Киноя лафзлари турлича бўлиб, “Шарҳул виқоя”, “Фатаво ҳиндия” ва бошқа шу каби китобларда уларни зикри келган. Масалан, эр аёлига қараб қуйидаги лафзлардан бирини айтса, улар билан бир боин талоқ воқе бўлади. Агар бир ёки икки талоқни ният қилса, бас бир боин талоқ тушади. Ҳа, агар уч талоқни ният қилса, уч талоқ воқе бўлади. У лафзлар қуйидагилардир: “Бир-бирмиздан айрилдик, алоқаларимиз узулди, алоҳида-алоҳида яшаймиз, менга ҳаром бўлдинг, ўзинг қолавер, сендан безор бўлдим, ихтиёринг қўлингда, уйинга кет, сени ота-онангга бағишладим, мен сенга рухсат бердим, ишинг қўлингда, эркинг қўлингда, озодсан, ёпинчиғингни ташлаб ол, мени олидимда рўмолингни ўраб ол, ўзингни мендан олиб қоч, чиқ, кет, тур, ўзинга бошқа эр топ”.
بَائِنٌ بَتَّةً بَتْلَةٌ حَرَامٌ خَلِيَّةٌ بَرِيَّةٌ حَبْلُك عَلَى غَارِبِك الْحَقِي بِأَهْلِك وَهَبْتُكِ لِأَهْلِكِ سَرَّحْتُكِ فَارَقْتُكِ أَمْرُكِ بِيَدِكِ اخْتَارِي أَنْتِ حُرَّةٌ تَقَنَّعِي تَخَمَّرِي اسْتَتِرِي اُغْرُبِي اُخْرُجِي اذْهَبِي قُومِي ابْتَغِي الْأَزْوَاجَ تقع واحدة بائنة إن نواها أو اثنتين وثلاث إن نواها.
“Боинсан, узулгансан, алоҳидасан, ҳаромсан, холисан, йироқсан, арқонинг ечилган, аҳлинг билан бирга бўл, сени аҳлингга ҳиба қилдим, сени озод қилдим, сендан ажрашдим, ишинг қўлингда, ихтиёр қил, сен ҳурсан, ўраниб ол, рўмолингни ташлаб ол, пардалан, узоқ бўл, чиқ, кет, ўрнингдан тур, эр қидиравер деб, бир, икки талоқни ният қилса бир боин талоқ, агар учтани ният қилса, уч талоқ тушади” (Шарҳул виқоя. Ж. II. Б. 77-78).