Хулуънинг икки қисми мавжуд: 1. Эвазсиз хулуъ; 2. Эвазга кўра хулуъ.
1. Эвазсиз хулуъдан мурод, эр бирор эвазни зикр қилмай аёлига: "Сени хулуъ қилдим" дейишидир. Агар, эр бу гапи билан талоқни ният қилса, талоқ воқе бўлади. Агар талоқни ният қилмаса, бас талоқ воқе бўлмайди. Зеро, хулуъ киноя талоқ лафзларидан ҳисобланади. Агар эр "Сени хулуъ қилдим" деган сўзи билан уч талоқни ният қилса, бас уч талоқ воқе бўлади. Ҳа, агар бир, икки ёки мутлоқ талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади ва эрнинг зиммасига маҳрни адо қилиши лозим бўлади;
2. Эвазга биноан хулуъ қилишдан мурод, аёл томонидан бирор нарсани эрга тақдим қилишга талоқни боғлаш хулуъ дейилади. Эр аёлга фалон нарса эвазига ёки шунчага сени хулуъ қилдим деса ва аёл уни қабул қилса, гарчи, эр хулуъ лафзидан талоқни ният қилмасада, маҳр эр зиммасидан соқит бўлиб, аёлга боин талоқ воқе бўлади. Аёл, эвазга биноан талоқ қилиш таклифига рози бўлмаса, маҳр эр зиммасидан соқит бўлмайди ва хулуъ ҳам, талоқ ҳам воқе бўлмайди.
Лекин, хулуъ лафзи мутлоқ айтилса, иккинчи маъно, яъни эвазга кўра хулуъ қилиниш тушунилади. Шунинг учун бир киши қандайдир бир кишини вакил қилиб: "Аёлимни хулуъ қил" деса ва вакил бориб, у кишининг аёлини эвазсиз хулуъ қилса, яъни вакил бориб, аёлга талоқ қўйиб келса, бас талоқ воқе бўлмайди. Агар вакил қилгувчи вакилга: "Бир миллионга мени аёлимни хулуъ қилиб кел" деса, вакил аёлни айтилган маблағ эвазига хулуъ қилса ва аёл уни қабул қилса, бас талоқ воқе бўлади. Бундан кейин эр: "Мен у билан хулуъ ёки талоқни ният қилмаганман" деб вакил қилган ишни инкор қилса, эрнинг сўзи тасдиқ қилинмайди. Чунки, эвазни зикр қилиш шариатда хулуънинг белгиси ҳисобланади. Эвазга биноан хулуъ қилиш сариҳ талоқ ҳисобланиб, ниятга ҳожат қолмайди.
Ҳа, агар бир киши аёлига: "Сени хулуъ қилдим" деб, эвазни зикр қилмаса ва бу билан талоқни ният қилмаганман деб туриб олса ва ҳолат ҳам эрнинг сўзига далолат қилса, эрнинг сўзи тасдиқ қилинади ва талоқ воқе бўлмайди.
أَمَّا الْخُلْعُ فَجُمْلَةُ الْكَلَامِ فِيهِ أَنَّ الْخُلْعَ نَوْعَانِ: خُلْعٌ بِعِوَضٍ، وَخُلْعٌ بِغَيْرِ عِوَضٍ أَمَّا الَّذِي هُوَ بِغَيْرِ عِوَضٍ فَنَحْوُ أَنْ قَالَ لِامْرَأَتِهِ: خَالَعْتكِ وَلَمْ يَذْكُرْ الْعِوَضَ فَإِنْ نَوَى بِهِ الطَّلَاقَ كَانَ طَلَاقًا وَإِلَّا فَلَا؛ لِأَنَّهُ مِنْ كِنَايَاتِ الطَّلَاقِ عِنْدَنَا، وَلَوْ نَوَى ثَلَاثًا كَانَ ثَلَاثًا. وَإِنْ نَوَى اثْنَتَيْنِ فَهِيَ وَاحِدَةٌ عِنْدَ أَصْحَابِنَا الثَّلَاثَةِ خِلَافًا لِزُفَرَ بِمَنْزِلَةِ قَوْلِهِ: أَنْتِ بَائِنٌ وَنَحْوِ ذَلِكَ عَلَى مَا مَرَّ. وَأَمَّا الثَّانِي وَهُوَ أَنْ يَكُونَ مَقْرُونًا بِالْعِوَضِ لِمَا ذَكَرْنَا بِأَنْ قَالَ: خَالَعْتكِ عَلَى كَذَا وَذَكَرَ عِوَضًا. وَاسْمُ الْخُلْعِ يَقَعُ عَلَيْهِمَا إلَّا أَنَّهُ عِنْدَ الْإِطْلَاقِ يَنْصَرِفُ إلَى النَّوْعِ الثَّانِي فِي عُرْفِ اللُّغَةِ وَالشَّرْعِ فَيَكُونُ حَقِيقَةً عُرْفِيَّةً وَشَرْعِيَّةً حَتَّى لَوْ قَالَ لِأَجْنَبِيٍّ اخْلَعْ امْرَأَتِي فَخَلَعَهَا بِغَيْرِ عِوَضٍ لَمْ يَصْلُحْ. وَكَذَا لَوْ خَالَعَهَا عَلَى أَلْفِ دِرْهَمٍ فَقَبِلَتْ ثُمَّ قَالَ الزَّوْجُ: لَمْ أَنْوِ بِهِ الطَّلَاقَ لَا يُصَدَّقُ فِي الْقَضَاءِ؛ لِأَنَّ ذِكْرَ الْعِوَضِ دَلِيلُ إرَادَةِ الطَّلَاقِ ظَاهِرًا فَلَا يَصْدُقُ فِي الْعُدُولِ عَنْ الظَّاهِرِ بِخِلَافِ مَا إذَا قَالَ لَهَا: خَالَعْتكِ وَلَمْ يَذْكُرْ الْعِوَضَ ثُمَّ قَالَ: مَا أَرَدْتُ بِهِ الطَّلَاقَ أَنَّهُ يُصَدَّقُ إذَا لَمْ يَكُنْ هُنَاكَ دَلَالَةُ حَالٍ تَدُلُّ عَلَى إرَادَةِ الطَّلَاقِ مِنْ غَضَبٍ أَوْ ذِكْرِ طَلَاقٍ عَلَى مَا ذَكَرْنَا فِي الْكِنَايَاتِ.
"Хулуъ у тўғрисида хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хулуъ икки қисмга бўлинади, эваз баробарига хулуъ қилиш ва эвазсиз хулуъ қилиш. Эрнинг аёлига талоқни ният қилиб, эвазни зикр қилмай сени хулуъ қилдим дейиши, эвазсиз хулуъ саналади ва бу хулуъ эмас талоқ бўлади. Агар эр талоқни ният қилмаса, у билан талоқ тушмайди. Чунки, сени хулуъ қилдим, деган лафз бизнинг наздимизда талоқнинг киноий лафзларидандир. Эр бу сўзни айтиб уч талоқни ният қилса, уч талоқ воқе бўлади. Агар икки талоқни ният қилса, бир талоқ воқе бўлади. Бу бизнинг учала асҳобларимиз наздида. Бу гап имом Зуфар раҳматуллоҳи алайҳга хилофдир. Эрнинг сени хулуъ қилдим деган сўзи, сен боинсан, деган сўзи манзилидадир. Хулуънинг иккинчи қисми эса, эваз билан зикр қилинган бўлиб, эрнинг эвазни зикр қилиб, сени шунчага хулуъ қилдим деган сўзи кабидир. Хулуъ исми иккаласига ҳам ишлатилаверади. Лекин, хулуъ лафзини мутлоқ қилиб айтилинганда, луғат ва шариат урфида хулуънинг иккинчи нави ирода қилинади ва хулуъ урфий ҳамда шаръий ҳақиқат ҳисобланади. Ҳаттоки, эр бегона бир кишига эвазни зикр қилмай: "Хотинимни хулуъ қил" деса, хулуъси дуруст бўлмайди. Шунингдек, эр аёлини минг дирҳам эвазига хулуъ қилса, хотин ҳам уни қабул қилса, сўнг мен у билан талоқни ният қилмаган эдим деб айтса, қазоан эрни тасдиқ қилинмайди. Чунки, эвазни зикр қилишлик очиқ-ойдин талоқни ирода қилишга далилдир. Зоҳирдан юз ўгиришда уни тасдиқ қилинмайди. Эр аёлига эвазни зикр қилмай: "Сени хулуъ қилдим" деб сўнгра мен у сўзим билан талоқни ният қилмаган эдим, деган ҳолатни хилофи ўлароқ. Чунки, эр бундай ўринда тасдиқ қилинади. Ғазаб, талоқ музокараси каби талоқни ирода қилишга далолат қиладиган ҳолатни топилмаганлиги учун. Биз бу ҳақда киноятлар бобида зикр қилиб ўтганмиз" (Бадоиъус саноиъ).