Уҳуд ғазоти куни бир пайт мусулмонлар ортга чекиниб, тарқала бошладилар. Бу пайтда фақатгина Пайғамбаримиз (с.а.в)ни қўришдан бошқа нарсани ўйламаган Саҳл ибн Ҳаниф р.а. жони чиққунга қадар Оллоҳ ва Расули йўлида курашдилар. Бу ишқ ва ҳаяжон вужудига қадалган бир қанча ўқ яраси борлигини ҳам сездирмас, жангда давом этардилар. Жангнинг энг шиддатли онида Пайғамбаримиз (с.а.в)ни топиб, атрофидаги мушрикларга қарши ўқ ота бошладилар. Ҳатто мушрикларнинг диққатини тортиб, ўзи томон чақириш учун баланд овозда ўртага чиқиб мушрикларга:
- Саҳлни нишонга олинглар! Ўқларингизни унга отинглар. Балки
шу сабаб уни қулайгина отиб ўлдирарсиз, деб қўлларидаги ўқлар битгунга қадар улар билан жанг қилдилар.
Ҳазрат Саҳл р.а.ни бу ҳолатда кўрган Пайғамбаримиз (с.а.в) буюрдилар:
- Саҳлга ўқ етказиб беринглар. Чунки у Саҳлдир, тинч ва яхши ўқ
отади.
Ўша куни ҳазрат Саҳл р.а. бир қанча мушрикларни ўлдирдилар. Саҳл ибн Ҳаниф р.а. Ҳандақ ғазотига ҳозирлик ишларида ақл бовар қилмайдиган ҳизматлар қилдилар. Бу ғазотда ҳам мушрикларга қўплаб ўқлар ёғдириб, суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг севгисини янада кўпроқ қозондилар. Ҳандақ ғазоти ортидан бўлиб ўтган Баъни Қурайза ғазотида иштирок этиб, уларнинг устига юриш қилдилар. Бу ерда ҳам буюк қаҳрамонликлар кўрсатдилар. Кейинроқ ҳижратнинг олтинчи йилида бўлиб ўтган Ҳайбар ғазотига қатнашдилар. Ҳижратнинг саккизинчи йили бўлган Макка фатҳида ҳам иштирок этиб, унинг ортидан бўлган Ҳунайн ғазотида душман билан яна олишдилар. Ҳижратнинг тўққизинчи йилида Пайғамбаримиз (с.а.в) Табук жанги ҳозирлигини бошлагач, бутун асҳобни ёрдамга чақирдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ташвиқотларидан сўнг бой саҳобийлар молиявий жиҳатдан катта миқдорда ёрдам кўрсатдилар. Бу ҳолатни кўрган Саҳл ибн Ҳаниф р.а. қаттиқ таъсирландилар ва фақир бўлганлиги сабабли ушбу ёрдам даъватига қатнаша олмаётганларидан ҳафа бўлдилар. Дарҳол бориб фарзандлари учун ажратган озгина хурмони келтириб Пайғамбаримиз (с.а.в)га таслим этдилар ва дедилар:
- Эй Оллоҳ таолонинг Расули! Бундан бошқа уйимизда егулик ҳеч
вақо қолмади. Бу менинг ва қизимнинг ёрдамимиздир. Қабул қилинг ва бизга барокот тилаб дуо қилинг.
Пайғамбаримиз (с.а.в) Саҳл ибн Ҳаниф р.а. келтирган хурмоларни муборак қўллари билан олиб бошқа хурмолар устига қўйдилар ва барокот тилаб дуо қилдилар. Бу ҳолни кўрган исломни қалбан қилмаган мунофиқлар, “Оллоҳ таолонинг Саҳл ибн Ҳаниф олиб кетган озгина ҳурмога эҳтиёжи йўқ”, деб унинг бу истак ва орзуси учун айбладилар. Ҳаттоки, Саҳл ибн Ҳанифнинг Оллоҳ таолога ва Пайғамбаримиз (с.а.в)га нисбатан самимий туйғусини нишонга олиб, Мадина шаҳри кўчаларида масҳаралаб юрдилар. Кўчада ҳазрат Саҳл р.а.ни кўришлари унга қараб устидан кулдилар. Мунофиқларнинг бу номақбул ҳаракатлари учун, Оллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сураси 79 оятини нозил қилди. Оятда шундай буюрилади: (Sadaka husûsunda bağışlarda bulunan mü'minlerle, bir türlü gücünün yettiğinden başkasını bulamayan fakirlerle başka türlü eğlenenler yok mu? Allahü teâlâ onları maskaraya çevirmiştir. Onlar için pek acıklı bir azâb vardır.) Оллоҳ таоло бу ояти карима билан ҳазрат Саҳл ибн Ҳаниф р.а. ва бошқа саҳобаларнинг самимий ҳаракатларини мақтади. Мунофиқларнинг эса шундан сўнг овози ўчди.
Ҳазрат Саҳл ибн Ҳаниф р.а. тўрт ҳалифа даврида турли жойларда волийлик қилдилар. Энг сўнггида ҳазрат Али р.а. уни Форс вилоятининг бош волийси этиб тайинладилар. Бу ерда ҳам юксак аҳлоқи ва фазилатлари билан ислом динига кўплаб ҳизматлари сингди. Куфада 659 йили вафот этдилар ва шу ерга дафн қилиндилар.