loader

Саддот ибн Авс розияллоҳу анҳу

    Саддод ибн Авс р.а. обид ва зоҳид бир зот эдилар. Оллоҳдан қўрққани боис доим қалби ва вужуди титраган, чуқур тафаккурга толган саҳобий ... Кечалари ётган пайт илоҳий раҳматнинг чексизлигини ва илоҳий азобнинг шиддатини ўйлаган зоҳид...
    Ҳазрат Саддот ибн Авс р.а. мадиналик мусулмонлардан бўлиб, Ҳазраж қабиласининг Нажжор уруғига мансубдирлар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг шоирлари Ҳассан р.а.нинг қариндошлари бўлиб, отаси Авс ибн Собит  р.а. Ақобада ислом дини билан шарафландилар ва Бадр жангида иштирок этиб, Ухудда шаҳид бўлдилар. Онаси Ҳарима р.а. ҳам мусулмон эдилар. Ҳазрат Саддот р.а. шундай гўзал бир мусулмон оилада улғайдилар. Чуқур илмга эга эдилар. Убода ибн Самит р.а. унинг илм борасида ҳар ким мурожаат қиладиган зоҳирий ва ботиний илмга воқиф бўлган илм эгаси эканини айтганлар. Саддот р.а. илми ва ҳилмини “Мажмаул Баҳрайн”да тавсиф этганлар. Ҳазрат Собит р.а. юмшоқ феълли, хушмуомала эдилар. Оғзидан кераксиз бирор сўз чиқмасди. Бир куни оғзидан лозим бўлмаган бир сўз чиқиб кетди. Вақт ўтказмай дарҳол: “Исломга кирган кунимдан бери диққат билан сўзлашга ҳаракат қилдим.  Бироқ бу сўз негадир оғзимдан чиқиб кетди. Уни эслаб юрманглар”, деб изоҳладилар. Риёдан, кўз кўз қилишдан қаттиқ сақланардилар. Намозларидан сўнг дуо ва истиғфорни кўп қилардилар. Тез тез ўйга толардилар. Оллоҳдан қўрққани боис қалби титрар ва: “Ё Раббий! Жаҳаннам оташини ўйласам уйқим ўчади”, дердилар. Ҳудди тикан устида ётгандек уҳлай олмасдан тонг оттирардилар.
    Ҳазрат Саддот ибн Авс р.а. жуда халийм зот эдилар. Кўнгли нозик, кўзлари ёшли эди. Бир куни йиғлаётганларини кўрганлар “Нега йиғлаяпсиз?”, деб савол бердилар. Ҳазрат Саддот р.а.: Расулуллоҳ (с.а.в)нинг бир ҳадисларини ҳотирладим, шунинг учун йиғлаяпман. Расулуллоҳ (с.а.в) бу ҳадисларида: “Умматим учун ширк ва яширин шаҳватдан қўрқаман”, дедилар. Шу пайт мен: “Ё Расулуллоҳ! Умматингиз Сиздан кейин ҳам ширкка тушадими?”, деб сўрадим. Расули Акрам (с.а.в.) “Ҳа, гарчи улар қуёшга, ойга ва бутга топинмасаларда, ишларида риёкорлик қиладилар (Оллоҳ учун эмас, бошқаларнинг розилиги учун ҳаракат қиладилар). Яширин шаҳват эса, улардан бири рўза тутиб рўзадор бўлади. Сўнг шаҳватга сабаб бўладиган бирор нарсани кўриб қолиб рўзасини бузади”, дедилар.
    Саддот ибн Авс р.а. исломнинг амрларига қатъий риоя қилардилар. Атрофидагиларга ҳам Оллоҳ таолонинг буйруқ ва таъқиқларини табассум ила ширин сўз ила тушунтирардилар. Элликка яқин ҳадиси шариф ривоят қилдилар. Ровийлари орасида Шомнинг энг таниқли уламолари бор эди. Ўғиллари  Яъла ва Муҳаммад билан Маҳмуд ибн Лабид, Маҳмуд ибн Роби, Абрураҳмон ибн Ғанам, Башир ибн Каъб шулар жумласидандир.
    Улар ривоят қилган ҳадисларнинг баъзилари:
