loader

Ота-она ўтиб кетган бўлишига қарамай аёл: “отамни ва онамни ихтиёр қилдим” дейиши

Эр аёлга ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёрини берди ва аёл ота-онаси ўтиб кетган бўлишига қарамай: “Отамни ва онамни ихтиёр қилдим” деди. Албатта аёлни ака-сингиллари бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Лекин, фақиҳлар бу суратда аёлга талоқ воқе бўлади деганлар. Чунки, талоқни воқе бўлиши учун ота-она бўлиши зарур эмас. Зеро, талоқни воқе бўлиши учун талоқ лафзларини ўзи кифоя қилади ва “ота-онамни ихтиёр қилдим” дейиш “ўзимни ихтиёр қилдим” деган жумла ўрнидадир.

وَيَنْبَغِي أَنْ يُحْمَلَ عَلَى مَا إذَا كَانَ لَهَا أَبٌ أَوْ أُمٌّ. أَمَّا إذَا لَمْ يَكُنْ وَكَانَ لَهَا أَخٌ يَنْبَغِي أَنْ يَقَعَ لِأَنَّهَا حِينَئِذٍ تَكُونُ عِنْدَهُ عَادَةً، كَذَا فِي الْفَتْحِ. قَالَ فِي النَّهْرِ: وَلَمْ أَرَ مَا لَوْ قَالَتْ اخْتَرْتُ أَبِي أَوْ أُمِّي وَقَدْ مَاتَا وَلَا أَخ لَهَا، وَيَنْبَغِي أَنْ يَقَعَ لِقِيَامِ ذَلِكَ مَقَامَ اخْتَرْت نَفْسِي.

“(Аёлнинг ота-онамни ихтиёр қилдим деган сўзи) Агар аёлни ота-онаси бўлса, унга ҳамл қилиниши лозимдир. Агар (ота-онасини ихтиёр қилган аёлнинг) ота-онаси бўлмай, акаси бўлса, (аёлнинг қилган ихтиёри билан) талоқ воқе бўлади. Чунки, (эридан ажрашган аёл) бундай ҳолатда акасини уйига боради. “Фатҳ”да шундай дейилган. “Наҳр”да ота-онаси вафот этган ва акаси йўқ аёлни ота-онамни ихтиёр қилдим дейишида бирор нарсани кўрмадим, дейилган. Ўша сўз нафсимни ихтиёр қилдим деган қавл мақомига қоим бўлгани учун (аёлнинг айтган сўзи билан) талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга