Хулуънинг биринчи шарти эр талоқ қўйишга лаёқатли, аёл эса, талоққа маҳал бўлиши лозимдир. Иккинчиси, эр-хотиннинг розилиги, яъни эр-хотин маълум мол эвазига хулуъ қилишга рози бўлишиб, никоҳ риштасини тугатишларига хулуъ дейилади. Аёл хулуъ қилдиришга рози бўлса-ю, эр розилик бермаса ва аёл устидан босим ўтказиб, аёлнинг еб-ичишидан хабар олмаса, аёлнинг жинсий ҳаққини ҳам қондирмай беэътибор ташлаб қўйса, бас аёл қози олдига бориб, бўлиб ўтган воқеадан уни бохабар қилади ва қози эр-хотин ўртасидаги можорони тўлиқ ва пухта ўрганиб чиқиб, эр-хотинлик ришталарини фасх қилади. Лекин, буни хулуъ дейилмайди.
Шунингдек, эр хулуъга рози бўлса-ю, аёл унга кўнмаса ва эр маҳрга таълиқ қилмай аёлни талоқ нияти ила хулуъ қилса, бас талоқ воқе бўлади. Лекин, бунга хулуъ дейилмайди. Чунки, хулуъда аёл ҳам рози бўлиши шартдир. Хулуъдан бошқа талоқ ва фасхда эваз шарт эмас.
Хулуъ қуйидаги кўринишда бўлади, яъни эр-хотиндан бири хулуъни ижобини айтади, иккинчиси уни қабул қилади. Масалан, эр аёлга: "Маҳр эвазига сени хулуъ қилдим" деса, аёл унга жавобан: "Қабул қилдим" деса, бас хулуъ рўёбга чиқади. Агар юқорида келтирилган суратнинг акси ўлароқ аёл эрга: "Маҳр эвазига мени хулуъ қилинг" деса, эр унга жавобан: "Хулуъ қилдим" деса, бас хулуъ воқе бўлади.
Эр аёлга муборот воситаси ила: "Мени зиммамдаги барча ҳақларингдан воз кечсанг, сени никоҳимдан чиқараман" деса, аёл унга жавобан: "Розиман" деса, бас хулуъ воқе бўлади. Агар эр аёлига: "Икки миллион эвазига талоғингни бераман" деса, аёл уни қабул қилса, бас хулуъ воқе бўлади.
Билинки, эр-хотин ўзаро рози-ризочилик асосида никоҳни қандайдир мол эвазига тугатишнинг исми хулуъ дейилади. Ижоб ва қабулни эваз баробарига бўлиши хулуънинг рукни ҳисобланади. Усиз аёлга эваз вожиб бўлмайди.
وَشَرْطُهُ كَالطَّلَاقِ الخ فَائِدَةٌ: يُشْتَرَطُ فِي قَبُولِهَا عِلْمُهَا بِمَعْنَاهُ لِأَنَّهُ مُعَاوَضَةٌ، بِخِلَافِ طَلَاقٍ وَعَتَاقٍ وَتَدْبِيرٍ لِأَنَّهُ إسْقَاطٌ وَالْإِسْقَاطُ يَصِحُّ مَعَ الْجَهْلِ.
"Хулуънинг шарти талоқ шартлари кабидир. Фоида: хулуънинг қабулида аёл унинг маъносини билиши шарт қилинади. Чунки, бу айри бошлашдир. Талоқ, итоқ ва мудаббар қилишликнинг хилофи ўлароқ. Чунки, булар соқит қилиш бўлиб, билмаслик билан ҳам соқит қилиш дуруст бўлаверади" (Дуррул мухтор).
