loader

Никоҳдан олдин таълиқ тарзида қилинган тафвиз дуруст

Тафвизут талоқни никоҳ томонига нисбат бериб эр аёлига: "Қачон сизга никоҳлансам сизда ўзизга-ўзиз талоқ қўйиш ихтиёри бўлади" ёки "Никоҳланганимиздан кейин сизда талоқ қўйиш ихтиёри мавжуд" деса, бас бу каби иборалар билан талоқни никоҳдан олдин тафвиз қилиш жоиздир. Лекин, ушбу ибораларга чуқур ҳақиқат кўзи билан боқилса, бу аслида тафвиз эмас, балки, талоқни таълиқ қилиш ҳисобланади. Зеро, эр: "Қачон менга турмушга чиқсанг сенда талоқ қилиш ихтиёри мавжуд" деган иборани айтмоқда. Шунинг учун бирор таълиқсиз бир киши уйланишдан олдин бўлажак рафиқасига: "Сенда ихтиёр бор" деса, на тафвиз ва на никоҳдан сўнг аёлда ихтиёр собит бўлади.
Умуман олиб қаралганда, никоҳга таълиқ қилиб қилинган тафвизут талоқ эътиборга олинади ва ҳатто балоғатга етмаган бола бўлсада! Аслида эса, балоғатга етмаган болалар талоқ қўйиш аҳл эмаслар. Шундай бўлсада, талоқни таълиқ шаклида аёлига топширса эътиборга олинади. Чунки, балоғатга етмаган болаларни тафвизи мулк қилиб бериш зимнидаги таълиққа асосланган.
لِأَنَّ هَذَا تَمْلِيكٌ فِي ضِمْنِهِ تَعْلِيقٌ، فَإِنْ لَمْ يَصِحَّ بِاعْتِبَارِ التَّمْلِيكِ يَصِحُّ بِاعْتِبَارِ مَعْنَى التَّعْلِيقِ، فَصَحَّحْنَاهُ بِاعْتِبَارِ التَّعْلِيقِ.
"Чунки бу зимнида таълиқ бўлган тамликдир. Гарчи тамлик эътибори билан дуруст бўлмасада, таълиқ маъносининг эътибори билан дуруст бўлади. Шунинг учун таълиқ эътибори билан дуруст бўлади дедик" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга