Ҳазрат Умар р.а.нинг ҳалифалик даври эди. Бир тарафдан Ислом адолати остида мусулмонлар олтин даврни яшар эканлар, бошқа тарафдан эса Ислом қўшинлари тўрт жабҳада янги янги фатҳлар қилар, зафарлар қозонар ва Ислом ҳудудини тобора кенгайтириб борардилар. Саъд ибн Абу Ваққос р.а. қўмондонлигидаги 34 минг кишилик Ислом лашкари Ажам тупроқларига жойлашганди. Расули Акрам (с.а.в) дуоларининг амалга ошишига оз вақт қолганди. Эрон Кисроси Расулуллоҳ (с.а.в)нинг муборак мактубларини парчалаган, Пайғамбаримиз (с.а.в) эса: “Ё Раббий! У менинг мактубимни қандай парчалаган бўлса, Сен ҳам унинг мулкини парча парча қил”, деб дуо қилган эдилар. Бу дуо амалга ошган, Эрон Кисроси ўғли тарафидан ҳанжар билан ўлдирилиб, энди навбат мулкининг парчаланишига етиб келганди.
Эрон Кисроси Язиди Журднинг қўмондони Рустам Ислом қўшинига қарши ҳозирликларини кўриб бўлган эди. 34 минг Ислом қўшинига қарши 80 минг заҳирадаги қўшини билан бирга 120 минг Эрон қўшини бор эди. Қўшиннинг 30 минги жанг пайти қочиб кета олмасиги учун занжир билан бир бирларига боғланган эди. Ислом қўшини динимиз амрига мувофиқ элчилар юбориб аввал душман тарафни Ислом динига даъват қиларди. Ушбу мақсад билан Рустамга бир қанча элчилар юборилган эди. Рустам ҳар сафар таклифни рад этарди. Рустамнинг ёнига борган иккинчи элчи эса Риби ибн Амир эдилар. Рустамнинг ёнига борганларида ҳеч қачон кўрмаган ҳашаматли манзарага дуч келдилар. Рустам ўтирадиган жой нақшли ёстиқлар, юмшоқ гиламлар, инжу ёқутлар ва яна бир қанча зийнатлар билан безатилган эди. Рустамнинг ўзи эса олтиндан ясалган кўшкда ўтирар, атрофидагилар эса унга қулдек ҳизмат қилардилар. Риби р.а.нинг эса эскириб кетган уст боши, эгри бир қиличи, ергача эгилиб тушган қалқони ва жиккаккина отидан бошқа нарсаси йўқ эди. Умрида биринчи бор кўрган ушбу ҳашамдор манзара ҳазрат Рибини ўзига умуман жалб эта олмади. Бутун кўрган бу манзарага нисбатан унинг қувватли имони, енгилмас шижоати ва жасорати бор эди. Гиламлар билан ўралган ерга боргач, отидан тушдилар ва дарҳол ўша ерга отини боғладилар. Қуроли, зирҳи устида ва дубулғаси бошида эди. Унга “қуролингни ташла”, дедилар. Ҳазрат Риби р.а. шундай жавоб бердилар:
- Мени шундай қабул қилсангиз қандай яхши, бўлмаса кирмай
ортга қайтаман.
У ерда турганлар бу оддийгина инсондан чиққан жасурона сўзлар қаршисида саросимага тушдилар. Рустам: “Уни қўйиб юборинглар”, деди. Ҳазрат Риби р.а. юриб бордилар ва Рустамга яқинлашгач найзасини ерга қададилар. Ерда эса ипакли ёстиқлар бор эди. Найзанинг кескир учи ипак ёстиқларни тилиб ўтди. Атрофдагилар катта қиймат берган ушбу ёстиқларнинг ҳазрат Риби учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. Уни ўйлантирган ягона нарса элчилик ҳизматини Ислом иззатига мувофиқ тарзда бажариш эди ҳолос. Ҳазрат Риби ёстиқларни олиб ташлаб ерга ўтирдилар. Ислом элчиси Риби ибн Амирнинг, ҳузурида найзасини ерга қадаганидан ҳайратланган Рустам шундай деди:
- Мақсадинг нима? Қани сўзла.
Ҳазрат Риби р.а. жавоб бердилар:
- Оллоҳ таоло тилаган кимсаларни қулга қулликдан Ўзига
қулликка, дунё ташвишларидан фароғатга чиқарай, ботил динлар зулмидан қутқариб Ислом адолатига етказай деб, бизга бир Пайғамбар юборди. Ким бу динни қабул қилса, биздан бўлади, биз эса ортга қайтиб кетамиз. Кимки қабул қилмаса, Оллоҳнинг ваъда қилганига эришмагунча у билан курашамиз?
- Оллоҳнинг ваъдаси нима?
- Кофирлар билан жанг қиларкан ўлганлар учун жаннат, тириклар
учун зафардир.
- Сўзларингни эшитдим. Бу масалани ўйлаб кўришимиз учун бизга
муҳлат берасанми?
- Ҳа истаганингизча муҳлат берамиз.
- Неча кун муҳлат берасиз?
- Бир ёки икки кун муҳлат берамиз.
Шундан сўнг Рустам деди:
- Йўқ. Олимларимиз ва раисларимиз билан мактублашишимиз учун
бу вақт камлик қилади.
Унинг бу жавобидан сўнг ҳазрат Риби р.а. дедилар:
- Пайғамбаримиз (с.а.в) бизларга душман билан учрашган
пайтимиз, уч кундан ортиқ муҳлат бермаслигимизни амр қилганлар. Ўйла ва одамларингдан сўра, бу муҳлат ичида шу уч йўлдан бирини танла: мусулмон бўлиш, жизъя бериш, жанг қилиш.
Рустам яна савол берди:
- Сен уларнинг бошлиғимисан.
- Йўқ мусулмонлар бир бирларига қувват берувчи бир тану
жондирлар.
Шундан сўнг Рустам одамларини тўплади ва уларга деди:
- Бу одамнинг сўзларидан қийматлироқ бирор сўзни эшитганмисизлар?
Одамлари Рустамнинг бу сўзларига ғазаб билан жавоб бердилар:
- Ўз динингни ташлаб, унинг сўзларига майл қилишдан Оллоҳ сени
муҳофаза қилсин. Ўша одамнинг кийимларини кўрмадингми? Бундай кийинган одамнинг сўзларида нима ҳам бўлсин!?
Шундан сўнг Рустам одамларига деди:
- Ҳайф сизларга! Сизлар уст бошга қарайсизларми? Инсоннинг
шаҳсияти уст бош билан эмас, ақл, қобилият ва муомаласи билан ўлчанади. Улар шунинг учун ҳам емак ва уст бошга аҳамият бермайдилар. Улар учун аҳамиятли нарса ақл ва қобилиятдир.
Қисқа муддатдан сўнг Риби каби уст бош кийганлардан ташкил топган 34 минг кишилик Ислом қўшини, безакдор кийимлар кийган 200 минг кишилик қўшин устидан ғолиб бўлдилар ва Ислом қўшини Мадинага кирар эканлар Расулуллоҳ (с.а.в)нинг дуолари ижобат бўлганига шоҳид бўлгандилар. Ислом қўшинидан жуда оз кимса шаҳид бўлганда, Эрон қўшини 120 минг киши йўқотди ва қолганлари ҳам ярадор бўлганлар эди.