loader

Қулнинг қочиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қул қочса, унинг намози мақбул бўлмайди», деганлар (Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Қайси бир қул қочса, ундан зимма (ҳимоя) соқит бўлади», дейилган (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамнинг намозини Аллоҳ мақбул қилмайди ва уларнинг биронта ҳам яхшилиги осмонга кўтарилмайди: қочоқ қулнинг, то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунича, эрини норози қилган аёлнинг, то эри ундан рози бўлмагунича ва мастнинг, то ўзига келмагунича», деганлар.
Фузола ибн Убайд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамдан сўралмайди: жамоатдан ажраб, имомига осийлик қилган кимса; хўжайинидан қочиб, осий ҳолида ўлган қул ёки чўри; эри узоқда бўлиб, дунёвий эҳтиёжини (озиқ-овқатини) таъминлаб қўйган бўлса-да, эридан яширинча ясан-тусан этиб, ҳусни жамолини кўз-кўз қилиб юрадиган аёл», дедилар» (Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти).

Орқага Олдинга