loader

Талоқ тушадиган киноий лафзлар

Эр аёлига мен сени хонадонинг аҳлига ҳиба қилдим деб айтса ёки ота-онанга ҳиба қилдим ёки сени эрларингга ҳиба қилдим деб, талоқни ният қилса талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.

كَذَلِكَ لَوْ قَالَ : وَهَبْتُكِ لِأَهْلِكِ

“Шунингдек, сени ўзингни аҳлингга ҳиба қилдим деса (талоқни ният қилса, талоқ тушади. Бу сўзни айтиб, талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди)” (Бадойиъус саноиъ).

وَكَذَا إذَا قَالَ : وَهَبْتُكِ لِأَبِيكِ أَوْ لِأُمِّكِ أَوْ لِلْأَزْوَاجِ

“Шунингдек, сени ўзингни отангга ёки онангга ёки эрларингга ҳиба қилдим деса (талоқни ният қилса, талоқ тушади. Бу сўзларни айтиб, талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди)” (Бадойиъус саноиъ).

Агар ғирт бегона кишиларга нисбат бериб, уларга ҳиба қилганлигини айтса, ният билан ҳам талоқ тушмайди.

وَخَرَجَ عَنْهُ مَا لَوْ قَالَ : وَهَبْتُك لِلْأَجَانِبِ فَإِنَّهُ لَيْسَ بِكِنَايَةٍ، وَالْأَخُ، وَالْأُخْتُ، وَالْعَمَّةُ، وَالْخَالَةُ مِنْ الْأَجَانِبِ هُنَا فَلَا يَقَعُ، وَإِنْ نَوَى.

“Агар сени бегоналарга ҳиба қилдим деса, талоқ тушмайди. Чунки, бу лафз киноя эмас. Ака-ука, опа-сингил ва амма-хола бу ўринда бегоналардан ҳисобланишади. (бу сўзларни айтиб) талоқни ният қилсада талоқ тушмайди” (Баҳрур роиқ).

Агар бир киши аёлига сен менга хотин эмассан, мен ҳам сенинг эринг эмасман ёки бирор киши: “Бу сенинг хотинингми?” деган саволига эр: “Йўқ” деб жавоб берса, талоқни ният қилса, талоқ тушади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди. Бадойиъ китобининг соҳиби бундай сўзни айтган киши ҳақида агар мен ёлғонни ирода қилган эдим деб айтса, уни тасдиқ қилиниб, талоқ тушмаслигини, агар бу сўзни айтиб талоқни ният қилса, талоқ тушишлигини айтиб ўтганлар. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларидир. Имомайнлар эса, бу сўзлар билан талоқ тушмайди деганлар.

فَإِنْ قَالَ أَرَدْتُ الْكَذِبَ يُصَدَّقُ فِي الرِّضَا وَالْغَضَبِ جَمِيعًا

“Агар ёлғонни ирода қилган эдим деса, барча ҳолатда, яъни ризода ҳам, ғазабда ҳам тасдиқ қилинади” (Бадойиъус саноиъ).

Орқага Олдинга