loader

Китобатда истиснонинг ҳукми

Бир киши талоқнома ёзиб, оғзаки равишда “Иншааллоҳ (Аллоҳ таоло хоҳласа)” деса ёки оғзаки талоқ қўйиб, “Иншааллоҳ” деб ёзса талоқ тушадими ёки тушмайдими деган савол борасида аллома Шомий раҳматуллоҳи шундай деганлар: “Бу борада ҳанафий мазҳабида бирор ривоят учратмадим. Лекин, зикир қилинган икки истисно суратида ҳам талоқ воқе бўлмайди деб ҳукм қилинади”.
Фойда: Истисно оғзаки бўлиб, талоқ лафзи ёзма бўлса ёки аксинча бўлса, бас истисно эътиборга олинади. Агар истисно ҳам, талоқ ҳам оғзаки бўлса, бас авло йўлга кўра талоқ воқе бўлмайди.

وَإِذَا كَتَبَ الطَّلَاقَ وَاسْتَثْنَى بِلِسَانِهِ أَوْ طَلَّقَ بِلِسَانِهِ وَاسْتَثْنَى بِالْكِتَابَةِ هَلْ يَصِحُّ ؟ لَا رِوَايَةَ لِهَذِهِ الْمَسْأَلَةِ وَيَنْبَغِي أَنْ يَصِحَّ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

“Талоқсан ёки шу каби сўзларни ёзиб, тили билан Худо хоҳласа деб истисно қилса ёки тили билан талоқ қўйиб ёзув билан истисно қилса, истисноси дуруст бўладими ёки йўғми? Бу ҳақда ривоят йўқ. Лекин, истисно қилиши дуруст бўлиши муносибдир. “Зоҳирия”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга