Собит ибн Қайс р.а. овози йўғон ва нутқи гўзал саҳобий эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг нотиқлари бўлиб, нутқлари билан тингловчиларни лол қолдирардилар. Жанг майдонларида эса қаҳрамонлиги билан шуҳрат топган эдилар.
Ҳазрат Собит ибн Қайс р.а. Ясрибнинг саноқли кишиларидан бўлиб, Ҳазраж қабиласига мансуб эдилар. Ҳижратдан аввал мусулмон бўлдилар. Маккалик ёш даъватчи бўлган ҳазрат Мусъаб р.а.нинг гўзал овоз билан қироат қилган Қуръон оятларини тингладилар. Бундан таъсирланиб, қалбини ислом нурига очди. Шаҳодат калимасини келтириб мусулмон бўлдилар.
Икки олам Сарвари Расули Акрам (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилганларида ҳазрат Собит ибн Қайс р.а. катта суворий гуруҳи билан Пайғамбаримиз (с.а.в)га пешвоз чиқиб, кутиб олдилар ва Расулуллоҳ (с.а.в)га шундай дедилар:
- Ё Расулуллоҳ! Биз жонларимизни, фарзандларимизни, аҳли
аёлларимизни қўриган каби Сизни қўришга сўз берамиз. Бунинг учун бизга қандай мукофот бор? Бизга нимани ваъда қиласиз?
Фаҳри Коинот (с.а.в) ушбу самимий саволга биргина сўз билан: “Жаннат”, дея жавоб бердилар. Ўша ердагилар бу жавобдан мамнун ҳолда барчаси бир овоздан: “Қабул эттик, Ё Расулуллоҳ! Розимиз Ё Расулуллоҳ!..”, деб севинчларини изҳор этдилар.
Қандай гўзал ваъда!... Қандай чиройли жавоб!... Ўзига эргашганларга Оллоҳнинг ризолиги ва жаннати ҳушҳабарини етказиш... Саҳобалар бу ҳолис ният ва мақсадлар билан бошқа бирор нарсага қиймат бермадилар... Ўткинчи неъматларга чалғимадилар, фоний лаззатларни тарк этиб, абадий ҳаёт учун ҳаракат қилдилар.
Расули Акрам (с.а.в) араб шоир ва нотиқлари келганда нотиқлар ёнига Собит ибн Қайс р.а.ни, шоирлар ёнига Ҳассан ибн Собит р.а.ни чиқарардилар. 630 милодий йилда Баъни Тамимдан бир ҳайъат келди. Фаҳри Коинот (с.а.в)дан изн олиб мақтаниш мусобақаси ўтказишни истадилар. Расули Акрам (с.а.в) эса: “Нотиғингизга изн бердим. Сўзласин”, дедилар. Уторид исмли нотиқ ўрнидан турди. Бой эканликларини, ҳайрли ишлар қилганларини, халқнинг энг кучлиси ва фазилатлиси эканликларини, кўплаб жангларга пухта ҳозирлик кўрганликларини айтиб мақтанди. Оҳирида: “Орангиздан биз каби фазилатларга эга бўлган одам бор бўлса чиқсин, кўрайлик”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в) Собит ибн Қайс р.а.га жавоб беришини буюрдилар. Ҳазрат Собит р.а. ўрнидан турдилар ва шундай жавоб бердилар: “Ҳамд Оллоҳга ҳосдир. Мен Унга ҳамд айтаман, Унга имон келтираман, Ундан ёрдам сўрайман. Унгагина ишонаман, Унга суянаман. У бирдир, Унга ўҳшаши йўқдир. Кўкда ва ерда неки бўлса, барини яратган ва яшатган Удир. Унинг илми ҳар нарсани қамраб олган. Яширин ва ошкор ҳар нарсани билади. Бандаларининг энг ҳайрлисини Пайғамбар қилиб юборди. У инсонларнинг энг ҳақиқатгўйидир. Насли энг тоза наслдир. Аминдир. Энг саҳийдир. Ҳар жиҳатдан инсонларнинг энг устунидир. Оллоҳ таоло Унга китобини туширди. У инсонларни Оллоҳга имон келтиришга чақирди. Биз эса бу даъватни қабул қилдик. Унга тобеъ бўлдик. Бу даъватни қабул қилганлар қавмимизнинг энг ҳайрлилари бўлдилар. Бу даъватга қарши чиққанлар билан биз жиҳод қиламиз. Ишонганларнинг жонларини ва молларини қўриймиз. Оллоҳга ҳамд бўлсинки, бизларни динининг ёйилишига восита қилиб, Расулининг ёрдамчилари бўлиш ила шараф берди. Мен шуларни айтаман. Оллоҳдан ўзим ва бутун мўминлар учун афв ва офият сўрайман”. Тамим ҳайъатининг шоири туриб шеърини ўқиди. Унга қарши Ҳассан ибн Собит р.а. ҳам шеър билан жавоб қайтардилар. Ислом нотиғи ва шоирининг ҳутба ва шеърлари қаршисида Баъни Тамим раисларидан бири Ақра ибн Ҳабис Пайғамбаримиз (с.а.в) учун: “Бу зот муваффақ бўлган. Валлоҳи Унинг нотиғи ва шоири бизникидан кучлидир. Сас ва садолари, маънолари гўзалдир. Бу зотни Оллоҳ таоло қўрийди”, деб ҳақни қабул этди. Шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлди. Суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в) унга: “Бундан аввалги ҳолинг сенга зарар бермайди”, деб марҳамат қилдилар. Раислари ортидан Таъмим халқи ҳам тўда тўда бўлиб Исломга кирди.
Собит ибн Қайс р.а. Роббидан қаттиқ қўрқувчи, Унинг ғазабини келтирадиган ҳар нарсадан узоқ юрувчи бўлган мўмин эдилар. Бир куни Расули Акрам (с.а.в) уни қўрқувдан титраётган ҳолда кўрдилар. “Нима бўлди эй Собит?”, деб сўрадилар. Ҳазрат Собит р.а. жавоб бердилар: “Маҳв бўлишдан қўрқаман”. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Нима учун эй Абу Муҳаммад!”, деб сўрадилар. Собит р.а. эса: “Оллоҳ таоло қилмаган ишларимиз билан мақталишни истамасликни буюрди. Ҳолбуки мен ўзимни мақташларини севгандек кўряпман. Оллоҳ бизга кибрни таъқиқлади, бироқ мен ўзимни яхши кўраман, деб ўйлаяпман”, деб жавоб бердилар. Шундан сўнг Фаҳри Коинот (с.а.в) ҳазрат Собит ибн Қайс р.а.даги бу қўрқувни кетказишга ҳаракат қилиб: “Собит! Мақталиб яшашга, шаҳид бўлишга ва Жаннатга киришга рози эмасмисан?”, деб сўрадилар. Бу ҳушҳабарни эшитган ҳазрат Собит р.а.нинг чеҳралари ёришди ва кулиб: “Албатта истайман, ё Расулуллоҳ!”, дедилар. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Мана шулар сен учун бор”, деб марҳамат қилдилар.
Ҳазрат Собит ибн Қайс р.а.: "Ey iman edenler! Seslerinizi Peygamberin sesinin üstüne yükseltmeyin. Birbirinize bağırdığıniz gibi Peygambere yüksek sesle bağırmayın. Yoksa farkına varmadan, işledikleriniz boşa gidiverir" (Hucurat:2) ояти нозил бўлгач уйларига чекиндилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг масжидларига келмадилар. Ўзини гуноҳ қилдим, дея ҳисобга тортдилар. Ёнига келганларга шу сабабдан бормаётганини айтдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) бундан ҳабар топгач, одам юбордилар ва: “Бор унга шундай де. Сен жаҳаннамий эмассан, жаннатисан”, деб марҳамат қилдилар.
Қандай гўзал имон, нақадар гўзал ишқ! Оллоҳим бизларни ҳам шундай гўзал ишқ ила сийла!
Ҳазрат Собит ибн Қайс р.а. ҳазрат Абу Бакр р.а.нинг ҳалифалик даврида бўлиб ўтган Ямома жангида иштирок этдилар. Мусайлама Каззобнинг устига юборилган қўшинга қўмондон эдилар. Ўша куни кафанларини кийдилар. Hanut ёғи суртиб, баданларини хушбўйлантирдилар ва майдонга отилдилар. Мусулмонларнинг ҳамиятларини орттирган ва мушрикларнинг қўрқувларини орттирган жангга кирдилар. Шиддатли зарбалар олдилар, бироқ душманга ҳам зарар етказдилар. Ўша ерда шаҳид бўлдилар. Оллоҳ таолодан шафоатларини тилаб қоламиз. Омин!