Қарилик, касалликнинг қаттиқ оғриғи ёки бошқа бирор мусибатга дуч келиш сабабидан мия назорати йўқолган кишига ҳам мадҳуш (ақли жойида эмас) дейилади. Бу ҳолат қанча давом этса, шунча муддат уни сўзига эътибор берилмайди. Шу боис ўша вақтда берилган талоқ эътиборга олинмайди.
"وَكَذَا يُقَالُ فِيمَنْ اخْتَلَّ عَقْلُهُ لِكِبَرٍ أَوْ لِمَرَضٍ أَوْ لِمُصِيبَةٍ فَاجَأَتْهُ : فَمَا دَامَ فِي حَالِ غَلَبَةِ الْخَلَلِ فِي الْأَقْوَالِ وَالْأَفْعَالِ لَا تُعْتَبَرُ أَقْوَالُهُ وَإِنْ كَانَ يَعْلَمُهَا وَيُرِيدُهَا."
“Шунингдек, ёши кексайганлиги ёки касаллиги ёки бирор мусибатга гирифтор бўлганлиги сабабли ақли ўз назоратини йўқотган кишилар ҳақида: “Сўз ва ҳатти ҳаракатларида ақл назорат қила олмай қолган ҳолатда унинг айтган сўзлари эътиборга олинмайди. Гарчи айтган сўзларини билиб, ўзи хоҳлаб айтган бўлса ҳам”[Шомий. Ж IV. Б. 453.].