Ҳинд бинт Суҳайл ибн Мугира ёкиҲинд бинт Абу (Умайя) Умома (р.а.). Куняси Умму Салама. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аёлларидан бири, «мўминларнинг онаси» деган рутба соҳибаси.
Отаси Суҳайл ибн Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра.
Онаси Отика бинт Омир ибн Рабиа ибн Молик ибн Хузайма ибн Алқама ибн Фирос ибн Ғанм ибн Кинона.
Умму Салама (р.а.) бой-бадавлат оилада ақл-заковатли, эс-ҳушли ва фаросату назокатли қизлардан бўлиб вояга етди. Зеҳнли, оқила ва илмга ҳарис бўлгани сабабли Пайғамбар (алайҳис-салом)га турмушга чиққанидан сўнг турли масалалар ҳақида сўрашдан тортинмас эди. Саволлар асосан аёлларга тааллуқли масалалар ҳақида бўлгани боис Расули Акрамдан ботиниб сўролмайдиган нозик масала-ларни Умму Салама (р.а.)дан билиб олар эдилар.
Ҳинд бинт Абу Умома (Умму Салама) фасоҳат, шеър ва адабиётда ҳам моҳир бўлган.
Умму Салама (р.а.)нинг биринчи турмуш ўртоғи Абу Салама лақабли Абдуллоҳ ибн Абдул Асад ҳижрий учинчи йилда вафот этади. Шундан сўнг Умму Саламага Абу Бакр, Умар каби машҳур саҳобийлардан совчи келган. Аммо Умму Салама (р.а.)га Пайғамбаримизнинг ўзлари уйланганлар.
Умму Салама (р.а.)нинг Абу Саламадан Зайнаб, Салама, Умар ва Дурра деган тўрт фарзанди бўлган.
Ҳинд бинт Суҳайл (р.а.)нинг биринчи қайнонаси Барра бинт Абдулмутталиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аммалари эди. Барранинг жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ пайғамбар бўлгани ҳақидаги хабарни эшитиб, Ҳинднинг эри Абу Саламанинг тинчи бузилиб, гоғасининг ўғли тарғиб қилаётган янги динга жуда ҳам қизиқиб қолади. Бунинг устига улар эмикдош ака-ука ҳам эдилар. У астойдил эътиқод қилиб, ўн кишидан кейин ўн биринчи мусулмон бўлди. Шундан сўнг Умму Салама (р.а.) ҳам исломни кабул қилди.
Ҳабашистон ҳижрати эълон қилингач, Умму Салама (р.а.) Абдуллоҳ ибн Абдул Асад билан бирга йўлга чиқишади. У ерда бир қиз ва бир ўғил фарзанд кўрдилар. Қизларига Зайнаб, ўғилларига Салама деб исм қўйдилар. Ўғил фарзандли бўлганларидан сўнг уни Умму Салама, эрини эса Абу Салама деб атайдиган бўлдилар, натижада куняси исмидан кўра машҳур бўлиб кетди.
Ҳинд бинт Абу Умома (р.а.) Абдуллоҳ ибн Абдул Асад билан бирга Мадинага ҳам ҳижрат қилганлар. Умму Салама Мадинага ҳижрат қилган биринчи аёл ҳисобланади.
Бадр ва Уҳуд жангларида Ҳинд бинт Абу Умоманинг эри Абдуллоҳ ибн Абдул Асад ҳам иштирок этди. Уҳуд жангида Абу Салама билагидан яраланади ва шу жароҳат сабабли вафот этади.
Абдуллоҳ ибн Абдул Асад (р.а.)нинг вафотидан кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу фидокор саҳобияни мукофотлаш мақсадида унга уйланишлари ҳақида ишора қилдилар.
Расулуллоҳнинг Умму Саламага уйланишлари қиссаси манбаларда келтирилади. Биринчи турмуш ўртоғи саҳобий Абу Салама (р.а.) бир куни Набий (алайҳис-салом) ҳузурларидаги мажлисдан келиб, Умму Саламага Расулуллохдан эшитганларини сўзлаб берди: «Расулуллоҳ шундай деганларини эшитдим: «Кимки бирор мусибатга учраса, ушбу дуони ўҳисин: «Аллоҳим, мусибатимга ўзинг ажр бер ва менга ундан яхшисини ато эт». Умму Салама бу дуони яхшилаб ўзлаштириб олди. Шундан бир оз вақт ўтиб Абу Саламд оғир бетоб бўлиб вафот этди. Умму Салама бу мусибат вақтида Абу Салама ўргатиб кетган дуони эслади ва «Аллоҳим мусибатимга ажр бер...», деб сўнгра тўхтаб қолди ва ўзича: «Абу Саламадан ҳам яхшироқ инсон бормикин?», деб.ўйлаб, дуони охиригача ўқиб қўйди: «...ва менга ундан яҳшисини ато эт», деди. Умму Салама идда муддатини ўтказгандан сўнг Расулуллохдан унга совчи келди.
Дуо ижобатини кўрган Умму Салама (р.а.): «Расулуллоҳга жоним фидо, лекин менда учта камчилик бор: биринчиси, етим болаларим бор; иккинчиси, менинг кундошлигим қаттиқдир; учинчиси, бу ерда менга эга бўлгудек қавму-қариндошларимдан ҳеч кимим йўқ», деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Болаларнинг ризҳини Аллоҳ етказади, бошҳа ишларингни ҳам ўзи ўнглайди. Мени ёҳтирмаган ҳариндошларинг йўҳ», дедилар.
Идда муддати тугагач, Умму Салама розилик берди ва У зотнинг завжаларидан бири сифатида «мўминларнинг она-си» деган унвонга сазовор бўлди.
Умму Салама (р.а.) Пайғамбар (алайҳис-салом) вафотларидан кейин доимо ибодат билан машғул бўлди. Ҳазрати Али (р.а.) даврларида унинг ҳузурига ўғли Умарни олиб келиб, «Эй мўминлар амири, агар Аллоҳга осий бўлишдан қўрқмаганимда ва сизнинг қабул қилмаслигингизни бил-маганимда, албатта, сиз билан бирга чиққан бўлар эдим. Аллоҳга қасамки, ўғлим мен учун ўзимдан ҳам азиз. У сиз билан чиқиб, урушларингизда қатнашади», деди.
У ҳадис ривоят қилишда аёллар орасида Оиша (р.а.)дан кейинги ўринда туради. Ундан жами 378 та ҳадис ривоят қилинган. Имом Бухорий ва Имом Муслим биргаликда 29 ҳадис келтирганлар, шундан 13 таси ҳар икки имомда ҳам келган, 3 таси фақат Имом Бухорийда, 13 таси фақат Имом Муслимда келган.
Улуғ саҳобия ҳижрий 59 ёки 62 йили 84 ёшида вафот этди. Умму Салама (р.а.) мўминларнинг оналаридан энг охирги вафот этгани ҳисобланади. Васиятига мувофиқ жанозасини Абу Ҳурайра (р.а.) ўқиб, ўғиллари Салама ва Умар (р.а.) ҳамда яна баъзи маҳрамлар уни қабрга қўйганлар.