loader

Телефон ёки телеграмма воситасида талоқ қўйиш

Талоқ қўяётган пайтда аёл эрни олдида бўлиши шарт эмас. Шу боис эр телефон ёки телеграмма орқали аёлига талоқ қўйса, бас талоқ воқе бўлади. Лекин, телефон орқали эшитилган, телеграмма орқали ёзилган талоқ билан талоқ воқе бўлади деб ҳукм қилинмайди. Балки, телефон ёки телеграмма орқали қўйилган талоқ эр томонидан амалга оширилганлигини аниқлаш лозим бўлади. Эр телефон ёки телеграмма орқали талоқ қўйганлигини иқрор қилиши билан ёки икки эркак ёки бир эркак, икки аёл: “Бу киши телефон орқали аёлига талоқ қўйганлигини эшитганмиз ёки кўрганмиз” деб гувоҳ бўлишлари билан телефон ёки телеграмма орқали қўйилган талоқ эътиборга олинади. Аксинча бўлса, эътиборга олинмайди. Чунки, телефон орқали эшитилган овоз бир-бирига жуда ўхшайди ва қолаверса бошқалар биров исмидан талоқнома ёзиб, уни аёлига телеграмма орқали талоқ қўйиши ҳам мумкин.

Шунингдек, телефон ёки телеграмма орқали қўйилган талоққа бирор гувоҳ бўлмаса ва бирор белги асосида эр томонидан бу ишни аниқ амалга оширилганлигини аниқлашни иложи  бўлмаса ҳамда эр: “Мен бу ишни қилганим йўқ” деб, инкор қилса, бас бу ишни эрга ҳавола қилиниб, қазоан талоқ тушмайди деб, ҳукм чиқарилади. Агар эр телефон ёки телеграмма орқали талоқ қўйиб, сўнг уни инкор қилса, бир умур зинокор сифатида ҳаёт кечирган бўлади ҳамда гуноҳкор бўлади.

Орқага Олдинга