قَوْلُهُ: وَشَرْطُهُ كَالطَّلَاقِ وَهُوَ أَهْلِيَّةُ الزَّوْجِ وَكَوْنُ الْمَرْأَةِ مَحَلًّا لِلطَّلَاقِ مُنَجَّزًا، أَوْ مُعَلَّقًا عَلَى الْمِلْكِ. وَأَمَّا رُكْنُهُ فَهُوَ كَمَا فِي الْبَدَائِعِ: إذَا كَانَ بِعِوَضٍ الْإِيجَابُ وَالْقَبُولُ لِأَنَّهُ عَقْدٌ عَلَى الطَّلَاقِ بِعِوَضٍ، فَلَا تَقَعُ الْفُرْقَةُ، وَلَا يُسْتَحَقُّ الْعِوَضُ بِدُونِ الْقَبُولِ، بِخِلَافِ مَا إذَا قَالَ خَالِعَتك وَلَمْ يَذْكُرْ الْعِوَضَ وَنَوَى الطَّلَاقَ فَإِنَّهُ يَقَعُ وَإِنْ لَمْ تَقْبَلْ لِأَنَّهُ طَلَاقٌ بِلَا عِوَضٍ فَلَا يَفْتَقِرُ إلَى الْقَبُولِ.
"Мусаннифнинг "Унинг шартлари талоқнинг шартлари кабидир" деган қавлидан мурод, эрнинг хулуъ қилишга аҳл бўлишлиги, аёлнинг ўша вақтда ёки милкка таълиқ қилинган ҳолатда талоқ қилишга маҳал бўлмоқлиги. Хулуънинг рукни "Бадоиус саноиъ"да келтирилишича, ижоб ва қабулдир эваз топилган пайтда. Чунки у эваз баробарига талоқ қилиш ақдидир. Қабулсиз ажрим ва эвазга ҳақли бўлинмайди. Талоқни ният қилиб, эвазни зикр қилмай эрнинг "Сени хулуқ қилдим" деган лафзининг хилофи ўлароқ. Чунки, бу ерда гарчи аёл қабул қилмасада талоқ воқе бўлади. Чунки, бу сўз эвазсиз талоқ қилиш бўлиб, қабулга муҳтож бўлмайди" (Шомий).
Талоқда балоғат, ақл ва хуши ўзидалик шарт бўлгани каби хулуъда ҳам булар шартдир. Шунинг учун балоғатга етмаган ёки мажнун ёки бехушлар учун хулу қилиш ихтиёри мавжуд эмас ва яна боланинг валийлари ҳам хулуъ қилиш ҳаққига эга эмаслар. Кайф ҳолатда ёки мажбуран аёлни хулуъ қилинса, хулуъ воқе бўлади.
خُلْعُ السَّكْرَانِ وَالْمُكْرَهِ جَائِزٌ عِنْدَنَا وَخُلْعُ الصَّبِيِّ بَاطِلٌ وَالْمَعْتُوهُ وَالْمُغْمَى عَلَيْهِ مِنْ مَرَضٍ بِمَنْزِلَةِ الصَّبِيِّ فِي ذَلِكَ هَكَذَا فِي الْمَبْسُوطِ.
"Бизнинг наздимизда маст ва мажбурланган кишининг хулуъси жоиз бўлади. Сабийнинг хулуъси эса, ботилдир. Маътуҳ (ақли заъиф), касаллик туфайли хуши ўзида бўлмаган киши хулуъ борасида гўдак кабидир. "Мабсут"да шундай дейилган" (Фатвои ҳиндия).
وَلَا عَلَى صَغِيرٍ أَصْلًا قَالَ فِي الْبَحْرِ: وَقَيَّدَ بِالْأُنْثَى، لِأَنَّهُ لَوْ خَلَعَ ابْنَهُ الصَّغِيرَ لَا يَصِحُّ
"Гўдакнинг хулуъси асло дуруст эмас. "Баҳр"да хулуъни аёл қилиши қайд қилинган. Чунки, унинг балоғатга етмаган ўғли хулуъ қилса дуруст бўлмайди" (Дуррул мухтор).