loader

Талоқ берувчи талоқнинг маъносини тушуниши

Агар бир кишига бошқа тилларда масалан, араб, инглиз тилларда ўша сўзни айтса талоқ тушадиган сўзни айтгин деса ва у маъносини билмай туриб, бошқа тилдаги талоқ тушадиган сўзни айтса, талоқ тушмайди. Чунки, у бу сўзлар билан талоқ тушишини билган эмас.
Аммо, талоқ маъносини билган киши беихтиёр ёки тили олдинлаб кетгани сабабли талоқ лафзини талаффуз қилиб юборса, юқорида ўтганидек  қазоан талоқ воқе бўлади.

وَعَمَّا لَوْ لَقَّنَتْهُ لَفْظَ الطَّلَاقِ فَتَلَفَّظَ بِهِ غَيْرَ عَالِمٍ بِمَعْنَاهُ فَلَا يَقَعُ أَصْلًا عَلَى مَا أَفْتَى بِهِ مَشَايِخُ إلخ وَعَمَّا لَوْ سَبَقَ لِسَانُهُ مِنْ قَوْلِ أَنْتِ حَائِضٌ مَثَلًا إلَى أَنْتِ طَالِقٌ فَإِنَّهُ يَقَعُ قَضَاءً فَقَطْ.

“Агар аёл эрига талоқ тушадиган сўзларни айтинг деса ва эр у сўзлар нима маъно билдиришини тушунмай туриб, у сўзларни айтса, машоихлар фатвосига биноан асло талоқ тушмайди. Лекин, тили олдинлаб кетгани боис “Сен ҳоизасан” дейман деб “Сен талоқсан” деб юборса, фақат қазоан талоқ воқеъ бўлади”.

Орқага Олдинга