loader

Саид ибн Амир розияллоҳу анҳу

    Ҳазрат Саид ибн Амир р.а. Ярмуқ жангидан сўнг Аббос ибн Ғанамдан бўшаган Хумусга волий этиб тайинландилар. Волий бўлишни асло истамасдилар, бироқ ҳалифа ҳазрат Умар р.а.нинг амрларига итоат қилиб Ҳумусга келдилар. Волийлик пайтида жуда эҳтиёткорлик билан одилона ҳаракат қилган ҳазрат Саид р.а. фақирона ҳаёт кечирдилар. Барча ҳазрат Саид р.а.нинг фақирона турмуш тарзини кўриб ҳайратланарди. Ҳазрат Умар р.а. Шомга ташриф буюрганларида у ердан Хумусга ўтдилар. Хумусда фақирларнинг рўйҳатини беришларини сўраган ҳалифа, уларнинг орасида Саид ибн Амир р.а.нинг исмларини кўргач ҳайратландилар. Рўйхатни ҳозирлаганлардан сўрадилар:
-     Саид ибн Амирни нима учун рўйхатга киритдингиз?
-    Волийимиз фақирлар, доим “Пора олган ҳам, берган ҳам
Жаҳаннамидир”, деган ҳадиси шарифини ўқийдилар ва энг кичик ҳадияларни ҳам қабул қилмайдилар, деган жавобни олдилар.
    Шундан сўнг ҳазрат Умар р.а. Саид ибн Амир р.а.га минг дирҳам ажратдилар. Ҳазрат Саид р.а. минг дирҳам билан уйга келдилар ва рифақисига дедилар:
-    Ҳазрат Умар бизга манашу кўриб турган минг дирҳамни
юборибдилар.
-    Ундан бир миқдорини олиб емак олайлик ва қолганини асраб
қўяйлик, керак бўлади.
    Ҳазрат Саид р.а. аёлига шундай дедилар:
-    Мен бундан ҳайрлироғини сенга айтайми? Биз бу маблағдан
чиройли тарзда эҳтиёжларимиз учун фойдаланайлик, уни ишлатадиган бирор кимсага шерикчиликка берайлик. Унинг фойдасидан ҳам улуш оламиз.
    Аёли бу таклифга рози бўлди. Саид ибн Амир р.а. бу пулга рўзғор қилдилар, икки туя ва икки қул сотиб олдилар. Қулларни озод қилиб ҳурликка эриштирдилар. Олганларини эса Хумусдаги фақирларга ва эҳтиёжмандларга тарқатдилар. Ўзларига эса бирозгина емакдан бошқа нарса қолмади. Бироз вақтдан сўзнг аёли деди:
-    Молни шерикчиликка берган одамингиздан улушингизни олинг
ва унга манашу нарсаларни сотиб олинг.
    Ҳазрат Саид р.а. жим қолдилар. Эртасига уйларига қайтгач истаган нарсалари йўқлигини кўрган аёли кечагиларни яна такрорлади. Саид ҳазратлари миқ этмадилар. Бир кундан сўнг аёли аччиқ аччиқ сўзлар билан ҳазрат Саид р.а.ни қаттиқ ҳафа қилди. Ҳазрат Саид р.а. эртаси куни уйга келмадилар. Қариндошларидан бири келиб аёлига шундай танбеҳ берди:
-    Сенга нима бўлаяпти, эрингга нега озор беряпсан? У бор молини
фақирларга тарқатди.
    Аёл ҳафа бўлиб, йиғлади. Сўнг ҳазрат Саид р.а. келиб шундай дедилар:
-    Оллоҳ таоло рози бўлган биргина нарса, дунё ва дунё ичидаги ҳар
нарсадан қийматлироқдир. Агар Оллоҳ таоло рози бўлган яхшилик ва ҳайрлардан бири самога шамчироқ каби осилганда эди, унинг нури бутун ерюзини ёритар, унинг порлоқлиги олдида қуёш сўниб қоларди. Манашу яхшиликлар учун сени тарк этаман, сендан айриламан. Бироқ сен учун бу ҳайр ва яхшиликларни тарк этмайман. Ҳар ҳол устига ҳайр ва эҳсон қиламан.
    Фақир бўлгани ҳолда маблағни нима учун ўзи ва оиласига сарф этмаганини сўраганларга шундай дедилар:
-    Расули Акрам (с.а.в)нинг шундай деганларини эшитдим:
“Умматимнинг фақирлари бойларидан беш юз йил аввал Жаннатга кирурлар. Бойлардан бири ўзини уларнинг орасига отиб Жаннатга киришни истайди. Фаришта унинг қўлидан тутиб, фақирлар орасидан чиқаради ва “Кут ҳануз сенинг Жаннатга кириш вақтинг келмади”, дейди. Беш юз йил уни қиёматнинг қизиб турган жойида ҳисоб учун тутиб турадилар. Молининг ҳисобини беради, сўнг Жаннатга киради”.  
