Сариҳ лафзлар билан бир ёки икки талоқ бериш билан раэъий талоқ тушади.
الطَّلَاقُ الرَّجْعِيّ إلخ وَأَنَّهُ يَعْقُبُ الرَّجْعَةَ بِالنَّصِّ وَلَا يَفْتَقِرُ إلَى النِّيَّةِ لِأَنَّهُ صَرِيحٌ فِيهِ لِغَلَبَةِ الِاسْتِعْمَالِ
“У лафзларни айтилгандан сўнг матннинг далили билан ражъий талоқ тушади ва ниятга ҳожат қолмайди. Талоқда кўп истеъмол қилингани учун сариҳ (лафз) ҳисобланади” . У лафзларни ўзи билан талоқ тушади, яъни ниятга эҳтиёж сезилмайди. Бундай талоқда эр аёлга идда ичида ражъат қилиши мумкин ва унда никоҳни янгилашга ҳожат йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
الطَّلَاقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ
“Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш” (Бақара 229 оят).