loader

Талоқни топшириш шартлари

Талоқ ихтиёрини хотин қўлига топшириш ва аёл томонидан уни ижро этилишига доир муҳим шарт ва кўрсатмалар мавжуд. Талоқни эр томонидан аёлга топшириш шартлари қуйидагилардир:

1. Аёл талоқ ихтиёри топширилганини билиши, яъни эр аёлга: “Талоқ қўйиш ихтиёрини сенга бердим” деса ёки хат ёки вакил орқали хотинга талоқ ихтиёрини берганлигини билдирса, талоқ қўйиш ихтиёри аёлда собит бўлади. Эр аёлга: “Талоқ ихтиёрини сенга топширдим” деса-ю, лекин аёл уни эшитмаган бўлса ёки аёл ғойиб бўлгани боис эрни бу қарорини билмаса, бас эшитган заҳоти талоқ қўйиш ихтиёри аёлда собит бўлади. Агар эр талоқ ихтиёрини аёлга топширгани ҳақида аёлни хабардор қилган бўлса-ю, лекин аёл: “Мени бундан хабарим йўқ” деса ва эр уни собит қилишни ихтиёр қилса, бас бу борада аёлни гапи гап бўлади.

وَلَوْ خَيَّرَهَا فَلَمْ تَسْمَعْ أَوْ كَانَتْ غَائِبَةً فَلَهَا الْخِيَارُ فِي مَجْلِسِ عِلْمِهَا وَلَوْ قَالَ الزَّوْجُ عَلِمَتْ فِي مَجْلِسِ الْقَوْلِ وَأَنْكَرَتْ الْمَرْأَةُ فَالْقَوْلُ لَهَا كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.

 

“Эр аёлга ихтиёр берган бўлса-ю, аёл уни эшитмаган бўлса ёки ғоиб бўлса, бас аёл учун (эри томонидан ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёри берилганини) билган мажлисда ихтиёр бўлади. Агар эр: “Сўзлашаётган мажлисда (мен томондан ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёри берилганини) аёлим билган эди” деб даъво қилса-ю, аёл уни инкор қилса, аёлни сўзи эътиборга олинади. Сарахсийнинг “Муҳитида” шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия);

2. Аёлга қайси мажлисда талоқ қўйиш ихтиёри топширилган бўлса, талоқ қўйиш ихтиёри ўша мажлисгагина боғлиқ бўлади. Бу ердаги мажлисдан мурод урфий мажлис эмас, балки эр томонидан аёлга талоқ ихтиёри берилган ўриндир. Ушбу мажлис охиригача аёлда ўз-ўзига талоқ қўйиш ихтиёри бўлади, гарчи мажлис бир, икки соатга чўзилиб кетсада. Агар эр аёлга талоқ ихтиёрини бериб, мажлисдан туриб кетса ва аёл ўша жойда қолса, бас унда ўз-ўзига талоқ қўйиш ихтиёри мажлисни ўзгартиргунича боқий қолади.

فَلَهَا أَنْ تُطَلِّقَ نَفْسَهَا مَا دَامَتْ فِي مَجْلِسِهَا ذَلِكَ وَإِنْ تَطَاوَلَ يَوْمًا أَوْ أَكْثَرَ مَا لَمْ تَقُمْ مِنْهُ أَوْ تَأْخُذ فِي عَمَلٍ آخَرَ وَكَذَا إذَا قَامَ هُوَ مِنْ الْمَجْلِسِ فَالْأَمْرُ فِي يَدِهَا مَا دَامَتْ فِي مَجْلِسِهَا.

