Ҳарорат кўтарилиб, қалтироқ босиб, тилидан ўзи хоҳламаган равишда у-бу нарсалар чиқиб кетса ёки у-бу нарсаларни гапириб юборса ва уларни билмаса, бас бундай вақтда қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Ҳарорат жуда баланд бўлиб кетган вақтдагина инсон ўз мувозанатини йўқотиб, нима деяётганини билмай қолади. Лекин, ҳарорат мувозанатни йўқотмайдиган, ақл назоратини кетказмайдиган даржада паст чиқса ва сезги аъзолари ишлаётган бўлса, бу вақтда айтилган талоқ талоқ ҳисобланади. Чунки, талоқ тушиши учун соғлом бўлиш шарт эмас.
لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَوْلَى عَلَى امْرَأَةِ عَبْدِهِ... وَالْمُغْمَى عَلَيْهِ... وَالْمَدْهُوش
“Қулининг хотинига қўйган ҳўжайиннинг, ҳушидан кетган ва мадҳуш кишининг талоғи тушмайди” (Раддул муҳтор)[Шомий. Ж IV. Б. 453, Фатавои маҳмудия. Ж. XI. Б. 228.].