    Ҳазрат Умар р.а. даврида Хумус волийси бўлган ҳазрат Саид ибн Амир р.а.ни мусулмону, ғайри муслим бўлган барча севарди. Ҳазрат Умар р.а. Хумуслик барча Саид ибн Амир р.а.ни яхши кўришидан ҳабар топгач, бир куни хумуслик бир жамоадан сўрадилар:
-    Хўш волийнинг ҳеч қандай нуқсони йўқми?
Улар эса баъзи нуқсонларни айтиб, тўрттасини зикр этдилар. Шундан
сўнг ҳазрат Умар р.а. Саид р.а.ни Мадинага чақирдилар ва ораларида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
-    Эй Саид! Сенинг баъзи камчиликларинг бор экан? Буларга сабаб
нима?
-    Нима камчилигим бор экан эй Умар?
-     Ишингга бомдод намозидан сўнг эмас, пешин вақти келар
экансан? Кечалари инсонлар орасига ҳеч чиқмас, кўринмас экансан. Ҳафтада бир куни уйингга кириб олиб, ҳеч кимни қабул қилмас экансан. Асҳоби киромдан Ҳубайб ҳазратларининг шаҳид бўлганини эшитишинг билан хушингдан кетиб йиқилармишсан.
    Шундан сўнг ҳазрат Саид р.а. шундай жавоб бердилар:
-    Эй Амирал мўминин! Сизнинг айтганларингиз тўғри. Ҳозир сизга
буларни изоҳлайман. Биринчиси вазифамга фақатгина пешин вақтида кела оламан. Чунки аёлим ҳаста, уйдаги юмушларнинг барини ўзим қиламан. Ҳамир қориб, нон ёпаман, сўнг таҳорат олиб чиқаман. Кеч қолишимнинг сабаби шу. Иккинчиси, кечалари инсонлар орасида кўринмаслигим сабаби, кундузлари халқим хизмати билан машғул бўламан. Кечаларимни эса Оллоҳ таолога ҳизмат ва қуллик учун ажратганман. Шу тарзда қилган ишларимнинг, берган ҳукмларимнинг ҳисоб китобини қиламан, янглиш қарорларим бўлса тузатаман. Учинчиси, ҳафтада бир кун уйга чекиниб, ҳеч ким билан кўришмаслигимнинг сабаби, бошқа киядиган уст бошим йўқлиги сабаб, ювган кийимларим қуримагунча ҳеч кимни қабул қила олмайман. Тўртинчиси, Ҳубайб ҳазратларининг шаҳид бўлганларини ҳотирлашим билан йиқилишимнинг сабаби тушунтириладиган нарса эмас. Чунки Макка мушриклари Ҳубайб ҳазратларини излаётганларида уларнинг ёнида эдим. Балки уларга монеъ бўлишим мумкин эди, бироқ ҳали имон келтирмагандим. Бунга томошабин бўлдим. Унинг кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлигини ҳотирлашим билан қанчалик кучли имон соҳиби бўлганини янада яхши англайман. Нима учун монеъ бўлмадим, дея пушаймонликдан хушимни йўқотаман.
    Ҳазрат Саид ибн Амир р.а.нинг жавобларини эшитган ҳазрат Умар р.а.:
-    Эй Саид! Оллоҳ таолодан қўрқиш сени қанчалик юксалтирибди,
миллатга фойдали инсонга айлантирибди, дедилар ва кўзёш тўкиб, йиғладилар.
    Сўнг Саид ибн Амир р.а. ҳазрат Умар р.а. илтимос қилдилар:
-    Эй Умар! Мени волийликдан озод эт!
Ҳазрат Умар р.а. илтимосини қилмай, яна волий сифатида Хумусга
жўнатдилар.
    Ҳазрат Саид ибн Амир р.а. Исломнинг ҳимояси остида бўлган ғайримуслимларга нисбатан хушмуомалада бўлар, уларга хурмат кўрсатардилар. Шомдаги зиммийлар ҳазрат Саид р.а.нинг бу самимиятларидан жуда мамнун эдилар. Бир куни ҳазрат Умар р.а. ҳазрат Саид ибн Амир р.а.ни зиммийлар жуда яхши кўришлари ва хурмат қилишларидан ҳабар топдилар ва у ердагилардан сўрадилар:
-    Нима учун аҳоли унга бу қадар муҳаббат қўйган?
-    У халққа дарддошдир, шунинг учун.
Ҳазрат Умар р.а. бу ҳолатдан жуда севиндилар ва мамнуниятини
билдирдилар.
    Ҳазрат Саид ибн Амир р.а. муҳожир бўлган саҳобалардан бўлиб, Ҳайбар фатҳидан аввал мусулмон бўлдилар, 641 йили Раққада вафот этдилар.

Орқага Олдинга