“Модомики аёл ихтиёр берилган мажлисда экан ўзини-ўзи талоқ қилиши мумкиндир. Гарчи бир ёки ундан кўпроқ кун чўзилиб кетса-ю, мажлисдан ҳали турмаган ёки бошқа ишга киришиб кетмаган бўлса ҳам. Шунингдек, аёл ихтиёр берилган мажлисдан ҳеч қаёққа юрмай ўша жойнинг ўзида турса, ихтиёр қўлида боқий қолади. Гарчи эр мажлисдан туриб кетса ҳам” (Фатвои ҳиндия);

3. Эр томонидан унга талоқни ихтиёр қилиши учун маълум бир муддат тайин қилиб қўйилган бўлса, бас белгиланган муддатгача аёлда талоқ қўйиш ихтиёри боқий қолади. Ушбу суратда ихтиёр берилган мажлисни ўзгариши ихтиёрни боқий қолиш ёки қолмаслигига таъсир кўрсатмайди. Ҳа, агар аёл белгиланган муддатгача бирор қарорга келмаса, ундаги ихтиёр тугайди.

وَلَا يَبْطُلُ الْمُؤَقَّتُ أَيْ الْخِيَارُ الْمُؤَقَّتُ بِيَوْمٍ أَوْ شَهْرٍ أَوْ سَنَةٍ بِالْإِعْرَاضِ فِي مَجْلِسِ الْعِلْمِ بَلْ يَمْضِي الْوَقْتُ الْمُعَيَّنُ عَلِمَتْ بِالتَّخْيِيرِ أَوْ لَا، أَمَّا الْخِيَارُ الْمُطْلَقُ فَيَبْطُلُ بِالْإِعْرَاض.

“Кун ёки ой ёки йил билан белгиланган ихтиёр аёли талоқ қилиш ихтиёри берилган мажлисда (ўзини ўзи талоқ қилишдан) бош тортиши билан билан ботил бўлмайди. Балки, аёл ихтиёри ўзида ёки ўзида эмаслигини билсин ёки билмасин белгиланган вақт ўтиши билан ихтиёр ботил бўлади. Аммо, бирор вақт билан чегараланмаган мутлоқ ихтиёр (ўзини ўзи талоқ қилишдан) юз ўгириш билан ботил бўлади” (Фатвои ҳиндия);

4. Эр аёлга талоқни топширишни киноя лафзлар билан айтса, бас эр ушбу лафзларни айтиши билан талоқ қўйишни ният қилиши зарурдир. Шунга биноан эр киноя лафзлар билан аёлга талоқ қўйиш ихтиёрини топширса-ю, лекин ҳеч нарсани ният қилмаса, бас тафвиз дуруст бўлмайди ва бу тафвиздан кейин борди-ю, аёл ўз-ўзига талоқ қўйса, талоқ воқе бўлмайди.

ثُمَّ لَا بُدَّ مِنْ النِّيَّةِ فِي قَوْلِهِ اخْتَارِي فَإِنْ اخْتَارَتْ نَفْسَهَا فِي قَوْلِهِ اخْتَارِي كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَة.

“Эр: “Ихтиёр қил” деган сўзида ният шартдир. Агар аёл эрнинг: “Ихтиёр қил” деган сўзи билан ўзини-ўзи ихтиёр қилса, бир боин талоқ воқе бўлади” (Фатвои ҳиндия);

5. Эр томонидан аёлга қанча талоқ қўйиш топширилган бўлса, аёл ўз-ўзига шунча талоқ қўя олади. Масалан, эр томонидан бир талоқ қўйиш ихтиёри аёлга топширилса, бас аёл ўзига бир талоқ қўя олади. Ундан зиёдасини қўйиши мумкин эмас.

وَفِي اخْتَارِي نَفْسَكِ لَا تَصِحُّ نِيَّةُ الثَّلَاثِ لِعَدَمِ تَنَوُّعِ الِاخْتِيَارِ.

“Ўзингни ихтиёр қил” деган эрнинг қавли билан ихтиёр навланмагани учун учни ният қилиш дуруст бўлмайди” (Раддул муҳтор);

6. Эр томонидан аёлга талоқ қўйиш ихтиёри берилгандан кейин эр уни қайтариб ололмайди. Ҳа, агар эр аёлига берган ихтиёрини қайтариб олишни истаса, аёлни кўнглини бирор нарса билан овлаб, яъни уни рози қилиб, берилган ихтиёрни қайтариб олади. Лекин, бу тарзда қайтариб олиш жоиз, аммо аёлга бирор нарсани бериш зарур эмас. Зеро, бу пора бўлиб қолади.

