Никоҳ вақтида эр бўлажак турмуш ўртоғига: "Мен сизни олидингиздаги эрлик бурчимни бажара олмасам ёки бедарак йўқолиб кетсам ёки Аллоҳ кўрсатмасин қамаққа тушиб қолсам ёки хорижга кетиб сени олдинга келмай қўйсам ёки озиқ-овқатингдан хабар олмай қўйсам менга берилган талоқ ҳаққини сенга топшираман. Сен икки йил (ёки қанчадир аниқ муддат) мени кутиб, сўнг ўзинга уч талоқ қўиб, бошқа эрга тегишинг мумкин" деган мазмунда хат ёзиб берса ёки эр бўлажак турмуш ўртоғига қуйидаги шартлар билан уйланса, масалан, бир йилгача сендан хабар олмасам ёки озиқ-овқат ва нафақангни адо қилмасам, ўзинга-ўзинг талоқ қўйишга ҳаққинг бор деса ёки эр: "Қачон хоҳласанг мендан ажралиб кетишинг мумкин" деса, бас юқоридаги барча суратларда, шарт рўёбга чиққандан сўнг аёлда ўзига-ўзи талоқ қўйиш ихтиёри мавжуд бўлади. Лекин, ушбу ихтиёр шартнома ёки хатда кўрсатилган муддатгача ўз кучида туради. Ундан кейин эса, аёлда ихтиёр қолмайди.
قَالَ لَهَا اخْتَارِي أَوْ أَمْرُكِ بِيَدِك يَنْوِي تَفْوِيضَ الطَّلَاقِ أَوْ طَلِّقِي نَفْسَك فَلَهَا أَنْ تُطَلِّقَ فِي مَجْلِسِ عِلْمِهَا بِهِ مُشَافَهَةً أَوْ إخْبَارًا وَإِنْ طَالَ يَوْمًا أَوْ أَكْثَرَ مَا لَمْ يُوَقِّتْهُ وَيَمْضِي الْوَقْتُ قَبْلَ عِلْمِهَا.
"Эр аёлига талоқни топширишни ният қилиб: "Ихтиёр қил" ёки "Ишинг қўлингда" деса ёки: "Ўзингни талоқ қил" деса, аёл оғзаки ёки хабар орқали талоғи ўзига топширилганини билган мажлисда ўзини-ўзи талоқ қилиши мумкин. Ушбу вақт билан чегараланмаган мажлис ўзгармай бир кун ёки ундан кўпроқ муддатга чўзилиб кетса ҳам аёлнинг ихтиёри ботил бўлмайди. Вақт аёл ихтиёри ўзидалигини билишидан олдин ўтиб кетса, аёлнинг ихтиёри тугайди" (Дуррул мухтор).
قَوْلُهُ مَا لَمْ يُوَقِّتْهُ إلَخْ فَلَوْ قَالَ: جَعَلْتُ لَهَا أَنْ تُطَلِّقَ نَفْسَهَا الْيَوْمَ اُعْتُبِرَ مَجْلِسُ عِلْمِهَا فِي هَذَا الْيَوْمِ، فَلَوْ مَضَى الْيَوْمُ ثُمَّ عَلِمَتْ خَرَجَ الْأَمْرُ عَنْ يَدِهَا، وَكَذَا كُلُّ وَقْتٍ قَيَّدَ التَّفْوِيضَ بِهِ.
"Мусаннифнинг модомики вақт билан чегараланмаган бўлса дегани, яъни эр аёлига: "Бугун аёлимга ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёрини бердим" деса, ўша кунда аёлнинг билган мажлиси эътиборга олинади. Агар аёл ихтиёри ўзидалигини бир кун ўтгандан кейин билса, иш унинг қўлидан чиқади. Тафвиз қайд қилинган ҳар бир вақт шу каби бўлади" (Раддул муҳтор).
اقول وظاهر ان التعليق كالتخير في وقت تحقق الشرط… أَنَّ التَّخْيِيرَ بِمَنْزِلَةِ التَّعْلِيقِ.
"Талоқни бирор нарсага таълиқ қилишлик шарт топилган вақтда талоқ қилишни ихтиёрини бериш кабидир... Ҳа, албатта ихтиёр бериш таълиқ манзилидадир" (Раддул муҳтор).
لَكِنْ فِي الْبَحْرِ عَنْ الْقُنْيَةِ: ظَاهِرُ الرِّوَايَةِ أَنَّ الْمُعَلَّقَ كَالْمُنَجَّزِ.
"Лекин "Баҳр"да "Қуня"дан: "Зоҳир ривоятда муаллақ нақд қўйилган талоқ кабидир" деб нақл қилинган" (Раддул муҳтор).
وَمِنْ الْأَلْفَاظِ الْمُسْتَعْمَلَةِ: الطَّلَاقُ يَلْزَمُنِي، وَالْحَرَامُ يَلْزَمُنِي، وَعَلَيَّ الطَّلَاقُ، وَعَلَيَّ الْحَرَامُ فَيَقَعُ بِلَا نِيَّةٍ لِلْعُرْفِ.
"Талоқ менга лозим бўлди, ҳаром менга лозим бўлди, талоқ менинг зиммамдадир, ҳаром менинг зиммамдадир" каби иборалар талоқда ишлатиладиган лафзлар бўлиб, урфга биноан улар билан ниятсиз талоқ воқе бўлади" (Раддул муҳтор).