    Абу Асос ас Сағоний ривоят қилади: “Шоми Жомийи шарифига борган эдим. У ерда Саддот ибн Авсни учратдим. Бир жойга кетаётган экан. Қаерга кетаётганини сўрадим. У ҳаста бир дўстининг зиёратига кетаётганини айтди. Мен ҳам улар билан бирга боришга қарор қилдим. Бирга бордик. У ерга боргач ҳастанинг ҳолини сўради. Ҳаста неъмат ичида эканлигини айтди. Унга жавобан Саддод: “Гуноҳларинг афв этилгани хушҳабарини сенга айтай. Чунки Расули Акрам (с.а.в)нинг шундай деганларини эшитганман”, деди ва Пайғамбаримиз (с.а.в)дан эшитган ушбу ҳадиси қудсийни нақл этди: “Оллоҳ таоло дейди: Мўмин бўлган қулларимдан бирини имтиҳон қилган пайтим, у бу имтиҳонни ҳамд ила қаршиласа, онасидан янги туғилган каби гуноҳларидан тозаланган бўлади”, дедилар”.
    Саддот ибн Авс р.а. Икки олам Сарвари (с.а.в)дан айрилмасдилар. Кичик ёшда бўлганликлари боис жангларда қатнашолмаган бўлсаларда, Расулуллоҳ (с.а.в)га муҳаббатлари боис доим Ул зоти шариф билан бирга эдилар.
“Бир куни бир жойда Расулуллоҳ (с.а.в): “Ёнимизда бегона одам борми?”, деб сўрадилар. Биз эса: “Йўқ ё Расулуллоҳ!”, дедик. Эшикнинг ёпилишига ишора қилганларидан сўнг: “Қўлларингизни кўтаринглар, “Ла илаҳа иллаллаҳ”, денглар”, дея буюрдилар. Бир муддат шу тарзда калимаи тавҳидни айтишда давом этдилар. Сўнг муборак қўлларини туширдилар ва: “Сенга ҳамд бўлсин Ё Раббий! Мени бу калима билан юбординг, менга буни амр этдинг, менга у билан Жаннатни ваъда қилдинг. Сен ваъдангдан қайтмайсан. Ваъдангда турувчи ёлғиз Ўзингсан”, дедилар. Бу сўзлардан сўнг бизларга: “Сизларга ҳушҳабар! Оллоҳ таоло сизларни мағфират этди, барчангизни кечирди”, дедилар.
Бир куни ҳазрат Саддот ибн Авс р.а. яна Пайғамбаримиз (с.а.в)дан бир ҳадис нақл қилаётган эдилар. Уларнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким риё билан намоз ўқиса, рўза тутса, садақа берса, у Оллоҳ таолога шерик қўшган бўлади”, деб буюрдилар”, дедилар. Авф ибн Молик ундан: “Бундай одамнинг амалларидан ҳолис бўлгани ажратилиб қабул қилинмайдими?”, деб сўради. Саддот р.а. шу ҳадиси қудсийни нақл қилдилар: “Müşrik olan insanın çoğundan da, azından da zâti-i kibriya müstağnidir".
Яна ривоят қилган ҳадиси шарифларидан бирида: “Эй инсонлар! Дунё тайёр бир матодир. Ундан яхшилар ҳам ёйди, ёмонлар ҳам ейди. Оҳират ҳақдир. У ерда Оллоҳ таоло хукм қилади. Эй инсонлар! Сизлар оҳират одами бўлинглар! Оҳиратни ўйлаб унга ҳозирланинглар. Дунё одамларидан бўлманглар. Оҳиратни унутиб дунёга берилган одамлардан бўлманглар. Сиз Оллоҳдан қўрқиб амал қилинг. Билингизки, амалларингизга кўра арз қилинасизлар. Оллоҳ таолонинг ёнига албатта борасизлар. Ким заррача яхшилик қилган бўлса, унинг жавобини кўради. Ким заррача ёмонлик қилган бўлса, унинг жавобини олади. Жазосини кўради”.
Саддот ибн Авс р.а. умрининг оҳирги йилларида Шом, Фаластин, Байтул Мақдис ва Ҳумусда бўлдилар. Илм билан шуғулланувчилар унга мурожаат қилардилар. Ҳижрий 58 йилда етмиш ёшларида Қуддусда вафот этдилар. Оллоҳ таоло шафоатларига ноил айласин. Омин.

Орқага Олдинга