وَلَيْسَ لِلزَّوْجِ أَنْ يَرْجِعَ فِي ذَلِكَ وَلَا يَنْهَاهَا عَمَّا جَعَلَ إلَيْهَا وَلَا يَفْسَخُ.

“Эр томондан ихтиёр берилгандан кейин эрга уни қайтариб олиши, аёлига топширган нарсадан аёлини ман қилиши ва никоҳни бекор қилиши жоиз бўлмайди” (Жавҳаратун наййира).

وَلَوْ خَيَّرَهَا ثُمَّ جَعَلَ لَهَا شَيْئًا لِتَخْتَارَهُ فَاخْتَارَتْهُ لَمْ يَقَعْ وَلَا يَجِبُ الْمَالُ لِأَنَّهُ رِشْوَةٌ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ.

“Эр аёлга ихтиёр бергандан кейин (ўзини-ўзи талоқ қилмаслиги учун) аёлга бирор нарсани таклиф қилса ва аёл уни қабул қилса, талоқ воқе бўлмайди ва эрга молни бериши вожиб ҳам бўлмайди. Чунки, у порадир. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган” (Баҳрур роиқ).

7. Аёлга ўз-ўзига талоқ қўйиш ихтиёрини топшириш учун “ихторий (ихтиёр қил)” деган лафз танланган. Лекин, тафвизутт талоқ (талоқ ихтиёрини аёлга топшириш) дуруст бўлиши учун “ихтиёр қил” сўзи билан биргаликда “ўзингни”, “талоғингни” ёки шуларни ўрнини боса оладиган бирор лафзни қўшиб айтиши лозимдир. Масалан, "ихторий нафсаки (ўзингни ихтиёр қил)", “ихторий талоқаки (талоғингни ихтиёр қил)” каби. Борди-ю, эр “ихторий” сўзининг ўзи билан талоқ қўйиш ихтиёрини аёлга топширса, бас ихтиёр мукаммал бўлмайди. Лекин, эр-хотин иккалаларидан бирининг каломида “талоқ” ёки “нафс” сўзлари иштирок этиши талоқни топшириш учун кифоядир. Масалан, эр аёлга: “Талоғингни ихтиёр қил” деди. Аёл: “Ихтиёр қилдим” деди ёки эр: “Ихтиёр қил” деди. Аёл: “Талоқғимни ихтиёр қилдим” деди. Бас шулар билан тафвизутт талоқ мукаммал бўлади.

لَا بُدَّ مِنْ ذِكْرِ النَّفْسِ أَوْ التَّطْلِيقَةِ أَوْ الِاخْتِيَارِ فِي أَحَدِ الْكَلَامَيْنِ لِوُقُوعِ الطَّلَاقِ…وَلَوْ قَالَ لَهَا اخْتَارِي فَقَالَتْ فَعَلْت فَكَذَا وَلَا يَقَعُ شَيْءٌ بِخِلَافِ مَا لَوْ قَالَ اخْتَارِي نَفْسَك فَقَالَتْ فَعَلْت حَيْثُ يَقَعُ كَذَا فِي غَايَةِ السُّرُوجِيِّ.

“Талоқни воқе бўлиши учун икки эр ёки аёлдан бирининг сўзида нафс, талоқ ва ихтиёр сўзларининг зикр қилиниш лозимдир... Агар эр аёлга: “Ихтиёр қил” деса, аёл шундай қилдим деса, ҳеч нарса воқе бўлмайди. Лекин, эр: “Нафсингни ихтиёр қил” деса, аёл: “Қилдим” деса, талоқ воқе бўлади. “Ғоятус суружия”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга