loader

Талоқони топшириш учун “ихторий (ихтиёр қил)” лафзини ишлатилиши

Эр талоқни аёлга топшириш учун: “Ўзингни-ўзинг ихтиёр қил”, “Сени нафсинг ўз ихтиёрингда”, “Талоқ борасида нимани ихтиёр қилсанг шуни қил” каби ибораларни айтса, бас бундай лафзлар билан гўё эр талоқни аёлга топширган бўлади. Аёл эр томонидан ихтиёр берилган мажлисда ўзини-ўзи талоқ қилиш ёки қилмаслик ихтиёрига эга бўлади. Мажлис давомида аёл берилган ихтиёрдан фойдаланмаса, эр томонидан берилган ихтиёр тугайди. Талоқдаги эр томонидан аёлга ихтиёр бериш масаласи қиёс билан билинмайдиган масалалар сирасига киради. Зеро қиёсга биноан “ихтиёринг ўзингда” деган ибора билан аёлга талоқ ихтиёри берилмайди. Чунки, эр томонидан аёлга “ихторий” дейиш билан талоқ тушмагани каби, эр аёлга талоқ ихтиёрини топшириш билан ҳам аёл ўзини-ўзи талоқ қилолмаслиги лозим. Лекин, саҳобаи киромларнинг қилган ижмоларига биноан қиёс тарк қилиниб, эр томонидан аёлга берилган ихтиёр билан аёл ўзини-ўзи талоқ қилиши мумкин бўлади, дейилган. Эр томонидан аёлга берилган ихтиёрдан фойдаланиб, аёл ўзини-ўзи талоқ қилса, бас бу билан боин талоқ воқе бўлади.

فَإِنْ اخْتَارَتْ نَفْسَهَا فِي قَوْلِهِ اخْتَارِي كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَةً وَالْقِيَاسُ أَنْ لَا يَقَعَ بِهَذَا شَيْءٌ، وَإِنْ نَوَى الزَّوْجُ الطَّلَاقَ لِأَنَّهُ لَا يَمْلِكُ الْإِيقَاعَ بِهَذَا اللَّفْظِ فَلَا يَمْلِكُ التَّفْوِيضَ إلَى غَيْرِهِ إلَّا أَنَّا اسْتَحْسَنَّاهُ لِإِجْمَاعِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ.

“Эрнинг аёлга айтган “Ўзингни ихтиёр қил” деган сўзи билан ўзини-ўзи ихтиёр қилса, бир боин талоқ воқе бўлади. Қиёс биноан эса ҳеч нарсани воқе бўлмаслиги керак эди. Гарчи эр талоқни ният қилса ҳам. Чунки, эр бу лафз билан талоқ қўйишга ҳам, тафвиз қилишга ҳам молик эмас. Лекин, биз саҳобаи киром розияллоҳу анҳумларнинг ижмоси билан аёлга талоқ ихтиёрини беришни истиҳсон деб билдик” (Ҳидоя).

“Ихтиёри” лафзи билан талоқ воқе бўлиши учун бир неча нарсаларга эътибор бериш лозим.

Талоқни шартларида зикр қилингани каби “ихторий” лафзини ўзи билан талоқ воқе бўлмайди. Балки, у лафзга қўшиб “нафс” ёки талоқ маъносини билдириувчи қариналарни айтиш билан аёл ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёрига эга бўлади. Чунки, “ихторий” лафзи бир мужмал калима бўлиб, у билан талоқни аёлга топширишни ҳам, бошқа нарсаларни ҳам англаш мумкин. Шунинг учун тафвизутт талоқ бобида “ихторий” лафзи билан талоқни аёлга топширишга далолат қилувчи қарийналарни ишлатиш зарурдир. Лекин, “нафс” ёки унга маънодош сўзлар эр-хотин иккалаларини гапларида топилиши шарт эмас. Балки, у иккалаларидан бирини сўзларида топилса, кифоя қилади. Шу ўринда буни эсда тутиш лозимки, эр фақат “ихтиёр қил” деса, аёл “ихтиёр қилдим” иборасига “ўзимни” ёки бунга маънодош сўзларни қўшиб айтса, аёлга талоқни воқе бўлиш ёки бўлмаслиги эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Масалан, эр: “Ихтиёр қил” деди. Аёл унга жавобан: “Ўзимни ихтиёр қилдим” деди. Бас, эр талоқни ният қилган бўлса, талоқ воқе бўлади. Аксинча бўлса, талоқ воқе бўлмайди.

وَلَوْ قَالَ لَهَا اخْتَارِي فَقَالَتْ اخْتَرْت نَفْسِي يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى الزَّوْجُ

“Агар эр аёлига: “Ихтиёр қил” деса, аёл: “Нафсимни ихтиёр қилдим” деса, агар эр ният қилса талоқ воқе бўлади” (Ҳидоя).

Орқага Олдинга