loader

Талоқ масалаларини бор-бор эслаш

Бир киши талоқ масаласини тушуниш ёки тушунтириш учун аёли олдида қайта-қайта талоқ лафзларини зикр қилиши ёки китоблардан ибораларни нақл қилиб: “Мени аёлимга талоқ” ёки аёлга хитоб қилиб тушунтириш учун: “Шуни тушунки, мен сенга талоқ бердим” ёки аёлини олдида талоқ лафзларини бор-бор айтиб, ўргатиш мақсадида: “Сенга талоқ қўйдим ва шунга ўхшаш гапларни” айтиши билан аёли талоқ бўлиб қолмайди. Чунки, юқоридаги барча суратларда талоқ бериш учун эмас, балки тушунтириш, тушуниш мақсадида талоқ лафзлари ишлатилмоқда.

Ҳа, агар юқоридаги суратлардан бирортасида аёлига талоқ қўйишни ният қилса, талоқ воқе бўлади.

لَوْ كَرَّرَ مَسَائِلَ الطَّلَاقِ بِحَضْرَتِهَا ، أَوْ كَتَبَ نَاقِلًا مِنْ كِتَابِ امْرَأَتِي طَالِقٌ مَعَ التَّلَفُّظِ ، أَوْ حَكَى يَمِينَ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا يَقَعُ أَصْلًا مَا لَمْ يَقْصِدْ زَوْجَتَهُ

“Талоқ масалаларини аёли олдида такрорласа ёки бирор китобдан нақл қилиб: “Аёлим талоқ” деб ёзса ёки бошқасини қасамини ҳикоя қилса, (булардан) аёлини қасд қилмаса, асло (талоқ) воқеъ бўлмайди”.

Орқага Олдинга