loader

“Нафс” сўзи ўрнига ўрнбосар сўзлар

Юқорида эр-хотиндан бирининг сўзида “ихторий” сўзи билан “нафс” ёки унинг ўрнини босадиган лафз ишлатилиши лозим дейилди. “Ихторий” сўзи билан “нафс” сўзини ишлатилиши шарт эмас. Балки, унинг ўрнига ўрнбосар бўладиган ва талоққа далолат қиладиган бирор лафзни ишлатиш кифоя қилади. “Нафс” сўзини ўрнини босадиган сўзлар борасида аллома Шомий раҳматуллоҳи алайҳ бироз кенг сўз юритиб: “Ихтиёр қил” деган ибора талоққа далолат қилиши учун у саккизта лафзлардан бири билан ишлатилиши лозимдир” деганлар. Улар қуйидагилар:

1. Нафс;
2. Ихтиёратан;
3. Татлийқатан;
4. Такрор (ихтиёр қил, ихтиёр қил);
5. Отам;
6. Онам;
7. Оилам;
8. (бошқа) Эрлар.

Ушбу саккиз лафзнинг бири билан эр “ихтиёр қил” деган иборани қўлласа ёки аёл уни қўлласа талоқ воқе бўлади. Шу билан бир қатрда зикр қилинган саккизта лафз ўрнига “ихтиёр қил” ибораси билан “уч” лафзини қўшиб айтса, масалан, “Учни ихтиёр қил” каби. Бас, аёл: “Ихтиёр қилдим” деса, уч талоқ воқе бўлади.

وَالْحَاصِلُ أَنَّ الْمُفَسَّرَ ثَمَانِيَةُ أَلْفَاظٍ : النَّفْسُ، وَالِاخْتِيَارُ وَالتَّطْلِيقَةُ، وَالتَّكْرَارُ، وَأَبِي، وَأُمِّي، وَأَهْلِي، وَالْأَزْوَاجُ وَيُزَادُ تَاسِعٌ وَهُوَ الْعَدَدُ فِي كَلَامِهِ ؛ فَلَوْ قَالَ : اخْتَارِي ثَلَاثًا فَقَالَتْ اخْتَرْتُ يَقَعُ ثَلَاثٌ.

“Хуллас, тафсир қилгувчи лафзлар саккизтадир: нафс, ихтиёр, талоқ, ихтиёр сўзини такрорлаш, отам, онам, аҳлим, эрлар. Каломида ададни зиёда қилиш тўққизинчи лафздир. агар эр: “Учни ихтиёр қил” деса, аёл ихтиёр қилдим деса, уч талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга