loader

Қатода ибн Нумон розияллоҳу анҳу

    Саҳобалардан Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.дан шундай ривоят қилинади: “Ухуд жанги пайтида Қатода ибн Нумон Пайғамбаримиз (с.а.в)га бир ёй ҳадия қилган эди. Пайғамбаримиз (с.а.в) эса ёйнинг бош қисми эскигунга қадар шу ёй билан мушрикларга ўқ отдилар. Сўнг ёйни яна Қатодага қайтариб бердилар. Қатода эса бу ёй бўлиниб кетгунига қадар душманларга ўқ отди. Ёй бўлиниб кетганидан сўнг сопи билан Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг олдиларида туриб, Уларга ҳужум қилган мушрикларга вужудларини қалқон қилдилар. Кўзига бир ўқ қадалиб кўзи чиқиб кетди. Қорачиғини қўлига олиб Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ (с.а.в) уни кўргач дедилар:
-    Эй Абу Қатода бу не ҳол?
-    Ё Расулуллоҳ! Кўрганингиздек кўзим чиқиб кетди.
Шундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар:
-    Истасанг ҳолингга сабр қил! Ўшанда Жаннат сен учун
ҳозирланади. Агар истасанг қорачиғингни жойига қўйиб сен учун Оллоҳ таолога дуо қиламан, аввалгидан ҳеч қандай камчилиги бўлмай кўрасан.
Ҳазрат Қатода дедилар:
-    Ё Расулуллоҳ! Мени қаттиқ суйган бир аёлим бор. У мени
бу ҳолда кўриб яхши қарши олмаслиги мумкин.
Пайғамбаримиз (с.а.в) Қатода ҳазратларининг қўлидаги кўзни олиб чиққан ерига солдилар ва “Ё Раббий! Қатоданинг кўзини чиройли қил!”, деб дуо қилдилар. Қатоданинг кўзи аввалгиси каби соғлом ва гўзал бўлди. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг мўжизалари билан янада яхшироқ кўра бошлади. Ҳатто бу кўзи нариги кўзидан кўра яхшироқ кўрарди”.
Имоми Аъзам ҳазратлари Пайғамбаримиз (с.а.в)ни мадҳ этиш учун ёзган бир шеърларида бу ҳодисани шундай ёзганлар: “Мўжизангиз ила қайтардингиз Қатоданинг кўзини”. Макка фатҳ этилган кун қабиласининг Баъни Зафар қисмининг байроғи ҳазрат Қатоданинг қўлларида эди. Қатода р.а. бир кеча хуфтон намозига кетаётганларида йўлда Пайғамбаримиз (с.а.в)ни учратдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) сўрадилар:
-    Қатода сенмисан?
-    Ҳа менман ё Расулуллоҳ!
-    Қайтишда менга учрашиб кет.
Намоздан сўнг учраганларида Пайғамбаримиз (с.а.в) унга  ҳурмо
бутоғи бердилар. Ўша кундан кейин Қатода р.а. тунда қаерга борсалар ёнидаги ҳурмо шоҳидан нур таралиб, атрофни ойдинлатарди.
    Ҳазрат Қатода р.а. шундай дейдилар:
“Сизларга ҳасталигингиз сабабини билдириб, даво чораларини берган Қуръони Каримдир. Ҳасталигингиз гуноҳ қилиш, унинг давоси тавба ва истиғфордир”.
    “Қабр азоби уч нарсадан вужудга келади. Булардан бири ғийбат, бири намима яъни чақимчилик, яна бири эса идрор (сийдик)дан сақланмасликдир”.
    “Кийим, бойлик, гўзаллик ва илм каби неъматлар берилиб, тавозеъ қилишни билмаганларнинг қиёмат куни ҳолларига вой бўлади”.
    Ҳазрат Қатода ибн Нумон р.а. ҳижрий 646 йили 65 ёшларида Мадинаи мунавварада вафот этдилар.

Орқага Олдинга