loader

Зайнаб бинт Хузайма

Зайнаб бинт Хузайма (р.а.). Расулуллоҳнинг аёлларидан бири, «мўминларнинг онаси» деган рутба соҳибаси. Куняси Уммул-масокин (мискинлар онаси). Мазкур ном унинг кўнгилчанлиги ва қўли очиқлиги сабабли берилган.
Зайнаб бинт Хузайма (р.а.) аввал буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Жаҳш (р.а.)нинг хотини эди. Эри Уҳуд жангида вафот этгач, у ёлғиз қолди. Расулуллоҳ Зайнаб бинт Хузайма (р.а.)нинг чин мусулмонлиги, сабр-матонати, жасорати ва фидокорлиги эвазига унга совчи юбордилар.
Бадр урушида Зайнаб бинт Хузайма (р.а.) жанг майдонида мусулмонлар хизматида бўлиб, ярадорларга хизмат кўрсатган.
Зайнаб бинт Хузайма (р.а.) Расулуллоҳ билан икки йил яшаб вафот этди. Жанозасини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари ўқидилар. Қабри Бақиъ қабристонида.

"101 улуғ саҳобий" китобидан

Орқага Олдинга