loader

Қаттиқ қўрқиш натижасида берилган талоқ

Қаттиқ қўрқиш натижасида ақл ўз муътадиллигини йўқотиб, назоратни қўлдан чиқариши натижасида осмон, ер, кеч, кундуз каби нарсаларни фарқлай олмай қолади. Бу ҳолат ҳам мажнунликни бир тури ҳисобланади. Аллома Шомий бир савол-жавобни нақл қилиб, бундай шахслар томонидан қўйилган талоқ тушмайди деб, таъкидлаган.
أَوْ ذَهَبَ عَقْلُهُ حَيَاءً أَوْ خَوْفًا. ..وَسُئِلَ نَظْمًا فِيمَنْ طَلَّقَ زَوْجَتَهُ ثَلَاثًا فِي مَجْلِسِ الْقَاضِي وَهُوَ مُغْتَاظٌ مَدْهُوشٌ ، أَجَابَ نَظْمًا أَيْضًا بِأَنَّ الدَّهْشَ مِنْ أَقْسَامِ الْجُنُونِ فَلَا يَقَعُ.
“Ўта ҳаё қилганидан ёки қўрққанидан ақли кетса (талоқ қўйса талоғи тушмайди)... Қози мажлисида қаттиқ ғазабга тўлиб, даҳшатга тушиб аёлини уч талоқ қилган киши ҳақида назм ҳолатда сўралди. Шунда назм билан: “Даҳшатга тушиш мажнунликнинг қисмларидан бўлиб, у ҳолатда қўйилган талоқ воқеъ бўлмайди” деб жавоб берган”[Шомий. Ж. IV. Б. 452.].

Эслатма: Мадҳуш деб, қомусда ҳайрат, қўрқинч ва ҳаё туфайли ақли кетган кишига айтилади.

Орқага Олдинга