Асвад р.а. Мадинага келганларидан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) уларни ҳабар тўплаш учун Маккага юбордилар. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в) Маккадаги мушрикларнинг ҳолатларини суриштириб, мусулмонларга қарши нималар қилаётганидан ҳабардор бўлишни истардилар. Аввал Утба ибн Жазвон ҳам шу мақсадда Маккага юборилган эди. Шу пайтларда Макка мушриклари Мадинага ҳужум қилиш учун ҳозирлик кўраётган эдилар. Ҳазрат Микдод р.а. ва ҳазрат Утба р.а.лар уларнинг ораларига қўшилиб олиб бирга кета бошладилар. Расулуллоҳ (с.а.в) шу пайтда Убайда ибн Ҳорис р.а.ни ҳабар тўплаш учун юборгач, улар ортга Мадинага қайтдилар.
Ҳазрат Микдод р.а. жасур, дадил ва фидокор мусулмон эдилар. Барча муҳим ҳодисаларда уларга вазифа юкланар эди. Ҳийла билан асир олиниб шаҳид қилинган ҳазрат Ҳубайб р.а.нинг муборак жасадлари мушриклар қўлида эди. Буни истамаган Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳазрат Абу Зар ва ҳазрат Микдод р.а.ларга вазифа бердилар.
Ҳар қандай вазиятда ҳам Қуръони каримга ва суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг суннатларига мувофиқ иш тутардилар. Қуръони Каримни бошдан оҳирига қадар ёд олган ҳофизлардан эдилар. Чунки Расули Акрам (с.а.в) шундай марҳамат қилгандилар: “Қуръони каримни маҳкам тутинглар! Чунки у шафоат қилувчи ва шафоати қабул бўлувчидир. Унга кўра иш тутмаганларнинг енгилмайдиган душманидир. Кимки унинг амрларига бўйсунса Қуръони Карим уни Жаннатга олиб боради. Кимки Қуръони Каримнинг амрларидан юз ўгирса Жаҳаннамга боради. Қуръони карим энг ҳайрли йўлни кўрсатади. Ундаги гўзалликларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. Олимлар унга тўймайдилар. У ҳақиқатга эришиш учун Оллоҳнинг соғлом ипидир. Теп текис йўлдир. Жинларнинг Қуръони Каримни эшитгач ҳайратдан: “Ростдан биз тўғри йўлга олиб борувчи, ҳайратга солувчи бир Қуръон тингладик ва дарҳол ишондик ва бошқа Роббимизга ҳеч қандай шерик қўшмаймиз”, деганлари ҳақиқатдир.
Ҳазрат Микдод р.а. одамлар ҳақида жуда эҳтиёткорлик билан сўзлардилар. Ишларининг натижасига қараб хукм чиқарардилар. Бу ҳақда ҳазрат Микдод р.а. шундай дейдилар: “” Мен бир одамнинг оҳирини кўрмай у ҳақда яхши ёки ёмон бирор нарса сўзламайман. Чунки шунга доир мавзу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в)дан сўралганда шундай жавоб бергандилар: “Инсон қалби қадар ўзгарувчан нарса йўқ”. Оллоҳ таолодан шафоатларини тилаб қоламиз. Омин.